1.Ўқув дастурига қўйиладиган талаблар
Ўқув дастурининг
номи
|
Хирургия ва реанимацияда ҳамширалик иши
|
Ажратилган
соат
|
180
|
Мавзулар сони
|
22
|
Дастурнинг мақсади
|
- хирургик касалликлар ва хирургик даволаш хусусиятлари ҳақида тушунча бериш;
- организмнинг барча аъзо ва системаларида учрайдиган хирургик касалликлар ҳақида тушунча бериш ва уларда шошилинч ёрдамни ўргатиш;
- хирургик йўл билaн дaвoлaнaётгaн бeмoрлaрдa ҳaмширa пaрвaришининг хусусиятлaрини ўргатиш;
- беморларда операциядан олдин, операция вақтида ва операциядан кейин ҳамширалик жараёнини ўргатиш;
- хирургик касалликлар бўйича ўқувчиларда билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришга эришиш;
- реанимация ва интенсив терапия, шунингдек терминал ҳолатларда реанимация ва интенсив терапияни ўтаётган беморлардa ҳaмширaлик иши xусусиятлари ҳақида тушунча бериш.
|
Ўзлаштириш
(ўқитиш)
натижалари
|
соғлом ва бемор организм анатомо-физиологик хусусиятлари, назорат ва мақсадли текширув усуллари, организмда учрайдиган хирургик касалликлар ва уларнинг асоратлари ҳақида маълумотга эга бўлиб, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, парвариш қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
|
Билим
|
хирургия фанининг ривожланиш тарихи;
аъзо ва системаларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари;
жаррохлик ишини ташкил қилиш;
асептика ва антисептика асослари;
оғриқ ва оғриқсизлантириш хақида тушунча, турлари;
десмургия, боғлам қўйиш қоидалари;
қон кетаётган беморларда хамширалик иши;
инфузия ва трансфузия;
йирингли яллиғланиш касалликларида хамширалик иши;
таянч-харакат аппаратининг хирургик касалликларида хамширалик иши;
қон томирларнинг хирургик касалликларида хамширалик иши;
овқат хазм килиш аъзоларининг хирургик касалликларида хамширалик иши;
буйрак ва сийдик йўлларининг хирургик касалликларида хамширалик иши;
ўсмалар;
хирургик касалликларда хамширалик парваришининг хусусиятлари;
операциядан олдин, операция вақтида ва операциядан кейин беморлар парвариши;
хирургик касалликлар асоратларини олдини олиш;
ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак-томир етишмовчилиги, шок, кома ва бошка кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;
бахтсиз ҳодисаларда тез ёрдам кўрсатиш ва уларни олдини олиш.
|
Кўникма
|
хирургик беморларни субъектив ва объектив текшириш усуллари;
беморларни лаборатор ва инструментал текширувларга тайёрлаш;
беморларни шошилинч ва режали операцияларга тайерлаш;
беморларни операциядан олдин, операция вақтида ва операциядан кейин ҳамширалик парваришини амалга ошириш;
операциядан кейин беморларни табиий ва суньий овқатлантириш;
операциядан кейин беморларни харакатлантириш режими;
бемор ва унинг оила аъзоларига рухий ёрдам бериш;
қоқшол ва газли гангренага қарши профилактик эмлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
хирургик касалликлар, шикастланишларни олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ишларини амалга ошириш;
ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак-томир етишмовчилиги, турли этиологияли шок ва кома холатларида, бурундан, ўпкадан, меъдадан қон кетганда, гипертония, талваса, анафилактик шок, офтоб ва совуқ урганда, электр токидан шикастланганда, куйганда, сувга чўкканда, захарланганда ва бошқа шошилинч ҳолатларда шифокоргача бўлган тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
фаолияти доирасида тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |