Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Ихтисослиги бўйича эгаллаган билимлар даражаси



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Ихтисослиги бўйича эгаллаган билимлар даражаси. Ўқитувчининг кўп йиллик 
педагогик меҳнати касбий маҳорат бўла олмаслиги мумкин. Ўқитувчининг касбий маҳорати 
ихтисослиги бўйича эгаллаган билимлар даражаси ва касбий тажрибалари асосида пайдо 
бўлади. Касбий тажрибалар ўз касбидан қониқмаган, бироқ йиллар давомида ўзининг хизмат 
мажбуриятларини сидқидилдан бажарувчи ўқитувчида ҳам юзага келишини унутмаслик 
керак. Ф.Г.Зиятдинова маълумотларига кўра 80 фоиз ўқитувчилар у ёки бу даражада, 20 фоиз 
ўқитувчилар эса тўлиқ ўз ишларидан қониқмайдилар. Бундай ўқитувчиларда – ҳатто 
ихтисослиги бўйича чуқур билимга эга бўлсалар ҳам, педагогик маҳоратнинг муҳим 
элементларидан бири – ихтисослиги бўйича билимлар даражасини кўрсатувчи “ижодкорлик 
туйғуси”, ўқитувчининг ўзига хос руҳий ва жисмоний ҳолати сифатида шаклланмайди. 
Билим ва ихтисослик – нафақат ўқитувчининг меҳнат фаолиятига таъсир қилувчи, 
балки уни, ҳам тўлиқ, ҳам қисман касбий маҳоратини белгиловчи объектив–шахсий омиллар
тизимидаги принципиал элементлардир. Ўқитувчининг билими унинг касбини белгиловчи 
дипломи, сифати билан, яъни таълим муассасаларидаги меҳнати жараёнидаги хусусиятлари 
ва ютуқлари билан аниқланади. Билим ва ихтисослик – бу қизғин меҳнатга тайёргарлик 
сифатида таълим ва тарбиявий фаолиятнинг ўзидир. Билим ва ихтисосликнинг бирлигида 
меҳнат, ўқитувчининг ташкилотчилиги ва мазмун жиҳатидан мукаммал педагогик 
фаолиятни ташкил этувчи сифатида намоён бўлади. Ихтисослик ўзгарувчан ва ҳаракатчан 
жараёндан иборат. Педагогик амалиётда бу боғлиқликнинг ўзаро таъсири ҳақида етарлича 
турғун тасаввур юзага келган: чунончи, олий таълим – олий ихтисослик. Ўқитувчиларда 
фанни ўқитишнинг назарий муаммоларига, бутун фанларнинг методологиясига ва 
технологияларига кўпроқ қизиқиш мавжуд. Ўқитувчиларнинг чоракдан камроқ қисми 
билимлар эгаллаш даражасига ҳаётий қадрият сифатида қарайдилар, ундан ҳам камроғи, 
яъни 10 фоизи – мукаммал касбий тайёргарликни, педагогик меҳнат нуфузини оширишда 
ҳал қилувчи жараён деб ҳисоблайдилар.
Бу муаммони ҳис қилган ўқитувчиларнинг бир қисми ўз ихтисосликлари бўйича 
ўқитишнинг мустақил ижодий дастурини тузиш йўлига ўтадилар ва бу билан таълим ва 
тарбия бериш компонентини кенгайтирадилар. Меҳнатда маъно ва аҳамиятни 
бирлаштирувчи “жонли билим” тушунчаси ана шундан пайдо бўлган. Бунда маъно 
тушунчаси “инсон турмушида индивидуал онгнинг чуқур жойлашганини” билдиради (ушбу 
тушунча Г.Г.Шпет томонидан таърифланган), аҳамият тушунчаси эса – онгнинг жамиятга, 
миллат маънавияти ва мафкурасига жалб этилганлигини билдиради. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish