Миллий даромад. Миллий даромаднинг соф даромад қисми молиявий ресурсларнинг асосий марбаси ҳисобланадти.
Ташқи иқтисодий алоқалардан тушумлар. Бу манбага айниқса мустақиллик йилларида алоҳида аҳамият берилмоқда . бозор муносабатларига ўтишнинг 1- босқичидаёқ (1992-94 йиллар) Ўзбекистонт БМТ, ХВФ, Жаҳон банки , Европа тараққиёт ва тикланиш банки,Европа иттифақи комиссияси каби нуфузли ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ва улар билан фаол иқтисодий ҳамкорлик қилмоқда.
Миллий бойликнинг бир қисми- бюджет маблағларининг йилдан- йилга ўтувчи қолдиқлари.
Суғурта ташкилотларининг резерф фондлари.
Мамлакат олтин заҳирасини сотишдан тушган тушум;
Ортиқча мулкларни сотишдан тушган тушум ва бошқа.
Қарзга олинган ва жалб қилинган маблағлар:
Банк кредитлари;
Кредиторик қарзлари;
Акция ва облигациялар чиқаришдан тушум.
Молиявий сиёсатни асосий йўналишларидан бири - молиявий ресурсларни имкон қадар юқори ҳажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг моддий базасидир. Шунинг учун молиявий сиёсатни аниқлаш ва унинг стратегик ва тактик асосларини ишлаб чиқиш учун давлатнинг молиявий аҳволи, молиявий потепциали, бошқача қилиб айтганда давлатнинг молиявий имкониятининг объективлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш лозим. Ҳуқуқий демократик давлатда статистик молиявий кўрсаткичлар ижтимоий мулки бўлиши керак. Шунингдек, молиявий ҳисобот маълумотларидан мунтазам равишда қонун доирасида ўз вақтида танишиб чиқишга имконият яратилиши лозим.
Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш негизида қуйидагиларни танлаш туради:
молиявий ресурслар эгаларини ва уларни тақсимловчиларни;
молиявий ресурслардан фойдаланишда устивор йўналишларини;
молиявий ресурсларни ташкил этиш учун манбалар ва маблағларни жалб этиш усулларини;
давлат қўлида молиявий ресурсларии марказлаштириш даражасини.
Бу масалалар давлатнинг ҳаёт мазмунига ва функцияларига боғлиқ ҳолда ечилади ва амалга оширилади.
Молиявий сиёсатни мазмуни кўп қиррали бўлиб, қуйидаги муҳим бўғинларни ўз ичига олади:
а) молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг илмий асосланган
концепцияларини ишлаб чиқиш.
Бу концепциялар қуйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади:
иқтисодий қонунлар талабларини ўрганиш;
хўжалик аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш;
ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бундан кейинги ривожланиш истиқболларини ўрганиш;
аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш.
б) истиқболда ва жорий давр мобайнида молиядан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш; шу тарзда иқтисодий сиёсатда кўзда тутилган белгиланган мақсадларга етиш йўлларидан келиб чиқилади, халқаро омиллар инобатга олинади ва молиявий ресурсларни янада кўпайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
в) қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий ҳатти-ҳаракатлар, чора-тадбирлар кўриш.
Юқоридаги асосий бўғинларнинг бирлиги молиявий сиёсатнинг мазмунини аниқлаб беради.
Фақат ҳозирги кундаги жорий даврга мўлжалланган, кундалик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган молиявий сиёсат самарасиздир. Шунингдек, узоқ даврга мўлжалланган, истиқболни кўзлаб ишлаб чиқилган концепциялар ва йўналишлар, улар қанчалик олижаноб, жозибали бўлмасин, давлатнинг амалий ҳаракатлари, чора-тадбирлари билан таъминланмаса, инқирозга дучор бўлади.
Ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва даврининг узоқлигига қараб, молиявий сиёсат:
Молиявий стратегия.
Молиявий тактикага бўлинади.
Ҳозирги кунда молия сиёсати ва молия стратегияси категорияларини бир хил тушинча эмаслиги иқтисодчи олимлар томонида таъкидланмоқда. Аммо иқтисодий адабиётларда улар ўртасидаги фарқли хусусиятлар жуда кам келтирилмоқда. Сиёсат – қандайдир ҳаракатнинг куринишини, натижага эришиш йўналишларини, ўзаро муносабатларни аниқловчи умумий характерларини холатини ифодалайди. Стратегия унга мос ҳолда сиёсатни юритиш санъати (маҳорати) сифатида ҳарактерланади. Тактика эса ушбу санъатнинг (маҳоратнинг) таркибий қисми ҳисобланиб, у ўзида усуллар ва услубларни мужасамлаштиради.
Молия стратегияси – молиявий сиёсатнинг узоқ муддатли йўналиши бўлиб, мамлакат ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг белгиланган стратегиясини кенг кўламдаги масалаларини олдиндан тузилган режа асосида ҳал этиш ва уларни ривожлантиришга мўлжалланган бўлади. Бу даврда молиявий кўрсаткичларни асосий тенденцияларини ошириш прогнозлаштирилади, улардан фойдаланиш концепцияси шакллантирилади, молиявий муносабатларни (солиқ сиёсати, кредит сиёсати ва бошқалар) чегараланиш тамойиллари аниқлаб олинади, мамлакатни ишлаб чиқилган ва қабул қилинган иқтисодий сиёсатида белгиланган тартибда иқтисодиёт тармоқларига зарурий молиявий маблағларни йуналтириш масалалари ҳал этилади.
Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ва ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш учун тузилган узоқ муддатли режага - айтилади. Корхонанинг молиявий стратегияси ўз ичига корхонанинг молиявий аҳволининг таҳлилини асосий ва айланма маблағларини оптималлаштириш, даромадни тақсимлаш, нақд пулсиз тўловларни, солиқ ва баҳо сиёсатини, қимматли қоғозлар жараёнидаги сиёсатни олади.
Молиявий стратегия корхонанинг молиявий имкониятларини, ички ва ташқи омилларнинг холисона хусусиятини ҳар томонлама эътиборга олади. Агар молия стратегияси корхонани ресурслар бозорида мавжуд бўлган молиявий-иқтисодий имкониятларига жавоб бермаса у муваффақияцизликка учраши мумкин, ёки корхона банкрот бўлиши мумкин.
Молия стратегияси вазифаларининг кўлами ва даврийлигига кўра асосий ва оператив бўлиши мумкин.
Асосий молиявий стратегия деб, корхона фаолиятини аниқловчи бюджетнинг ҳамма даражасида бўладиган ўзаро муносабатларга, корхонанинг даромадларини ташкил этиб уни сарфлашга, эҳтиёжлик миқдорини ва бир йилда молиялаштириш манбаларига айтилади.
Оператив молиявий стратегиянинг асосий молиявий стратегиядан фарқи, у ўз ичига ялпи даромадларни ва маблағларнинг кўпайишини (иш ҳақи, сотилган маҳсулот учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, кредит операцияларидан тушумлар) ва ҳамма ялпи харажатларини (таъминловчилар билан ҳисоб-китоб, иш ҳақи, ҳамма даражадаги бюджетлар ва банклар билан мажбуриятларини узмоқ) олади.
Молиявий стратегия - ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга мўлжалланган ва йирик кўламдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади. Молиявий стратегая узоқ муддатли мақсадларни танлаш ва мақсадли дастурларни зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш, уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий йўналишларида мужассамлаштиради ва кўзда тутади.
Молиявий тактика - стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади. Молия тактикаси молиявий алоқаларни ташкил этиш,молия ресурсларини қайта гуруҳлаштириш усулларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан жамият ривожланишининг муайян босқичи вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган. Молия стратегиясининг нисбатан барқарорлигида молия тактикаси эгилувчанлиги билан фарқланиши лозим бўлиб, бу иқтисодий шартлар, ижтимоий омиллар ва бошқаларнинг ҳаракатчанлиги билан шартланади.
Молия сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғланган. Стратегия тактик вазифаларни ҳал этиш учун мақбул имкониятларни яратади. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланишининг ҳал қилувчи қисмлари ва асосий муаммоларни аниқлаган ҳолда тактика молия алоқаларини ташкил этиш усуллари, шаклларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан молия стратегияси томонидан белгиланган вазифаларни янада қисқа муддатларда,энг кам талофат ва харажатлар билан ҳал этиш имконини беради.
Ривожланишнинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан мамлакат иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказишнинг дастлабки босқичида иқтисодий сиёсатнинг асосий стратегик мақсадлари қўйидагича белгиланади:
1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш;
2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш:хусусий мулкни давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
3. Корхоналар ва фуқораларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш уларнинг хўжалик фаолиятига давлат томонидан аралашувида ҳуқуқий асослар ва воситалардан фойдаланиш;
4. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қўйидаги йўналишларда тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:
- қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;
- бюджетдан маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина ажратиш;
- инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;
- солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган мустаҳкам солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |