3-Мавзу. Молия тизими ва унинг бўғинлари.
Режа:
1. Молия тизими ҳақида тушунча, унинг тузилиш тамойиллари ва функциялари.
2. Молия тизимининг соҳа ва бўғинлари, уларнинг узаро боғлиқлиги.
3. Давлат молияси ва маҳаллий молия ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиясининг бўғинлари, уларнинг пул фондлари ва даромадларини шакллантириш хусусиятлари.
4. Суғурта, унинг иқтисодий моҳияти ва функциялари. Суғурта шакллари.
5. Суғурта тизими. Суғурта бозори. Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси.
1. Молия тизими ҳақида тушунча, унинг тузилиш тамойиллари ва функциялари.
Молия тизими– молиявий муносабатларнинг турли сохаларини уз ичига олиб, хар кайси сохалар пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари билан тавсифланади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларида молиянинг ривожланиш қонуниятини таҳлил қилиш молиявий муносабатларнинг моҳиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувоҳлик беради. Бу молияни амал қилишининг объектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлиги билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг субъекти сифатида давлатнинг амал қилиши. Бошқа қиймат категорияларидан фарқли равишда, мисол учун, пул, кредит, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва бошқалар, молия давлатнинг амал қилиши билан органик боғлиқдир.
Маълумки, молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг ҳар бири пул маблағлари фондларини шакллантириш ва ишлатилишидаги хусусиятлари, такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан хусусиятланади. Молиявий тизим таркибан таҳлил этилганда унга хар хил ёндошиш мумкин. Молия пул муносабатлари бўлар экан, уларни объекти ва субъекти, уларга хос механизмлар мавжуд. Шу жиҳатидан қаралганда молия тизимига пул фондлари, молия иштирокчилари, молия институтлари, молия механизми ва молия сиёсатини киритиш мумкин.
Буни схемадан кўриш мумкин.
Молия тизимининг тузилиш тамойиллари қуйидагилардан иборат:
- молия тизими буғинларининг алоҳида иқтисодий мустақиллиги ва функцияларини аниқ чегараланганлиги;
- бюджетни шакллантириш белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилиши;
-давлат ичида хар хил даражадаги бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар келишувлар асосида қурилиши;
- бюджетнинг даромадлар қисми асосан солиқлар ҳисобидан шаклланиши.
Молия тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборатдир:
Режалаштириш функцияси.
Ташкиллаштириш функцияси.
Рағбатлантириш функцияси.
Назорат
|
Молия тизимининг функциялари.
|
|
|
|
|
|
Режалаштириш
Мақсадларни шакллантириш ва уни амалга оширишнинг молиявий имкониятларини аниқлаш билан боғлиқ тадбирлар.
|
Ташкиллаштириш
Бюджет курилиши, бюджет таснифланиши, тасдиклаш, ижро этиш, ваколатли кредит органларини аниқлаш, Маҳаллий ва республика органларининг бюджет ваколатлари ва хукукларини чегаралашни уз ичига олади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |