Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,56 Mb.
bet55/88
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#309388
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88
Bog'liq
2 5433846757219897778

Операцион фаолият бўйича соф пул

45105

Инвестициявий фаолиятдан пул маблағлари:
Капитал харажатлар

(35973)


Активларни сотиш натижалари

410

Номоддий активлар кўпайиши

(1830)

Узоқ муддатли инвестицияларнинг кўпайиши

(5710)

Олинадиган нотлар ва бошқа кўпайиши

(3432)

Олинадиган узоқ муддатли нотлар натижалари

2231

Инвестиция фаолияти бўйича соф пул

(44304)

Молиявий фаолиятдан пул маблағлари:
Узоқ муддатли облигациялар принципиал тўловлари

7432


Акцияларни муомалага чиқариш натижалари

3561

Тришури сток хариди

-

Дивиденд

(4971)

Молиявий фаолият фойдаланилган соф пул

(8842)

Пул ва пул эквивалентларнинг кўпайиши (камайиши)

(8041)

Йил бошида пул ва пул эквивалентлари қолдиғи

61589

Йил охирида пул ва пул эквивалентлари қолдиғи

53546

Ушбу жадвал маълумотларидан билвосита усулда компаниянинг соф фойдасига қуйидаги тўғирлашлар киритилганлигини қайд қилиш мумкин:


1. Депресиация ва амортизация. Депресиация мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналарга нисбатан қўлланилса, амортизация номоддий активларга нисбатан қўлланилади. Ушбу харажатлар пул бўлмаган харажатлар ҳисобланади. Шу боис, улар соф фойдага қўшилади, чунки, соф фойдани аниқлашда улар харажатларга қўшилган эди. Таъкидлаш жоизки, бу тўғирлаш пул маблағлари тўғрисидаги ҳисоботга киритиладиган энг катта тўғирлашдир.
2. Счётлар ҳамда олинадиган нотлар бўйича зарарни қоплаш резерви. Ушбу резерв гумонли қарзларни қоплаш учун яратилади. Бу харажат моддаси ҳам пул бўлмаган харажат бўлганлиги боис, соф фойда суммасини пул маблағлари кўринишига айлантириш учун қайта қўшилади.
3. Активларни сотишдан кўрилган зарар. Ушбу зарар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда ўз аксини топади. Лекин, бу харажат ҳам пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ эмас. Шу боис, тўғирлашларда унинг суммаси ҳисобга олинади.
4. Пул бўлмаган фоиз даромадлари. Бу модда ҳам фойда ва зарарларни ҳисоблашда инобатга олинган. Ушбу модда пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ эмас. Шу боис, пул маблағларига айлантиришда қайта қўшилади.
5. Муддати узайтирилган фойда солиғи. Муддати узайтирилган солиқлар МҲХСлари (IFRS ёки GAAP) асосида тузилган молиявий ҳисобот билан солиқ қонунчилиги асосида тузилган солиқ ҳисоб-китоблари ўртасида юзага келган вақт фарқидаги моддалар киради. Муддати узайтирилган солиқларнинг ўсиши ушбу даврда пул маблағларининг чиқиб кетишини англатмайди. Ушбу солиқ мажбуриятлари соф фойдани аниқлашда инобатга олинади.
6. Сервис таъминотини амалга ошириш учун умумий захира. Компания умумий захирани сервисни таъминлаш учун амалга оширади. Натижада, бу сервис пул маблағларининг сарф қилинишини кўзда тутмайди.
7. Консолидация бўлмайдиган моддалар бўйича зарар.
8. Жорий активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришлар. Ушбу счётларнинг ҳар бири фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддалари билан бевосита боғлиқдир. Масалан, олинадиган счётлар даромад билан боғлиқ бўлса, товар-моддий захиралар эса сотилган ТМЗлар таннархи билан боғлиқдир. Бу ўзгаришлар ҳам пул маблағларининг оқими билан боғлиқ эмас.
Стандартлар талабларига мувофиқ агарда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган миқдор билан пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган миқдор ўртасида фарқ мавжуд бўлса, компания пул маблағлари ва пул эквивалентларини очиқлашлари шарт,.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish