Ўзбекистoн республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/90
Sana26.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#469138
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90
Bog'liq
badiij tasvir vositalari va ularning reklama tilida ishlatilishi

 
 

2. 
Кейс- стади усули 
Таълим бериш вазияти- 
кейс-стади
(case инглиз.- тўплам, аниқ вазият, 
stadi- ўрганиш) – усули ҳаётий вазиятларга асосланган лисоний 
воситалардан фойдаланиб ўз фикрини ифодалашни кўзда тутади.
Кейс стади усулини қўллашда реал ҳаётий вазиятларни ифодаловчи 
аудио, видео ва электрон воситалардан, имо- ишоралардан, таълимнинг 
эмоционал таъсир воситаларидан кенг фойдаланилади.
 
Аниқ нутқ вазияти чет тилини ўрганишни ҳақиқий ҳаётга боғлайди.Бу 
усул таълим олувчиларга вазиятни ташҳис қилиш, фаразларни ифодалаш, 
муаммоларни аниқлаш, қўшимча ахборотларни йиғиш, фаразларга аниқлик 
киритиш ва муаммоларни ечиш бўйича ўз нутқий фаолиятларини аниқ 
босқичларни лойиҳалашга, амалий фаолиятларини моделлаштиришга ёрдам 
беради.(Илова №6) 
 
3.Жуфт бўлиб ишлаб, коммуникатив топшириқларни бажариш 
усули.


29 
Хорижий тилда жуфт бўлиб ишлашни ташкил қилишнинг асосий 
мақсади ўргаиладиган нутқ материали бўйича ўзаро фикр алмашувга, 
мулоқотга ўргатишдир. Хорижий тилда мулоқотни ўргатиш коммуникатив 
топшириқлар орқали ташкил қилинади. Коммуникатив топшириқ бу муайян 
бир мавзу асосида тузиладиган, жуфт бўлиб ишлаб, кўп марталик такрор 
асосида ўзлаштиришга мўлжалланган, биринчи ўқувчининг саволига- 
иккинчи ўқувчи томонидан талаффуз тақлидига, аудио-визуал, 
эксталингвистик ва эмоционал таъсир воситаларига таяниб жавоб беришга 
асосланган кичик микродиологдир. 
Бундай микродиалоглар (топшириқлар) бир нутқ мавзуси бўйича бир 
машғулот учун таълим босқичларига кўра 6 тадан 10 тагача тузилади ва 
савол берувчи ўқувчининг саволи(А) ва жавоб берувчи ўқувчининг 
жавоби(Б) бир хил ҳажмдаги кичик карточкаларга ёзилади. Демак, ўқитувчи 
битта мавзу учун 6 тадан 10 тагача А ва Б карточкаларига ёзиладиган 
коммуникатив топшириқлар тузиши ва уни синф ўқувчилари сонига кўра 
кўпайтириш чораларини кўриши лозим.Бунинг учун ўқитувчи бир дарс 
олдин ўзи тайёрлаб келган 20 дона А ва Б карточкаларини ўқувчиларга 
тарқатиб, улардан ҳар бирига компютер принтери орқали бир топшириқни 
10 та вариантини ёзиб келишни топширади. Бундай топшириқни бажариш 
жараёнида ўқувчи табиийки, унда ёзилган жумлалар нимани ифодалаши 
билан қизиқади, уни тушунишга уринади, бунинг учун луғатларга қарайди ва 
бу орқали ўқувчиларда бўлажак машулот мавзусига қизиқиш, ўзига 
топширилган вазифани аъло даражада бажаришга интилиш каби сифатлар 
шакллантирилади. Бутун синф ўқувчиларини жуфт ёки гуруҳ бўлиб ишлаш 
орқали коммуникатив топшириқни мустаҳкамлашни ташкил қилишда 
ўқитувчи синфни А ва Б карточкани бажарувчи ўқувчиларга ажратади ва 
уларни ёнма-ён ўтиришларини таъминлайди. Бунда у уларнинг индивидуал 
ва психологик хусусиятларини ҳисобга олади, яъни савол берувчи ўқувчилар 
вазифасига нисбатан паст ўзлаштирувчи ўқувчилар тайинланади. Бундай 
ўқувчилар топшириқни ўз карточкаларидаги саволни кўп марталаб ўқиб ва 
тўғри жавоб орқали шеригини текшириш жараёнида ўзлаштирадилар. Б 
карточкаси эса, одатда нисбатан яхши ўзлаштирувчи ўқувчиларларга 
тарқатилади. Унинг карточкасига фақат ўқитувчининг кўрсатмаси ва 
шеригидан эшитган савол матни бўлади ҳолос. Унинг вазифаси - саволни 
диққат билан эшитиш, уни тущуниб олиш ва эшитилган жумланинг оҳангига, 
структурасига таяниб, саволга тасдиқ, инкор, сўроқ формаларда жавоб 
беришдир.
Коммуникатив топшириқларни тушунтиришни, мустаҳкамлашни 
проектордан фойдаланиб, экран орқали намойиш қилиб ҳам ташкил қилиш 
мумкин. Бунда ҳар бир коммуникатив топшириқ матни экранда белгиланган 
вақт жараёнида намойиш қилиниб турилади ва жуфтликлар фаолияти ташкил 
қилинади. Қўйида А ва Б карточкалардан намуналар келтирамиз: 
№1-А 
Саволни ўқи ва тўғри жавобга қараб ўртоғингни текшир: 


30 

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish