Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Шахсга йўналтирилган ўқитиш – бу ўқувчининг ёш ва шахсий хусусиятларини, 
қобилияти ва имкониятларини инобатга олувчи, илғор педагогик ва ахборот 
технологияларидан ўқувчи шахсини ривожлантиришда самарали фойдаланувчи ўқитишдир. 
Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган ўқитишда ўқитишни табақалаштириш ва 
индивидуаллаштириш асосий тамойил сифатида қаралади.
Замонавий ахборот технологиялари шакл ва мазмунининг ранг-баранглиги – 
ўқувчининг қизиқиши, имконияти ва шахсий хусусиятларидан келиб чиқиб таклиф 
этилаётган ҳолатлардан танлаш имкониятини беради. Бундай имконият таълим тизимида ҳам 
ўз аксини топиши зарур. Ўқитувчининг ҳар хил сатҳли ўқитишни замонавий ахборот 
технологиялари асосида ташкил этиши бундай муаммонинг ечими бўла олади. 
Ўқув машғулотларини ўқувчиларнинг кундалик фанлар мажмуаси ва улар бўйича 
берилган кундалик топшириқлар мажмуаси асосида белгиланиши, ҳар бир ўтилган мавзуни 


185 
кейинги дарсда сўраб баҳоланадиган қилиб ташкил этилиши кўплаб муаммоларни келтириб 
чиқаради. Бундай ҳолда ўқувчилар бирон бир фанга ўзларининг асосий диққат эътиборини 
тўлиқ қарата олмайдилар. Бундай нотугалликларни бартараф этишда, модулли ўқитиш энг 
яхши ечим ҳисобланиши мумкин. 
Замонавий жамиятда таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналиши – бу 
инсоннинг турли соҳаларда мақсадли мустақил фаолият асосида интеллектуал ва ахлоқий 
ривожланишидир. Бунда учта асосий вазифага эътибор қаратилади: 
1. 
Таълим тизимини ислоҳ этиш. 
2. 
Мустақил фаолият тамойилини таълим ва тарбиянинг асосий тамойили сифатида 
эътироф этиш. 
3. 
Таълим ва тарбия жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш. 
Замонавий инсоннинг ўқиш жараёни фақат боғча, умумтаълим мактаблари, академик 
лицейлар ёки касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари билан тугамайди. Инсон 
бутун умри давомида таълим олиши зарур, яъни таълим узлуксиз бўлиши керак. Демак, 
узлуксиз таълим – давр талабидир. Зеро, бу муаммо замонавий ахборот технологияларига 
бўлган эҳтиёжни янада шакллантириши шубҳасиз.
XXI 
аср – ахборотлаштириш асрида таълим соҳасини ахборотлаштириш, ҳар бир 
таълим муассасасидан: 

ўқитиш ва ўқиш жараёнининг;

таълим муассасаси бошқарилишининг;

таълим муассасаси бўлинмаларининг; 

таълим муассасаси фаолияти муҳитининг ахборотлаштирилишини талаб қилади. 
Ҳозирги таълим муассасаларида компьютер технологияларидан фойдаланиш 
имкониятларини такомиллаштириш, таълим жараёнида бундай технологияларни қўллашнинг 
энг муҳим кўрсаткичларидан бири эканлиги педагог олимлар томонидан эътироф этилмоқда. 
Жумладан, У.Ш.Бегимқулов таълим муассасаларида компьютер ахборот муҳити ва ҳозирги 
замон талабларига жавоб бера оладиган даражадаги ахборот базасини яратиш зарурлигини, 
гиперматн ва мультимедиа, ўқитишда иммитация, коммуникация тизимларини 
ривожлантиришни, зарур ахборотларни компьютер техникаси ёрдамида киритиш, 
тизимлаштириш, сақлаш ва фойдаланиш учун тавсия қилинадиган маълумотлар базасини 
яратишни таклиф этади. Шу боисдан, ўқитувчи кадрларнинг замонавий ахборот 
технологиялари имкониятларидан фойдаланиб билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантириш мақсадида ҳамда ўқитувчилар педагогик маҳоратларини ҳозирги замон 
талаблари асосида такомиллаштиришга мўлжалланган масофавий малака ошириш 
курсларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқади.
У.Ш.Бегимқулов замонавий ахборот коммуникация технологиялари соҳасида 
эришилаётган ютуқларни инобатга олиб, компьютер технологиясини қуйидаги жиҳатларда 
таълим муассасалари педагогик фаолияти жараёнларида қўллаш самарали бўлишини 
таъкидлайди: (3-иловага қаралсин). 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish