Маълумотлар базаси ва банкини шакллантириш.
Тарихий-маданий объектларнинг, туристик маршрутларнинг, туризм инфратузилмаси объектларини маълумотлар базасини ва банкини шакллантириш яратиладиган туризм ГАТ ининг зарурий элементи бўлиб ҳисобланади.
Туризм ахборотларини айнан мана шундай сақлаш асосида ва аналитик инструментлар ёрдамида туристик ГАТ ўзининг қимматлилигини касб этади ҳамда интерактив бўлади. У туристик маршрутларни мустақил лойиҳалаштириш, шинамлик бўйича жойлаштириш воситаларини таққослаш, қўшимча хизматлар тўпламини танлаш ва ҳ.к.лар имконини беради. Ресурс маълумотлари банкини ва базасини яратиш республика ва минтақалар реестрлари, расмий манбалар асосида шакллантирилади, лекин, лойиҳалаштириладиган ГАТ ларда туризм индустрияси ташкилотларининг ва минтақаларнинг мустақил ташкил қилган сайтлари ҳамда ҳаволалари бўлиши керак.
Туризм ГАТ ида янада кенг имкониятлари геомакон маълумотларидан фойдаланиш учун туризм объектларининг суръатини, видероликларни, аудио ёзувларни, 3Д – таъсвирларини ва ҳ.к.ларни жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. ГАТ ёрдамида агар веб- камералар қўйилган бўлса ва сервер билан алоқалар таъминланса, воқеали туризм тадбирларини Онлайн орқали трансляция қилиш мумкин бўдади.
Интегрирлашган ГАТ, ИГИС (интегратед ГИС, ИГИС) ГАТ нинг функционал имкониятини ва ягона интегрирлашган муҳитда таъсвирларнинг рақамли тизимда ишлашини тўлдиради. Шуни қайд қилиш керакки, ГАТ карталарини визуаллаштириш (кўз билан чамалаш) ҳисобот ҳужжатлари, уч ўлчамли таъсвирлар, графиклар,жадваллар,диаграммалар,суратлар ва бошқа, мультимедиа воситалари билан осон қўшимча қилиш мумкин. Бу элементларнинг барчасидан ГАТ ёрдамида турмаҳсулотни силжитишда кенг фойдаланиш зарур, чунки улар ГАТ нинг интерфаоллигини ва жозибадорлигини таъминлайди.
Ҳудуднинг туризмга ихтисослашувини аниқлаш.
Ҳудуднинг туризмга ихтисослашувини аниқлаш, мавзули карталар ва иловаларни яратиш бу туристик ресурслар таҳлили ва ГАТнинг техник амалга ошриш натижасидир. Алоҳида гуруҳдаги ресурслар ҳолати минтақаларнинг туризмга ихтисослашувини белгилайди (масалан, шинам иқлим шароитлари ва бой табиий ресурслари, даволаниш ҳамда рекреацион туризмни ривожланишига, ҳудудда маданий ресурсларнинг кўплиги танишув туризмини ривожлантиришга имкон беради.). Минтақалар йўналишлари бўйича кам ихтисослаштирилган ёки кўп профилли бўлиши мумкин. Одатда туристик фаолиятга ихтисослашув мавзули картография материалларида акс эттирилади.
Шуни қайд қилиш керакки, Ўзбекистон ҳукуматининг кўмаги билан замонавий картография асосида туристик ГАТ туристик ресурслар кадастри тизимини яратиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Туристик-рекреацион ресурслар ҳолатини тизимли тарзда ҳисобга олишни ва минтақада туризмни ривожлантиришнинг аҳамиятини аниқлашни фақатгина туристик-рекреацион кадастр тизимини юритиш орқали эришиш мумкин. И.С.Тухлиевнинг туризм терминлари лўғатида туристик ресурслар кадастри – бу умумлашган иқтисодий ёки экологик туристик ресурсларни истеъмол қийматини балли баҳолашдир дейилган. Кадастрни ташкил қилишдан асосий мақсад, турли минтақаларда туризмни ривожлантиришнинг барча омиллари ва шарт-шароитларидан янада самарали фойдаланиш йўлларини аниқлашдан иборат1. Бунинг учун кадастр барча туризм ресурслари мажмуали тавсифидан иборат бўлиши керак, унга батафсил ҳисобга олинганликни ва туристик-рекреацион ресурслар таснифини, ўзлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини сифат ва миқдор жиҳатини баҳолашни, ундан фойдаланишни ва асосий истиқболларини таҳлил қилишни, ҳамда туристик-рекреацион ресурслар муҳофазаси бўйича ўтказиладиган муҳим тадбирларни киритиш керак. Бу туристик-рекреацион ресурсларни тўлиқ тавсифини кўзда тутади, яъни уларнинг аттрактивлигини миқдор жиҳатдан баҳолаш, кўриш вақти, майдони, сифати, ўзлаштириш ёки ишга тушириш шарт-шароитлари, туристик ресурс тугамасдан ва экологик мувазанат бузилмасдан вақт бирлигида ундан фойдаланадиган туристлар (рекреантлар) сони.
Ҳудудни хўжалик жиҳатдан ўзлаштиришда туризм ва рекреация ролининг ошишида баҳолаш масалалари биринчи даражали аҳамият касб этади. Туристик-рекреацион ресурсларни баҳолаш жараёнининг ўзи қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: баҳолаш объектини ажратиб кўрсатиш; баҳолашни олиб борадиган субъектни ажратиб кўрсатиш; баҳолаш меъзонларини қайд қилиш; баҳоловчи шкала кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
Минтақавий туристик ГАТ (геопортал кўринишида бўлиши зарур) ҳамма учун очиқ ва интерактив бўлиши керак, яъни амал қиладиган ҳаволалар ахборотларни оператив равишда алмаштириш ва аналитик функцияларни бажариши керак. Минтақавий ГАТнинг интерактив харитасида туризмга ихтисослашган, туризмни ривожлантириш учун устувор туристик районлар акс эттирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |