15
II.Мавзу. Туризм хизмат бозорида туроператорлик
фаолиятининг асосий функциялари
Режа:
2.1.Туроператорнинг асосий функциялари.
2.2.Қабул
қилиш
бўйича
туроператорнинг
асосий
функциялари.
2.1.Туроператорнинг асосий функциялари.
Туроператор фирмада асосий функциялар ва уларни кетма –
кет бажарилиши ўз юртдошларини
хорижга сафарини ташкил
қилишда намоён бўлади. Белгиланган функцияга мувофиқ
туристларнинг хорижга сафарини ташкил этиш технологияси
босқичма-босқич қўлланади. Ана шу босқичларни тавсифлаймиз:
1.Туристик сафарни умумий режалаштириш, йўналишни
танлаш (ташриф буюриладиган мамлакат), туризм турлари,
туризмнинг сонли ҳажми, сафар давомийлиги ва тахминий санаси,
нарх даражасига яқинроқ хизматлар тўплами ва классиклиги. Бу
кўрсаткичлар бозор коньютураси, мақсадли бозор потенциалини
баҳолаш ва туристик талабларни сигментлаш таҳлили
асосида
аниқланади. Бунда яна туроператорнинг молиявий, моддий-техник,
одамлар ва маъмурий ресурслари ҳисобга олиниши керак.
2.Тегишли
мамлакат (мамлакатлар)да
маҳаллий
туроператорлар билан улар орқали туристларга хизмат кўрсатиш ва
қабулни ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш. Улар билан
қабул ва хизмат кўрсатиш аниқ шартлари келишиб олинади:
· қабул қилинадиган туристларнинг умумий сони, гуруҳлар
сони ва уларнинг сон жиҳатдан таркиби;
· гуруҳ жўнаб кетиш ва етиб келиш санаси;
· маршрутлар ва дастурлар (туристларнинг саёҳат кунлари
бўйича);
· кўрсатиладиган
хизматлар
пакети (жойлаштириш,
овқатланиш, учрашув ва кузатув, экскурсия ва бошқ.),
уларнинг миқдори
ва сифатий характеристикаси;
· хизмат пакети баҳоси;
· хорижий томон мажбуриятлари, виза олишга ёрдамлашиш,
ҳисоб- китоб шартлари, сафарни бронлаш ва бекор қилиш,
сотилган
хизматларни
бекамикўст
бажарилишига
жавобгарлик, рекламация тартиби ва бошқа мавжуд
шартлар.
16
3.Хорижий мамлакатда туристларга хизмат кўрсатиш
шартларини келишиб олиш билан бирга туроператор миллий ёки
хорижий ташувчилар билан гуруҳларни ёки индивидуал
туристларни халқаро ташиш учун зарур ўринлар бронлаштиради.
4.Шундай тарзда шаклланган турмаҳсулот (маҳсулотлар)ни
туроператор барча воситалар имконияти билан чиқиш туризмнинг
миллий бозорига чиқариш чораларини кўради. Шу мақсадда ўз
молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, у имкони бўлган
потенциал харидорлар барча коммуникация воситаларидан
фойдаланилади.
Оммавий
ахборот
воситаларида
реклама
сотилишни рағбатланитириш, жамоатчилик билан алоқа, бевосита
маркетинг, таклиф қилинаётган турмаҳсулотга потенциал харидор
чорлашда реклама таъсирчанлигига эришиш муҳим.
5. Бир вақтнинг ўзида туроператор ўз турларини ватандош
туристларга сотиш тизимини яратиш чора-тадбирларини кўриши
керак. Сотиш ҳудуди масштаби ва бозор талабини сигментлашга
боғлиқ ҳолда кўп ёки кам сонда хусусий ва тобе бўлмаган чакана
турагентликларидан фойдаланилади. Туроператор вазифаси – ўз
сотиш тармоғи ишини фаол ишлашга рағбатлантириш, шароит
яратиш ва ўз турларининг сотилиши устидан доимий назоратни
ушлаб туриш.
Туристик сафарларни ташкил қилишнинг якуний босқичи
туристлар билан ишлаш. У қуйидагилардан иборат:
1) Харидорларга таклиф қилинадиган сафар чоғида тақдим
этилган турлар ҳақида тўлиқ
ахборотлар, хорижга саёҳатни
туристик ташкил қилиш шартлари ва турфирманинг ўзи ҳақида
маълумотлар. Бу ахборотлар харидорга у аниқ турни сотиб олишга
қарор қилгунича тақдим этилади. Бундай ахборотлар оддий
оммавий ахборот каналлари ёки харидорларга турларни сотувчи
турфирма ходимлари орқали ёзма ёки оғзаки тарзда етказилади;
2) Харидордан аниқ турга буюртма олингач, сотишни
тасдиқлаш ундан турҳужжатларни расмийлаштириш учун тўлов
олинади. Кўп ҳолларда бу функцияни
турагент бажаради у
туроператор
билан
турларнинг
чакана
сотилиши
билан
шуғулланишга келишиб олган бўлади. Турист қўлига ҳар икки
томон имзолаган турнинг олди-сотди шартномаси бир нусхасини,
тур-1 шаклидаги йўлланмани, дастурлар, маршрут варақаси (ички
туризм учун), халқаро участка сафар учун транспорт
хужжатларини, қабул қилувчи фирма учун ваучер, суғурта
17
шартномаси ва суғурта полиси, танланган мамлакатга саёҳат
хусусиятлари ҳақидаги эслатмани олади. Туроператор туристнинг
хорижга чиқиш визаси билан боғлиқ масалаларни хорижий
консуллик билан ҳал этиш, расмийлаштиришни зиммасига олади.
3) Туристга сотилган хизматларни турист хорижга жўнаб
кетган пайт (момент)дан бошлаб кам-кўстсиз
бажарилиш учун
назорат ўрнатади. Бу мақсадда туроператор туристлар бераётган
мамлакатдаги ўзининг вақтинчалик вакилидан фойдаланиши
мумкин. Унинг вазифасига туристлар томонидан сотиб олинган
хизматларни ўз вақтида камчиликсиз бажарилиши, хориж
томонидан йўл қўйилган нуқсонларни тезда бартараф этишни
таъминлаш киради. Кўзда тутилмаган
вазиятлар вужудга келса
туристга ёрдам кўрсатади. Худди шундай функцияни туристлар
гуруҳини хорижга турмарказларга кузатиб борадиган, у ерда
мавсумий вакиллари бўлмаган турфирмалар ходимлари ҳам
бажаради. Мавсумий вакиллар ва кузатувчи гуруҳ қабул қилувчи
томондан туристик хизмат кўрсатилишида руй берадиган қоида
бузилишлари ҳақида фирмалари раҳбарларига хабар қилишади, бу
ишга доир музокаралар чоғида принципиал баҳоланади.
4) рекламация ишлари, бундан кўзда тутилган мақсадга
эришишда йўл қўйилган камчилик юзасидан туристларнинг
даъволари ва шикоятларни тартибга солиш. Миллий туроператор
вазифаси шундан иборатки, шикоятларни нисбатан оддий йўллар
билан кўриб чиқади, зарур бўлганда
туристга етказилган моддий
зарарни ундириб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: