Кузатиш усулининг хусусияти шундаки, бунда ўрганилаётган
197
объект ҳақида нообъектив, бузилган маълумот олиш эҳтимоллиги катта,
чунки кузатиш фактининг ўзи кузатилаётганлар хулқини ўзгартиради.
Кузатиш усулини объект ҳақида бошланғич маълумот олиш,
муаммони ойдинлаштириш, фараз ишлаб чиқиш зарур бўлган дастур
тузиш жараёнида, шунингдек, бошқа усуллар билан олинган
маълумотларни текшириб кўриш учун қўллаш мумкин.
Ҳужжатларни таҳлил этиш усули социологияда кенг қўлланилади.
Ҳужжатлар деганда маълумотни қайд этиш, узатиш ва сақлаш учун
мўлжалланган ахборот ташувчилар тушунилади. Тадқиқот вазифасини ҳал
этиш объект ҳақидаги маълумотлар ишончли бўлиши учун қандай
ҳужжатларни ўрганиш кераклигини аниқлаб олишни талаб этади.
Маълумот қайд этилган шаклига қараб ҳужжатлар қуйидагича
бўлиши мумкин:
ёзма матнлар (босма, машинада ёзилган, қўлёзма);
иконограф (кино, видео, фотоҳужжатлар);
фонетик (магнитафон ёзувлари).
Мақомига қараб ҳужжатлар расмий, яъни у ёки бу ҳукумат
идоралари чиқарган ҳужжатлар (ҳукумат материаллари, қарорлари,
архивлар ва шу кабилар) ва норасмий ҳужжатларга (шахсий варақалар,
анкеталар, аризалар ва бошқалар) туркумланади.
Маълумот манбасига қараб ҳужжатлар бевосита кузатув ёки сўров
асосида тузилган бирламчи ва иккиламчи ҳужжатларга (бирламчи
манбалар маълумот асосида умумлаштирган ва қайта ишлаб яратилган)
бўлинади.
Сўровнинг ўзига хос тури социометрик сўровдир. “Социометрия”
атамасининг луғавий маъноси дўстона муносабатлар даражасини
аниқлашдир. Социометрик сўров ижтимоий-психологик усулларга киради.
У бригадаларни ишлаши ва бирламчи меҳнат жамоаларидаги меҳнат
муносабатларининг хусусиятларини ўрганиш учун кенг қўлланилади. Шу
боис уни ижтимоий тадқиқот усулларидан бири деб қараш мумкин. Бу
усулдан турли шахслараро муносабатларни тадқиқ этишда фойдаланилади.
Социометрик сўров ўтказишнинг асосий восита бирламчи жамоанинг ҳар
бир аъзоси томонидан тўлдириладиган социометрик варақадир.
Социометрик варақаларни таҳлил этиш орқали қуйидаги шахслараро
муносабатларни аниқлаш мумкин: мойиллик, афзал кўриш (яъни,
ижтимоий танлов) ва юз ўгириш, оғиш, яъни салбий танлов, шунингдек,
рад этиш ва бефарқлик.
Социометрик варақа саволи социометрик мезон дейилади. Ҳар бир
мезон бўйича социохариталарни тўлдириш асосида социометрик матрица
тузилади. У “шахмат” жадвали шаклида бўлиб, қаторларида “ким
танлаши”, устунларида эса “кимни танлаши” кўрсатилади. Бунда
социоматрица қаторлари ва устунлари сони меҳнат жамоаси аъзолари
сонига тенг, уларнинг фамилияси горизонтал ва вертикал бўйича
198
туташади.
Маълумот тўплаш усулларидан яна бири тест ўтказишдир. Тест –
бу, қисқа стандартлаштирилган синов бўлиб, инсонда шахсий жиҳатлар,
қобилят ва лаёқат, мотивлар ва руҳий ҳолатнинг мавжудлиги ва намоён
бўлиш
даражасини
аниқлашга
қаратилади.
Ёшларнинг
касб
ориентациялари, шахснинг турли фаолият жабҳаларидаги қобилятлари ва
етакчилик,
ижтимоий
мақсадлари,
қизиқишлари,
эҳтиёжлари,
типологиясини аниқлашда тестдан кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |