75
қурилиши билан, турар-жой ва маданий-маиший объектларни сақлаш
харажатларини ўсиши билан боғлиқ бўлади.
Алоҳида маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркиби бир хил
бўлмайди ва шу минтақадаги турли даражада бўлган хўжалик ва
идораларнинг ҳажмига боғлиқ бўлиши, вилоят, шаҳар, туман бошқарув
органларига бўйсинадиган маҳаллий саноат, турар жой-маиший
хўжалик, савдо муассасаларининг маҳаллий бюджет харажатларидаги
салмоғи билан белгиланади. Вилоят, шаҳар, туман бошқарув
органларига
асосан ижтимоий-маданий муассасалар бўйсунади, шундан келиб чиққан
ҳолда, махаллий бюджет харажатларининг 50 фоизи ижтимоий-маданий
тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Самарқанд вилоят бюджетидан қонун хужжатларида белгиланган
тартибда қуйидагиларга мўлжалланган харажатларнинг
молиялаштирилиши
кўзда тутилган:
- фан, таълим, маданият, соғлиқни саклаш, жисмоний тарбия ва спорт;
- ижтимоий таъминот;
- аҳолини ижтимоий ҳимоялаш;
- Қорақалпогистон Республикаси давлат хокимияти ва бошқаруви
- органлари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти
органлари фаолиятини
таъминлаш;
- иқтисодиѐт тури тармоқларининг Самарқанд вилояти бюджет
ташкилотларини сақлаш;
- қонун хужжатларига мувофиқ иқтисодиѐт тармоқларини
- ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларни амалга
ошириш;
- қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
Самарқанд вилоятиб бюджет харажатлари
таркибида ижтимоий-
маданий тадбирлар харажатлари асосан фан, таълим, соғлиқни сақлашга
харажатларнинг ошиши туфайли юз бермоқда. Бу эса вилоят бюджетидан
молиялаштириладиган ижтимоий соҳа муассасалари кўпайиши ва
илмий-
76
текшириш ишларини кенгайиши, маъмурий-территориал комлекснинг
ривожланиши, маҳаллий хўжаликни бошқаришни автоматлаштирилиши
билан боғлиқ бўлади.
Вилоят
туманлари
бюджет
харажатларини
режалаштиришда
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги режадаги даромадларидан келиб
чиқади, вилоят туманлари эса ўз харажатларини режалаштиришда ўз
эҳтиѐжларидан келиб чиқадилар.
Вилоят бюджетининг энг мақбул харажатлари режаси аниқланади, бу
режа эса ҳар ҳолда даромад базасидан келиб чиқади.
Ушбу салбий
ҳолатларни бартараф этиш мақсадида вилоят бюджети харажатларини меъѐр
асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Вилоят бюджети харажатларини жон бошига тўғри келадиган меъѐрлар
асосида соҳалар бўйича аниқлаш, бунда туман коэффицентларини ҳисобга
олиш энг оддий ва муқобил усул ҳисобланади.
Тасдиқланган бюджет ажратмалари доирасида, харажатлар сметасига
мувофиқ бюджет маблағларини олувчилар томонидан молия йили давомида
босқичма-босқич, муайян даврга ва
тегишли суммага тайинлаш
сертификатини расмийлаштириш йўли билан, республика бюджетидан
молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича Ўзбекистон Рспубликаси Молия
Вазирлиги томонидан, маҳаллий бюджетлардан
молиялаштириладиган
ташкилотлар бўйича тегишли молия органи томонидан сарфланади.
Самарқанд вилояти бюджетининг 2011 ва 2013 йиллардаги харажатлари
қуйида келтирилган диаграммаларда ўз аксини топганлигини кўришимиз
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: