92
Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐевнинг 2016 йил 2
декабрдаги ―Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қабул қилган
фармонида ―...туризм тармоғи учун, айниқса менежмент ва маркетинг
соҳасида малакали кадрларни сифатли тайѐрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш, гидлар (экскурсия етакчилари) тайѐрлаш, туризм
фаолияти субектлари ходимларини мунтазам равишда қайта тайѐрлаш ва
малакасини ошириш...‖ масаласи ўрта муддатли истиқболда туризм
соҳасидаги давлат сиѐсатининг мақсадли вазифалари ва устувор
йўналишлари этиб белгиланди.
Дархақиқат мамлакатни модернизациялаш босқичида туризм ва
меҳмондўстлик индустрияси соҳасидаги ечимини кутиб турган масалалар
қаторида, туризм индустрияси меҳнат бозорида ишловчи ходимларга
қўйиладиган малакавий талабларга жавоб бера оладиган кадрларни тайѐрлаш
долзарб масала бўлиб турибди. Шуларни ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда Олий
таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг Классификаторидаги барча
таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларининг давлат таълим
стандартлари, малака талаблари ва ўқув режаларини халқаро тажрибалар
асосида қайта кўриб чиқиш лозим бўлмоқда.
Ўзбекистонда Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти таянч олий
ўқув юрти сифатида 610 000 –Хизмат кўрсатиш соҳаси таълим йўналишлари,
яъни 5610100 - Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича),
5610200 – Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, 5610300 –
Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналишлари ҳамда
магистратура мутахассисликларининг малака талаблари ҳамда ўқув режалари
туризм соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларини инобатга
олган ҳолда таркибий ўзгартиришлар киритилди.
93
Туризм таълими бўйича 2016 йилдаги ўқув режаларни тайѐрлаш
жараѐнида профессор-ўқитувчилар томонидан Сингапур менежментни
ривожлантириш институти (MDIS), Австралиянинг ―Torrens university‖, Буюк
Британиянинг ―Surrey Universiteti‖, АҚШнинг ―Cornell University‖,
Испаниянинг ―Universidad Católica San Antonio de Murcia‖, Германиянинг
―International University of Applied Sciences Bad Honnef – Bonn‖,
Швецариянинг ―Lucerne University of Applied Sciences and Art‖ каби олий
ўқув
юртларининг
таълим
йўналишлари
ва
магистратура
мутахассисликларининг ўқув режалари ўрганиб чиқилди ҳамда мазкур ўқув
режаларни ишлаб чиқишда ушбу давлатларнинг тажрибаларидан
фойданалилди.
Таълим жараѐнида ўқитишни янада такомиллаштириш мақсадида
турли хорижий таълим тизимларидан, жумладан ―Дуал‖ тизимидан,
ERASMUS, Tempus ва бошқа дастурлардан фойдаланиш тавсия қилинади..
Дуал таълим тизимини ҳозирда кўпгина ривожланган мамлакатлар
Финландия, Швецария, Швеция, Дания
43
олийгоҳларида қўллаб
келинмоқда.
Мазкур таълим тизимида талабалар дарсдан бўшамаган ҳолда
ташкилотларда амалиѐтни ўтаб борадилар. Бунда олийгоҳ ва корхона
ўртасида шартнома тузилади. Бу тизимнинг фарқли томони шундаки, одатда
таълимнинг кўпроқ қисми ташкилотларда камроқ қисми эса олийгоҳларда
ўтади(яъни икки куни олийгоҳда, тўрт куни ташкилотларда).
Мазкур таълим тизимидан туризм таълим йўналишларида фойдаланиш,
туризм учун янада малакали,етук кадрларни етказиб беришда замин
ҳисобланади. Зеро талабалар фақат институтда назарий билимлар билан
чекланмай,олган
билимларини
амалда
меҳмонхоналарда,
туристик
фирмаларда, туристик агентликларда ва бошқа туризмга доир турли
ташкилотларда бир вақтнинг ўзида синаб, тажриба орттиришга муяссар
бўладилар. Туризмда бу тизимда ўқитишни ташкил қилишнинг ижобий
43
https//www.deutschland.de
94
томонлари юқори малакали туризм мутахассисларини тайѐрлаш ва уларни
ишлаб чиқариш шароитига мослашишини таъминлашдан иборат. Дуал
тизимида ўқитиш бакалавриат таълим йўналишларининг учинчи курс
талабалари учун фақат мутахассислик фанлари бўйича ўтказилади. Бу
тизимда ўқитиш технологияси институт ўқитувчилари ҳамда тур
корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари ҳамкорлигида бевосита
корхоналарнинг бўлинмаларида фанларни ўқитишни назарда тутади. Ўқитиш
тасдиқланган ҳамда тегишли ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарияти билан
келишилган дастурлар бўйича ўтказилади.
Ўқув режа блокларидаги умумий юклама ва назарий таълим ҳажмлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги
3-сон қарори билан тасдиқланган билим соҳаси меъѐрларига мослаштирилди.
Аввалги ўқув режадаги 4-семестрдаги 4 ҳафталик малакавий амалиѐт 8
семестрга кўчирилди. Янги ўқув режадаги умумий фанлар сони танлов ва
қўшимча фанларидан ташқари 31 тани ташкил этиб, 2016 йилда тасдиқланган
ўқув режадаги фанлар сонига нисбаттан 2 тага кўп. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сон қарори билан
тасдиқланган билим соҳаси меъѐрларига мослаштириш учун ўқув режа
блокларидаги фанларнинг умумий ва аудитория юкламалари ҳажмига соҳа
мутахассислари билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, янги ўқув режанинг умумкасбий фанлар блокига 3 та янги
―Микро ва макроиқтисодиѐт‖, ―Минтақавий туризм‖, ―Экскурсия
хизматларини ташкил қилиш‖ фанлари критилди ҳамда ―Халқаро туризм:
тажриба ва амалиѐт‖ фани ―Халқаро туризм‖, ―Меҳмонхона хўжалигини
ривожлантиришнинг халқаро тажрибаси‖ фани эса ―Меҳмонхона бизнесида
инновация‖ фанларига алмаштирилди.
Президент Фармонида келтирилган талабларидан келиб чиқиб, бугунги
кунда туризм соҳасига хизмат кўрсатувчи малакали кадрлар тайѐрлаш ва
қайта тайѐрлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги
масалаларни ҳал қилиш таклиф қилинади :
95
• иш берувчи билан ҳамкорликда таълим йўналишларнинг ўқув режа ва
дастурларини тайѐрлаш;
• бронлаштириш хизматларини амалга оширувчи оператор ва
менежерларни тайѐрлашни ташкил қилиш;
• туризм сохасида фаолият кўрсатиб турган ходимларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайѐрлаш масаласини ижобий ҳал қилиш мақсадида ушбу
вазифани туризм мутахассисларини тайѐрлайдиган олий ўқув юртлар қошида
―Туризм сохасида малака ошириш ва қайта тайѐрлаш республика маркази‖
Давлат унитар корхонасининг филиалларини очиш мақсадга мувофиқ ;
• битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал қилиш
мақсадида олий ўқув юртлар қошида иш берувчилар билан ҳамкорлик
Кенгашларини ташкил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |