12-мавзу: Ижро хатлари ѐзиш
Қарздордан пул суммаларини ундириш ѐки мол-мулкни талаб қилиб олиш.
Ижро хатларини ѐзиш шартлари. Ижро хатининг мазмуни. Ижро хатини тақдим
этиш муддатлари ва ижро хати бўйича ундирув тартиби.
13-мавзу: Векселни протест қилиш. Чекни тўловга тақдим этиш ва
чекни тўланмаганлигини тасдиқлаш.
8
Векселни протест қилиш. Чекни тўловга тақдим этиш ва чекнинг
тўланмаганлигини тасдиқлаш.
14-мавзу: Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиш ва уларни қайтариб
бериш
Ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олиш. Сақлаш учун қабул қилинган
ҳужжатларни қайтариш.
15-мавзу: Денгиз протестларини амалга ошириш
Денгиз протестлари ҳақидаги ариза. Денгиз протестлари ҳақида ариза бериш
муддатлари. Денгиз протести ҳақида далолатнома тузиш.
16-мавзу: Чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши. Халқаро
шартномалар
Нотариус томонидан чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши. Мерос
мол-мулкини қўриқлаш ва меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш. Чет
элда амал қилишга мўлжалланган ишончномалар. Нотариуснинг чет элда
тузилган ҳужжатларни қабул қилиши. Нотариуснинг бошқа давлатлар адлия
органлари билан ўзаро муносабатлари. Халқаро шартномалар.
17-мавзу: Нотариал ҳаракатларни бекор бўлиш асослари ва тартиби
Нотариал ҳаракатларни бекор бўлиш асослари ва тартиби. Нотариуснинг
хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ва унинг оқибатлари.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Мазкур фан бўйича семинар ва амалий машғулотлар ўқитувчининг
раҳбарлигида экспресс сўровлар, case-study, кичик гуруҳларда ишлаш,
коллоквиум, ролли ўйинлар, дебатлар каби интерфаол усуллардан фойдаланган
ҳолда олиб борилади. Семинар машғулотлари талабаларда:
- чекланган вақт доирасида ўзлаштирилган ўқув материалини конструктив
баѐн қилиш қобилияти;
- амалий мисоллар (фактлар) билан мустаҳкамланган важлар билдириш ва
гуруҳда ишлаш;
- танқидий таҳлилий фикрлаш, оппонентни эшитиш ва ўз жавобини тегишли
ҳуқуқий атамалар қўллаган ҳолда асослаш;
- ўз фикр-хулосаларини асослаш, ҳимоя қилиш ҳамда уларни оғзаки ва ѐзма
шаклда баѐн қилиш;
- муайян амалий масалаларга (казусларга) нисбатан моддий ва процессуал
қонунининг тегишли нормаларини қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга
йўналтирилган.
Амалий машғулотларда талабалар муайян нотариал ҳаракатларни амалга
ошириш орқали нотариат жараѐнининг турли иштирокчилари позициясида
намоѐн бўлиб, нотариал ҳаракатлар бўйича процессуал ҳужжатлар ва бошқа
ҳужжатлар билан ишлаш малакасини ривожлантирадилар.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда
бир академ. гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва
Do'stlaringiz bilan baham: |