3-МАВЗУ: ГАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
Режа:
1. ГАТ технологияларининг хусусиятлари
2. Геоахборот тизимининг структураси
3. Геоахборот тизимларнинг асосий афзалликлари
1. ГАТ технологияларининг хусусиятлари
Географик ахборот тизим (ГАТ) - воқеа ва ҳодисалар юз берадиган ҳақиқий объектларини хариталаш ва таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган замонавий компютер технологиясидир. Геоахборот тизимлар ҳудудий маълумотларни кўпроқ табиий равишда кўрсатади.
ГАТ маълумотлар базаси билан ишлаш жараёнини бирлаштиради - сўровлар ва статистик таҳлил - тўлиқ визуализация ва географик (масофавий) таҳлил натижаларини харитада кўрсатади. Бу хусусият ГАТ дастурида воқеа ва ходисаларни таҳлил қилиш, уларнинг эҳтимолий оқибатларини башорат қилиш, стратегик қарорларни режалаштириш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилишда улкан имкониятлар яратади.
Геоахборот тизимлардаги маълумотлар географик жойлашуви асосида бирлаштирилган аник қатламлар тўплами сифатида сақланади. Ушбу мослашувчан ёндашув ва географик ахборот тизимларининг вектор ва растер маълумотлар моделлари билан ишлаш қобилиятлари, масофавий ахборотга боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишда самарали ёрдам беради.
Геоахборот тизимлари бошқа ахборот тизимлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, объектларни таҳлил қилиш учун уларнинг маълумотларидан фойдаланади.
ГАТ қуйидагилар билан ажралиб туради:
1) аналитик функцияларни такомиллаштириши;
2) катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш қобилияти;
3) жойлардаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва намойиш қилиш воситалари билан таъминланганлиги.
ГАТ дастурий таъминоти.
ГАТ - маҳсулотларини тавсифлаш учун қуйидаги категорияни танлаймиз:
Махсус дастурий таъминот:
1) ривожланган ахборот тизимларига хос бўлган барча турдаги таъминот (методик, дастурий, техник ва ҳк) ларни ўз ичига олган мураккаб тизим;
2) рақамли ахборот воситалари учун геомаълумотлар базаси;
3) ҳаводаги ва космик расмлар, тематик харита ва тасвирлар, матнли хабарлар.
"Махсус дастурий таъминот" тоифасини кўриб чиқамиз.
Геоахборот технологиялар ва хизматлар бозорини ривожлантириш ассоциацияси маълумотларига асосан, ахборотларни ишлаб чиқиш қобилиятлари ва қайта ишлаш технологиялари бўйича фарқ қиладиган дастурий таъминотларни бир нечта синфларига ажратиш мумкин:
1) ГАТ қўлланмалари;
2) ГАТ-кузатувчилари;
3) Масофавий зондлаш маълумотларини қайта ишлаш воситалари;
4) Растер картографик тасвирларнинг векторлари;
5) Масофавий моделлаштириш воситаси;
6) Картография - маълумотлари тизимлари.
ГАТ географик жойлашуви асосида бирлаштирилган тематик қатламлар тўплами кўринишида ҳақиқий дунё ҳақидаги маълумотларни сақлайди. Ушбу оддий, аммо очень гибкий подход турли хил асосий муаммоларни ҳал қилишда ўз аҳамиятини кўрсатиб бера олди:
1) транспорт воситалари ва уларнинг ҳаракатланишини кузатиш;
2) режалаштирилган тадбирлар ва долзарб вазиятларни батафсил ёритиш;
3) атмосферанинг глобал айланишини моделлаштириш.
Ҳар қандай географик ахборот объектнинг географик ёки бошқа координаталари: мўлжали ёки манзили, почта индекси, округ ёки туман аҳоли пункти, ер ёки ўрмон ҳудуди идентификатори, йўл номи ва ҳоказолари ҳақидаги маълумотларини ўз ичига олади. Ушбу маълумотдан фойдаланишда, объект(объектлар)нинг манзилини ёки жойларини автоматик равишда аниқлаш учун, “геокодинг” деб аталадиган жараён фойдаланилади. Унинг ёрдами билан қидирилаётган объект ёки ҳодисани, масалан, танишингиз яшайдиган уйни ёки керакли ташкилотни, зилзила ёки сув тошқини юзага келган ҳудудларни, ҳамда қайси йўналишдан керакли даражада тезроқ бориш мумкинлигини харитадан тезда аниқлаб олишингиз мумкин.
Маълумотларга таянган ҳолда, ГАТ иккита асосий маълумотлар модели - вектор ва растер билан ишлайди.
Векторли моделда нуқта, чизиқлар хақидаги маълумотлар Х, Й координаталари мажмуи сифатида сақланади. Нуқтанинг жойлашган жойи (аниқроги объектнинг), масалан, қудуқ, бир жуфт координаталар (Х, Й) билан ифодаланади. Йўллар, дарёлар ёки сув қувурлари каби чизиқли объектлар Д, Й координаталари тўплами сифатида сақланади. Дарё ҳавзалари, эр участкалари ёки хизмат кўрсатиш жойлари каби ёпиқ объектлар ёпиқ координаталар тўплами сифатида сақланади. Векторли модел, алоҳида объектларни таърифлашда айниқса фойдалидир аммо тупроқ тури ёки узлуксиз ўзгарувчан хусусиятларни таърифлашга камроқ мос келади.
Векторли маълумотлар модели:
• Векторларга асосланган (тўғри йўналишдаги);
• Асосий нуқта;
• Объектлар тўғри чизиқли ёки ёй билан боғлайдиган нуқталар томонидан яратилади;
• Майдаланган қаторлар мажмуаси билан белгиланади;
• Объектга йўналтирилган тизимни кўрсатади;
Функцияларнинг вектор намойишига мисол:
Растер модели узлуксиз хусусиятлари билан ишлаш учун мақбулдир. Растер расм - бу объектларнинг элементар (нуқта, ҳужайра, пиксел) қийматлари тўплами бўлиб, сканер қилинган харитага ёки фотосуратга ўхшайди.
Растер модели хар кандай объектни, унинг хусусиятларини пикселларда кўрсатишга мослашган.
Растер ва вектор моделидаги майдон мисоли:
ГАТ структураси ахборот қатламлари тўпламидир. Қатлам - муайян ҳудудда ва бир қатор қатламларга тааллуқли бўлган координата тизимида ягона мавзудаги ёки объектлар синфи билан боғлиқ бўлган бир хил типдаги объектлар тўпламидир (__-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |