Асфалтобетонга қўйилган талаблар. Тайёр асфалтбетон қопламалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: -қоплама текис бўлиши керак;
-баландлик кўрсаткичларнинг ўзгаришидаги алгебраик фарқи ҳажми ўлчовламинг 80% тенг бўлиши лозим;
-қопламалар юзаси бир текис кўринишли, бўшлиқсиз ва сифациз жойларисиз уланиш чоклари билинмас, текис ва четлари тўла бўлиши, қопламанинг ени лойиҳадаги кўрсатгичдан ±10 см дан кўп фарқ қилмаслиги керак:
-кўндаланг нишаблар рухсат етилган ўзгаришлар ўлеҳамида камида 80 % ни ташкил қилиши лозим;
-қопламаларнинг қатламлари бир-бири билан ва асос билан яхши ёпилган бўлиши лозим, намуналар олинганда ҳар бир қатлам бошқа қатлам билан мустаҳкам ёпишган бўлиши керак;
-иссиқ ва илиқ қоришмалардан қопламалар ётқизилгандан 10 кун ўтгандан сўнг пастки қатлам зичлик коеффициенти 0.98 дан, юқори қатламники еса 0,99 дан кам бўлмаслиги керак;
-автомобил ғилдиракларининг нам асфалтбетон қопламаси билан ёпишиш коеффициенти, «қум доғи» билан уни ўлеҳаганда «1,0» бўлиши керак;
Асфалтбетон қоришмаларни тайёрлаш жараёнида қуйидагилар назорат қилинади: -материаллар сифати;
-минерал материаллар ва битумларни меъёрлаш аниқлиги;
- асфалтбетон қоришмасини ва битумларини иситиш тартиби;
-минерал материалларнинг битум билан қўшиб аралаштириш вақти;
-тайёр асфалтбетон қоришмасининг ҳарорати;
-унинг сифатининг ўрнатилган тартиб ва стандарт талабига жавоб бериш.
Минерал материалларни ва битумларни меъёрлаб ўлчаш назорати ўз ичига олади;
меъёрловчи қурилмалар ишини назорати (камида ойига И марта) ва минерал материаллар, битумлар, ЙУФМ ва фаоллаштиргичларни назорати (ойига 2 марта);
асфалтбетон қоришмаларида битум миқдорини тезлашган екстригирлаш усули билан 3-4 - сида бир марта қоришмани кўриниши ўзгарганда аниқланади;
в) битум екстригирлангандан сўнг асфалтбетон қоришмаларидаги минерал қисмининг зарралари таркиби аниқланади ёки чақиқ тош, қум ва минерал кукунларнинг зарра таркибидаги кўрсаткичларга асосланиб қоришманинг ҳисоблаш (уч сменада бир марта).
Ундан ташқари асфалтбетон қоришмаларини, унинг юза кўринишлари билан баҳоланади: ранги, зичлашда қулай ишлов берилиши. Қурилган қопламада: -зичлик коеффициенти; -қатлам қалинлиги;
-қатламларнинг бир-бири ва асос билан мустаҳкам ёпишиши; -асфалтбетон хусусиятлари кўрсаткичларини техник талабларга жавоб бериш; -қопламанинг ғадир-будирлиги ўлчовлари;
-автомобил ғилдирагининг қоплама билан тирнашуви назорат қилинади; Асфалтбетоннинг сифатини назорат қилиш учун қопламада ёки бўлаклар олиниб, қопламанинг зичланиш коеффициенти аниқлаш, ҳамда асфалтбетоннинг хусусиятлари стандарт талабларига жавоб беришини, уларни шакллантириб ёки шакллантирмасдан синалади.
Намуналар қоплама 7 м дан кенг бўлмаган жойда ҳар 1 км дан учта, қоплама ени 7 м дан кенг бўлса, ҳар бир 7000 м2 майдондан 3 та намуна ҳисобида олинади.
Сементбетон қоришма тайёрлаганда қуйидагилар назорат қилинади:
доимо бетон қоришма тайёрлашнинг технологик ускуналарига риоя қилиш;
сменада камида бир марта; -ютилган ҳавонинг ҳажми;
-бетон қоришманинг яхши жойлашиши; -иш қоришмасида кимёвий қўшилмалар таркиби; -бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги-учта намунани сиқиш йўли билан; в)қоришмаларнинг сифати ўзгарганда - бетон қоришмасидаги таркибларни меъёрлашни бетон қориштиргичга завод тайёрловчи томонидан юборилган кўргазмага асосан назорат тортиш, қум, чақиқ тош ёки шағалнинг сифати текширилади.
Қопламалар ва асосларни монолит бетонлардан қурилганда, қуйидагилар назорат қилинади:
-доимо бетонлашнинг технологик жараёни ва уни парваришлашнинг талабига риоя қилиш;
-чокларни тайёрлаш ва гермcти/.ациялаш; -арматурларни ва қистирмаларни тўғри қўйиш;
-қоплама юзанинг бир текисликдалиги ва чет қияларининг мустаҳкамлиги;
-бетонлашни бошлашдан олдин тортилган сим ва релс қолипларни тўғри ўматилганлиг.
Сменада 1 марта ва бетон ётқизилаётган жойдаги қоришманинг сифатини ўзгариши:
-бетоннинг мустаҳкамлигини учта назорат намуна тайёрлаб синаш;
-яхши жойлашиши;
-ютилган ҳавонинг ҳажми ҳамда янги ётқизилган бетонни парваришлаш ишларини парда яратувчи материаллар билан 20 х 20 см ўлчамдаги қоплама қисмининг сифатини.
Йиғма темирбетон қопламалар қурилганда (а) бандига қўшимча (5-маъруза) қуйидагилар текширилиши лозим:
доимо тахталар (плиталар) ва бирлашиш елементлар кўринишдаги бутунлиги уланишдаги пайвандлашнинг ва чокларни тўлдирилиш сифати қурилишдаги технологик усулга риоя қилиш;
ҳар сменада камида бир марта:
тахталармнг асос билан бирлашиши(текисловчи қатлам) ни юк ётқизилган тахтада бирини кўтариб ёнма-ён ётган тахталарнинг (плита) қирраларини бир-биридан юқори ёки пастлиги бўйлама чокда 3 та кўндаланг кесимда, кўндаланг чокларда еса 1 км да 10 та уланишда.
Кенглиги 7,5 м га тенг сементбетон қоплама сирғанувчи қолипли машиналар ёрдамида қурилаётганда тақсимлагич ишлатилган тақдирда бетон қоришмасини дастлабки тақсимланиши 7,3-7,5 м кенгликда амалга оширилиши лозим.
Бетон қоришмасини зичлашда «ўтириши»ни ҳисобга олиб тақсимлаш лозим, қоплама тақсимлаганда сирпанувчи қолипи бўлган машиналар ёрдамида бетон ётизгичда қурилаётганда, агар лойиҳавий қалинлик 20-24 см га тенг бўлса, қиш кунларинг бошида ёки узоқ муддатли танаффуслардан сўнг қоришманинг «ўтириши» га 5-7 см қўшиб олиш тавсия етилади. Кўрсатилган «ўтириш»га қўшиб олиш узунлиги 10-15 м бўлган бўлакда сақланиши, сўнгра уни 3-5 см гача камайтириш керак.
Бетон қопламанинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида бетон ётқизгич узлуксиз равишда доимий тезликда ҳаракатланмоғи лозим.
Бетонлаш жараёнида шунингдек, електромагнит титратгичли титрамалар қирра ғўладан кейин зичланган бетон қоришмали юзасининг яхлитлиги ва тебранаётган чорқирра қўлаларнинг бутун ени бўйлаб бир текисда тақсимланган бетон қоришмаланинг узун бўртмалари мавжудлиги таъминланиши лозим; узун бўртмаларнинг баландлиги бирламчи титратма ғўла учун 20-25 см ва иккиламчи ғўла учун 10-15 см атрофида бўлиши керак.
Диаметри 8 мм дан ортиқ ўзаклардан иборат, таглик устига ўрнатиладиган, пайванд тўр билан арматураланган бетон қопламалар қурилаётганда чуқурлик титрагичлар бетон қоришмасини зичлаш жараёнида арматурадан 5-7 см баландроқ кўтарилиши керак.