2.Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолияти эканлиги. Молиявий стратеги ва тактика
Давлат молия сиёсати - кўп қиррали тушунча. Умуман олганда, унинг кўлами давлатнинг иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани бошқаришда ишти- роки параметрлари билан белгиланади. Молия сиёсати жамият тараққиё- тининг айрим тарихий босқичларида ҳукмрон бўлган назарий қарашларга таянади, унинг қиймат муносабатлари унсурларига ажралиши молия ти- зимининг ривожланганлиги ва айрим бўғинларининг мустақиллик даража- сига боғлиқ.
Халқаро молия ташкилотларининг молия сиёсати молиявий тақчиллик ёқасида қолган ёки молиявий қийинчиликка учраган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Одатда, ёрдам кредитлар бериш шаклида ёки илгари олинган давлат қарзлариниқайта ташкил этиш шаклларида берилади. Халқаро молия ташкилотлари ёрдами бепул эмас, балки бир қатор иқтисодий ёки сиёсий шартлар билан, ҳамишаҳамқарздор мамлакат манфаатига фойдали бўлавермайдиган шартлар асосида берилади.
Шундай қилиб, молия тизимининг ҳар бир бўғини молиявий муносабатларнинг муайян соҳасини ташкил этади. Умуман молия тизими эса пул маблағлари жамғармалари яратиладиган ва ишлатиладиган турли молиявий муносабатлар соҳалари мажмуидан иборат. Бошқача қилиб айтганда, молия тизими давлат ва корхоналарниш пул маблағлари жамғармаларини ҳосилқилиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг шакл ва усуллари тизими ҳисобланади.
Биринчи Президентимиз И. Каримов белгилаб берган иқтисодий стратегиядан келиб чиққан ҳолда, бозор иқтисодиётини биринчи босқичида молия ва солиқ сиёсатининг биринчи даражадаги чора-тадбирлари ва устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Барқарор молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети дефицитини иложи борича камайтириш, бюджетдан бериладиган дотация ва субсидияларни барча турларини босқичма-босқич қисқартириб бориш;
Бюджет маблағларини даромад тушгандан кейингина
тақсимланадиган йўлдан оғишмай бориш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина бюджетдан маблағ ажратиш;
Иқтисодиёт тармоқларини, айрим корхоналарни ривожлантириш учун бюджетдан қайтариб олмасликни кўзда тутиб таъминлаш амалиётидан воз кечиш, ана шу мақсадларда инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;
Солиқ тизимини такомиллаштириш бюджет даромадларини барқарор суръатда тўлаб туришни таъминлайдиган, кичик ва хусусий корхоналарнинг, чет эл капитали иштирокидаги қайта ишлайдиган ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарни ривожланишини рағбатлантирадиган солиқ сиёсатини олиб бориш.
Молиявий сиёсат ва унинг таркибий қисмлари (йўналишлари) илмий жиҳатдан асосланган, маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган, мувофиқлаштирилган, такрор ишлаб чиқариш субъектларининг манфаатларига зид бўлмайдиган бўлиши керак. Унинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат ички ва ташқи қарзларининг камайишига, давлатнинг олтин-валюта заҳираларининг ортишига, инфляцияни жиловлашга, бюджет дефицитининг камайишига, ЯИМ кўпайишига, мамлакат товарлари рақобатбар-дошлигининг кучайишига олиб келмоғи лозим.
Давлат молиявий ресурслари – бу ЯИМ ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида хўжалик юритувчи субъектрлар ва давлатнинг қўлидаги у ёки бу вақтда бўлган пул даромадлари ва жамғармалари йиғиндисидир.
Молиявий ресурсларнинг хажми ва таркиби ишлаб чиқариш масштаблари қанча йирик. Унинг самарадорлиги юқори бўлса. молиявий ресурсларнинг ҳажми шунча катта бўлади. Ўз навбатида. ишлаб чиқаришга жалб қилинган молиявий ресурслар унинг ўсишига ва такомиллашувига шарт шароит яратади.
Мамлакат иқтисодиётида юритиладиган молиявий сиёсат орқали молиявий ресурслар жамланади ва давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва ижтимоий дастурини амалга ошириш учун қайта тақсимланади.
Бюджет сиёсати. солиқ сиёсати, пул сиёсати, кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион сиёсат, ижтимоий молиявий сиёсат, бож сиёсатларини қуллаш орқали жамиятнинг турлари соҳаларига молиявий ресурслар оқилона ва маълум мақсадларни амалга ошириш учун сарфланади.
Молиявий ресурсларнинг манбалари қуйидагилагдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |