Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари
Давлатнинг мақсадли жамғармалари
Ўзбекистон Республикаси
Давлат Мулк қўмитасининг махсус ҳисоб рақами
Ўзбекистон Республикасининг Йўл жамғармаси
Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Ўзбекистон Республикасининг Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғармаси
Ўзбекистон Республикасининг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Мулкчиликнинг ижтимоий ривожланиш масалаларига йўналтирилган ва макроиқтисодий доирада алоҳида аҳамиятга эга бўлган фондлари вужудга кела бошлади. Амалиётдан маълум бўлишича, хўжалик юритиши билан ажралиб турувчи нотижорат ташкилотларига айланган трастлар ижтимоий, хайрия, маданий, таълим, илмий ва бошқарув мақсадларига ҳамда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, фуқароларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун ташкил этилади.
Бу ташкилотлар бюджети бир қатор манбалар: таъсисчиларнинг таъсис ҳужжатида белгиланган тушумлари, ҳукумат субсидиялари ва солиқ тўлашдаги имтиёзлари кўринишида, аъзоларнинг бадаллик тўловлари ва ихтиёрий бадаллари, ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг мулкий бадаллари ва хайрия улушлари ҳисобидан, нотижорат ташкилотлар тузилишига сабаб бўлган ижтимоий мақсадларга эришиш учун зарур бўлган тадбиркорлик фаолиятидан олинган тушумлар, акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан олинадиган дивидентлар, нотижорат ташкилотлари мулкидан олинадиган даромадлардан шаклланди. Бу ташкилотлар фаолияти фойда олиш мақсад бўлмагани ҳолда бозор манфаатлари соҳасидан ташқарига чиқади. Бироқ ушбу ташкилотларнинг фаолияти маблағларнинг шаклланиши ва ундан фойдаланиш технологияси бозор қоидалари асосида амалга оширилади.
Макроиқтисодий таркиб ва хўжалик манфаатларини элтувчилари ўртасидаги алоқа етарли даражада кескиндир. Биринчидан, қулай макроиқтисодий ривожланиш иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари ортиб боришида, хўжалик таркибининг яхшиланишида, бандликнинг ўсишида, тўлов баланси соғломлашувида, инфляция суръатларининг пасайи-шида, турмуш фаровонлигининг ошишишида намоён бўлади.
Иккинчидан – бу қулай ривожланиш доимо ижтимоий кескинлик, жамиятнинг ижтимоий табақаланиши, атроф-муҳитнинг ҳолати, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги турмуш шароити ва бошқаларда акс этади. Жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан энг муҳтож кам таъминланган меҳнатга яроқсиз аъзоларининг ва болали оилаларнинг турмуш даражаси пасайишининг олдини олишдан иборат зарурият юзага келди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали тизими бундай ҳимояга бевосита муҳтож фуқаролар тоифасигагина эмас, балки, иқтисодиётни энг юқори даражада ривожлантириш, жамиятнинг меҳнатга яроқли ҳар бир аъзосининг меҳнатини рағбатлантириш, у ишлаб пул топишини истайдиган ва топа оладиган шароит яратишга ҳам мўлжалланган.
Молиявий муносабатлар вужудга келишининг дастлабки соҳаси ЯИМнинг бирламчи тақсимланиши жараёни бўлиб, пул даромадлари ва жамғармаларининг турли шаклларининг вужудга келиши содир бўлади. ЯИМ нинг хўжалик субъектлари ўртасида кейинги қайта тақсимланиши ва ундан мақсадли фойдаланишнинг аниқ-лаштирилиши энди молия негизида амалга оширилади.
Молиявий ресурслардан асосан, махсус мақсадларга мўлжалланган пул фондлари орқали фойдаланилади. Жамғарма шакли афзалликларига ҳар қандай эҳтиёжни қондиришни иқтисодий имкониятлар билан бевосита боғлаш, ресурсларни ижтимоий ишлаб чи-қариш ривожланишининг асосий йўналишларида жамлашни таъминлаш мумкин бўлади.
Давлат молияси таркибидаги давлатнинг мақсадли жамғармалари шакли афзалликларига ҳар қандай эҳтиёжни қондиришни иқтисодий имкониятлар билан бевосита боғлаш, ресурсларни ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг асосий йўналишларида жамлашни таъминлаш, жамиятда жамоа ва шахсий манфаатларини бир-бири билан тўлароқ мувофиқлаштириш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |