ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
Рўйхатга олинди
|
Тасдиқланди:
Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2012 йил14 мартдаги 107-сонли бўйруғи
|
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН “ҲАЁТ ХАВФСИЗЛИГИ” ФАНИДАН
НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент -2012
Муаллифлар: Норбоев Абдували Овлоқулович,
Низомий номидаги ТДПУ ўқитувчиси
Зиёева Мавлуда Фатхуллаевна
I Республика Тиббиёт коллежи директори
Ишхўжаева Махмуда Музаффровна
Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари давлат музейи, бўлим бошлиғи
Тақризчилар: Ҳикматуллаев Самандар
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси
институти, курс бошлиғи
Илёсова Заҳро
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси
институти, катта ўқитувчиси
Назарова Гулнора
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, ТТРМ бош
мутахассиси
Ярашов Исроил
Низомий номидаги ТДПУ, Ҳарбий
факультет раҳбари, подполковник
Кириш
Бугун фавқулодда вазиятларнинг кўпайиб бораётганлиги дунё жамоатчилиги ва давлатларини ташвишга солмоқда.
Табиий, техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳеч қайси халқ, миллат ёки давлат кафолатланмаган.
Минтақа мамлакатлари, шунингдек Ўзбекистон мураккаб географик ҳудудда жойлашган. Зилзилалар, сув тошқинлари, сел, ер сурилишлари, қор кўчкилари, довўл, бўрон, кучли совуқ ва ёмғир халқимиз ҳаётига ҳамиша ўз таъсирини кўрсатиб келган. Қадимдан ота-боболаримиз ҳам улар келтириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларга қарши курашиб, ёнма-ён яшаб келганлар. Инсоният XXI асрга қадам қўяр экан, у ўзига катта йўқотишлар олиб келаётган табиат ҳодисаларига дуч келмоқда. Ҳолбуки, ХХ асрга келиб бу каби ҳодисалар ёнига техноген ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар қўшилди ҳамда ўзининг оқибатлари билан кишилик жамиятини ларзага солмоқда.
Ушбу ўқув дастури ҳаётда юз бериши мумкин бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисалар ва улардан муҳофазаланиш, бундай шароитда тушиб қолганда энг биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш усулларининг минимал даражасини ўргатишга қаратилган.
Дастур бўйича ўқув курсининг жами 40 соатга мўлжалланган бўлиб, ундан 26 соати турли тусдаги фавқулодда вазиятлар ва улардан муҳофазаланиш, қолган 14 соати фавқулодда вазиятлардан шикастланганларга мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда биринчи тиббий хизмат, ўз-ўзига хизмат ҳамда руҳий (психологик) ёрдам кўрсатиш учун ажратилган.
Дастурда ажратилган соатларнинг 26 соатини маърузалар, 14 соатини амалий машғулотлар ташкил этади. Дастурни тайёрлашда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтилаётган турдош фанлар дастурлари эътиборга олинган.
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг 19 июлидаги 208-снли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |