Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#35365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
shirinboev





 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
 МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР
ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ш.А.ШИРИНБОЕВ. 
 
 
 
 
 
 
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР 
(маърузалар матни) 
 
Самарқанд – 2008



Ширинбоев Ш.А. ЭКОЛОГИК МУАМОЛАР(Маърузалар матни). –
Самарқанд: СамДЧТИ. 2008. 54 бет  
Ушбу маърузалар матни олий ўқув юртларининг ижтимоий гуманитар 
факультетлари талабаларига мўлжалланган ва у дастурий талаблар асосида
ҳозирги замон илғор технологиялар ва экологиянинг янги ютуқларидан 
фойдаланиб тузилган.
СамДЧТИ Услубий кенгашининг 2008 йилдаги қарори асосида маърузалар 
матни сифатида нашр этишга тавсия этилган. 
Маъсул муҳаррир: 
Тақризчилар:  
© Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2008 
А.Исмоилов «Валеология асослари ва 
жисмоний маданият» кафедраси мудири, 
техника фанлари доктори
С.Муҳаммадиев, биология фанлари доктори, 
профессор
М.Сафин. СамДУ физиология генетика ва 
биокимѐ кафедраси мудири, биология 
фанлари номзоди, доцент.



ЭКОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежамкорлик 
билан фойдаланиш шу куннинг энг муҳим экологик муаммоси ҳисобланади ва 
бу муаммо 6,5 млрд аҳоли ҳамда улар яшаган давлатлар манфаатини ўз ичига 
қамраб олади. 
Фан –техниканинг ривожланиши жамиятга мисли кўрилмаган ютуқлар 
келтириши билан бир қаторда, жамият билан табиат ўртасидаги
муносабатларнинг кескинлашишига, экологик ҳолатнинг ѐмонлашишига, 
табиий ресурсларнинг исроф бўлишига, сув, ҳаво, тупроқнинг ифлосланишига, 
заҳарланишига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиб кетишига, катта- кичик
экосистемаларнинг бузилишига олиб келди. Дунѐнинг турли минтақаларида 
вужудга келган экологик муаммолар, экологик танглик, ҳаттоки экологик 
ҳалокат каби ҳодисаларни келтириб чиқарди. 
Ҳозирги замон экология муаммоларини Фан- техника ютуқлари асосида ҳал 
қилиш жараѐнида экология фани, унинг йўналишини, жамият ва табиат 
ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилишдаги имкониятлари муҳим омил 
ҳисобланади. Экологик танглик ва ҳалокатларнинг олдини олишда, жамият ва 
табиат ўртасидаги экологик зиддиятларни ҳал этишда экология фанининг 
сўнгги йилларда эришган ютуқларини амалиѐтда қўллаш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги даврда экология фани олдида турган амалий вазифалар 
қуйидагилардан иборат; 
1) Тоза муҳитда ҳозирги ва келажак авлодлар соғлиғини таьминлаш: 
2) Табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш билан бир қаторда
чиқиндисиз технологияларни ишлаб чиқариш: 
3) Суньий экосистемаларнинг (қишлоқ хўжалиги) доимий ва юқори 
ҳосилдорлигини таьминлаш: 
4) Аҳолининг турли табақаларига экологик таьлим ва тарбия бериш йўли 
билан табиат муҳофазасини амалга ошириш. 
Экология фанининг бутун фаолияти, ютуқлари, йўналишлари юқорида 
таькидланган муаммоларни ҳал қилишга қаратилади. 
Экология мустақил фан бўлиб, унинг обьектив усуллари, тили, амалий 
вазифалари мавжуд. 
Экология тирик табиатда учрайдиган турлар тур вакилларининг гуруҳини 
(популяцияси) биоцинозларни, экосистемаларни ва уларнинг кўпайишини, 
ривожланишини, уларнинг ўзаро ва муҳит билан муносабатларига оид 
қонуниятларини ўрганади. 
Экологиянининг ўзига хос бошқа хусусиятлари ҳам бор. 
Экология – юнонча сўз бўлиб, «ойкос –уй, логос- фан» маьноларини 
билдиради. Бу фан «табиий уйда» яшаѐтган ва шу «уйда» ҳаѐт учун керакли 
функционал жараѐнларни ўтаѐтган ҳамма тирик организмларни ўрганади. 
Бу фан организмлар ва атроф муҳит ўртасидаги алоқаларнинг ҳар-хиллигига, 
умумийлигига катта аҳамият беради.
Кейингги пайтларда табиий қонунларни кўр-кўрона унутдик, «Табиатдан 
ҳамма нарсани олиш- бизнинг бурчимиз» деган нотўғри ишораларни илгари 
сурдик. Натижада табиатнинг турғун ҳолатини буздик, охирида яна табиатга



унинг қонунларига бўйин эгиб, ундан бизга, биздан унга ѐрдам қўлини чўзишга 
келдик. Фан ютуқларининг ҳозирги даражасида ва экология ривожининг янги 
босқичида унинг асосий мазмуни аниқ бўлиб қолди, яьни экология фани тирик 
организмларнинг бир- бирлари ва уларнинг атроф- муҳит билан 
муносабатларини, тирик огрганизмларнинг табиий шароитда ривожланиши, 
кўпайиши ва тарқалиши улар ўзларининг ҳаѐт фаолиятларида муҳитнинг 
ўзгаришига олиб келадиган қонуниятларни ҳам ўрганади.




Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish