Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Меҳмонхоналарда ахборат тизимларнинг турлари



Download 10,17 Mb.
bet53/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

Меҳмонхоналарда ахборат тизимларнинг турлари.


Fidelio тизими

Меҳмонхоналар ва ресторанлар учун бошқарув тизимлари яратишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик Micros-Fidelio корпорациясининг комплекси энг кўп тарқалган универсал маҳсул ҳисобланади. Fidelio тизими 100 дан ортиқ йирик меҳмонхона тармоқлари (Sheraton, Hilton, Marriot, Kempinsky, Hyatt ва ҳ.к.)да ўрнатилган. МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудидаги 90 дан ортиқ меҳмонхоналар ҳам ўз фаолиятида мана шу технологиялардан фойдаланади.


Fidelio тизими меҳмонхона ишининг номерларни компьютерда резервлаштириш, меҳмонларни рўйхатга олиш, жойлаштириш ва рўйхатдан чиқаришдан номерлар фондини бошқариш, бухгалтерия ва молия ишларини юритишгача бўлган барча босқичларини қўллаб-қувватлайди. Тизим муомалада жуда содда бўлиб, бирон-бир алоҳида шахсий компьютерларни тақозо этмайди ва ҳар қандай катталикдаги меҳмонхоналарда фойдаланиш учун мосдир.
Комплекс функционал жиҳатдан бир нечта модулга ажратилган: бронлаштириш, номерлар фондини бошқариш блоки, тарифларни бошқариш (кўриб чиқиш, ўзгартириш, оқилоналаштириш), хизматларни пакетлаштириш (конфигурация, реализация, кузатиш, хизматлар кўрсатиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ш.к.), меҳмонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш, ҳисоботлар тайёрлаш ва ш.к.
Бронлаштириш модули 20 дан ортиқ ҳар хил вазифаларни бажариш, чунончи: хоналарнинг мавжудлиги ҳақидаги ахборотни кўздан кечириш, мижозларнинг маълумотлар базасини юритиш, ҳар қандай тоифага мансуб меҳмонлар учун номерларни бронлаштириш, ҳисоб ва статистикани юритиш, автоматик факс жўнатиш имконини беради. Ҳисоботлар модули меҳмонхона ишида зарур бўлган маълумотномалар, шакллар, статистик материалларнинг қарийб 300 турини тайёрлашга ёрдам беради. Номерлар ҳолати, меҳмонхонанинг тўлганлик даражаси, унда яшаётган меҳмонлар, жорий молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботлар шулар жумласидандир.
Fidelio тизими тўла русификация қилинган ва МДҲ бозори учун мослаштирилган. Қоида тариқасида, Fidelio тизимини меҳмонхоналар ресторанлар учун мўлжалланган Micros касса-ҳисоб-китоб мажмуи билан бирга ўрнатадилар. Қўшимча тарзда молия-хўжалик фаолиятини автоматлаштириш дастури, сотиш ва маркетинг бўлими ишини ташкил этиш дастури, бош муҳандис дастури ва бошқа дастурлар етказиб берилиши мумкин.
Барча дастурлар ягона бирлаштирилган тизим тарзида ишлайди. Fidelio тизими DOS операцион муҳитида фаолият кўрсатади. Fidelio FO тизимини ўрнатиш баҳоси ҳар бир буюртмачи учун алоҳида ҳисобланади ва биринчи навбатда тизимнинг комплектланиши ва меҳмонхонанинг катталигига боғлиқ бўлади.
МДҲ бозорида Micros-Fidelio фирмасининг эксклюзив дистрибьютори сифатида сўнгги йилларда HRS (Hotel & Restaurant Systems) компанияси иш олиб бормоқда. HRS дастурий таъминот ва аппарат воситаларини тўлиқ ўрнатади, ходимларга тизим билан ишлашни ўргатади ва фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
ФИДEЛИО тизими Германиянинг “ФИДEЛИО” фирмаси маҳсулоти ҳисобланади. Мазкур фирма меҳмонхона-ресторан бизнеси учун автоматлаштирилган тизимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бош офиси Мюнхенда жойлашган. “ФИДEЛИО” фирмаси ФИДEЛИО ФО (ФИДEЛИО ФРОНТ ОФФИCE), ФИДEЛИО Ф&Б (ФИДEЛИО ФООД & БEВEРАГE) ва ФИДEЛИО ЭНГ каби тизимларни ишлаб чиқаради. ФИДEЛИО тизими АМАДEУС, САБРE, ГАЛИЛEО, WОРЛДСПАН каби глобал бронлаш компютер тизимларининг таркибий қисми ҳисобланади. Бинобарин, ФИДEЛИО тизимидан фойдаланувчи меҳмонхоналар мазкур глобал бронлаш компютер тизимларига ўз-ўзидан уланадилар. “ФИДEЛИО” фирмасининг манфаатларини МДҲда ҲРС (ҲОТEЛ АНД РEСТАУРАНТ СИ СТEМС) фирмаси ифода этади. У “ФИДEЛИО” фирмаси дастурий маҳсулотларини сотиш ва созлаш билан бир қаторда, мазкур тизимларга техник мадад кўрсатиш, фойдаланувчиларга таълим беришни ҳам амалга оширади. ФИДEЛИО компютер тизими меҳмонхона хўжалиги учун мўлжалланган энг машхур тизимлардан бири ҳисобланади. У Балчуг Кемпинскй, Ҳолидай Инн, Марриотт каби меҳмонхоналарда, ЛEМEРИДИАН ва Шерратон каби меҳмонхоналар занжирларида ўрнатилган. ФИДEЛИО ФО тизими МС ДОС ва WИНДОWС НТ оператсион системаларида ишлайди, тармоқ қобиғи сифатида НОWEЛЛ қўлланилади. Аппаратларга қўйиладиган талаблар унча баланд эмас – частотаси 33 Мгтс ва оператив хотираси 4 Мб бўлган 486 процессорларга эга бўлиш кифоя (WИНДОWС янги версиялари учун частотаси 120 Мгтс ва оператив хотираси 16 Мб дан кам бўлмаган Пентиум процессорлари талаб этилади). Тизим деярли барча турдаги принтерлар билан ишлайди. Тизим қиймати меҳмонхонадаги номерлар сонига ва тизим модуллари тўпламига боғлиқ бўлади. Масалан, юз номерли меҳмонхона учун тизим қиймати тахминан бир юзу ўттиз минг АҚШ долларини ташкил этади, бу суммага тизимни ўрнатиш, ростлаш, қувватлаш, фойдаланувчиларга таълим бериш киради.
ФИДEЛИО ФО тизими:
- меҳмонларни бронлаш ва номерга жойлаштиришни амалга оширади;
- хизматларга тўланиши лозим бўлган ҳақларни ҳисоблайди;
- тўланмаган ҳисоб-китоб варақлари ҳақида ахборотни жамлайди;
- мижозлар билан оралиқ ва якуний ҳисоб-китоб варақларини тақдим этади;
- нахд пулсиз ҳисоб-китоб ҳақидаги ахборот ҳисобини юритади;
- молиявий ва статистик ҳисоботлар олади.
Мижозлар ва уларнинг ҳисоб-китоб варақлари ҳақидаги ахборотни юритишга доир асосий функцияларга қуйидагилар киради:
- мижозлар тарихини юритиш;
- бронлаш;
- номерга жойлаштириш;
- ҳисоб-китоб варақларини юритиш;
- кўчирмалар бериш;
- мижозлар билан нахд пулсиз ҳисоб-китоблар.
Номерлар фонди ҳақидаги ахборотни юритиш қисмида дастурий модул номерлар фондининг ҳолати ва ходималар хизматининг иши устидан оператив назорат олиб бориш учун мўлжалланган (тизим номер йиғиштирилган ёки йиғиштирилмаганини кузатади, агар мижоз йиғиштирилмаган номерга жойлаштирилган бўлса, бу ҳақда огоҳлантиради). Шунингдек модул номерлар фондининг юкланиш даражасига доир статистик ва молиявий ахборот йиғиш билан шуғулланади.
Дастурда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
- меҳмон карточкаси;
- брон;
- мижоз хонаси ва ҳисоб-китоб варағи;
- хизмат коди;
- қайта юбориш ҳақида кўрсатма.
Меҳмон карточкаси мижоз ҳақида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: фамилияси, исми, тили, ВИП коди, манзили, яшаш мамлакати, телефон рақами, факс рақами, туғилган санаси, ёқтирган номери ва ҳ.к. Агар меҳмон бу ерда илгари ҳам тўхтаган бўлса, компютерга унинг фамилияси ва исми киритилганидан сўнг тизим у илгари меҳмонхонада яшаган тунлар сони, меҳмон тўхтаган номерлар тавсифи, унинг пасспорт маълумотлари, тўлов усуллари ва ҳоказолар ҳақида тўлиқ ахборот беради. Кўп карра ташрифлар жараёнида меҳмон карточкаси тўлдирилиши ёки ўзгариши мумкин. Бундай карточкани юритиш мижознинг янги ташрифи ҳақида хабар келганида, лозим даражада тайёргарлик кўриш ва унинг хохиш-истакларини қондириш имкониятини беради.

Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish