tс –иситиш давридаги совуқ (водопровод) сув ҳарорати, 0С, маълумотлар бўлмаган ҳолда 50Сга тенг деб қабул қилинади.
Иссиқлик сарфини янада йириклаштирилганроқ кўрсаткичлар бўйича ҳисоблашда шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш турар жой туманлари учун қуйидагича аниқлаш мумкин.
1. Турар жой ва жамоат биноларини иситиш учун максимал иссиқлик оқими
, Вт (1.6)
бу ерда q0–турар жой биноларининг 1м2 умумий майдонига сарфланадиган максимал иссиқлик оқимининг йириклаштирилган кўрсаткичи, Вт/м2, ҚМҚ 2.04.07-99 бўйича қабул қилинади;
А–турар жой биноларининг умумий майдони, м2;
k1 - жамоат биноларини иситишга сарфланадиган иссиқлик оқимини ҳисобга олувчи коэффициент; маълумотлар бўлмаган ҳолда 0,25 га тенг деб қабул қилинади.
2. Жамоат биноларида вентиляция учун максимал иссиқлик оқими
, Вт (1.7)
бу ерда k2–жамоат биноларини вентиляциясига сарфланадиган иссиқлик оқимини ҳисобга олувчи коэффициент; маълумотлар бўлмаган ҳолда: 1985 йилгача қурилган жамоат бинолари учун – 0,4; 1985 йилдан кейин қурилганлари учун эса – 0,6 га тенг деб қабул қилинади.
3. Турар жой ва жамоат биноларини иссиқ сув таъминотига сарфланадиган ўртача иссиқлик оқими
Вт (1.8)
ёки Вт (1.9)
бу ерда a–иссиқ сув таъминоти бўлган бинода яшайдиган, битта кишига бир суткада ҳарорати 550С бўлган сувнинг сарфланиш меъёри, л/сут, ҚМҚ 2.04.01-98 бўйича қабул қилинади;
b –жамоат биноларида иссиқ сув таъминотига 550С ҳароратли сувни сарфланиш меъёри, 1 кишига 25 л/сут га тенг деб қабул қилинади;
qh –бир киши иссиқ сув таъминотига сарфланадиган ўртача иссиқлик оқимининг йириклаштирилган кўрсаткичи, Вт, ҚМҚ 2.04.07-99 бўйича қабул қилинади.
Истеъмолчиларнинг маълум бўлган максимал иссиқлик оқимлари бўйича ўртача иссиқлик оқимларини аниқлаш мумкин:
а) турар жой туманларини иситишга ўртача иссиқлик оқими
, Вт (1.10)
б) шунга ўхшаш вентиляцияга
, Вт (1.11)
бу ерда tm–ҳисобий давр учун (ой, иситиш даври) ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати, 0С, ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича қабул қилинади.
Иситиш даври бўлмаган вақтда аҳоли яшаш жойлари турар жой таманларининг иссиқ сув таъминотига ўртача иссиқлик оқими
, Вт (1.12)
бу ерда tcs-совуқ (водопровод) сувнинг иситиш даври бўлмсаган вақтидаги ҳарорати (маълумотлар бўлмаган ҳолда 150С га тенг деб қабул қилинади), 0С;
-иситиш даври бўлмаган вақтда иситиш даврига нисбатан иссиқ сув таъминотида сув сарфи ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент; маълумотлар бўлмаган ҳолда турар жой сектори учун 1,0 га (курорт жойларда =1,5), корхоналар учун–1,0га тенг деб қабул қилинади.
Маълум бир давр учун (сутка, ой, иситиш даври, йил ва ҳ.қ.) иситиш, вентиляция ва иссиқ сув таъминотига сарфланадиган иссиқлик миқдорларини қуйидаги ифодалар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Ҳисобий давр учун ўртача суткалик иссиқлик юклама:
-биноларни иситишга
Do'stlaringiz bilan baham: |