Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

Монийлик
. Дуалистик динларнинг энг йириги бўлган монийликка Сурайк ибн 
Фатак (216-276) томонидан асос солинган. Унинг арабийлаштирилган тўлиқ номи X-аср 
араб манбаларида Моний - Сурайк ибн Фатак шаклида зикр қилинган. Ушбу дин қадимги 
Бобил динлари, яҳудийлик, христианлик, буддавийлик ва зардуштийликнинг диний 
таълимотлари асосида вужудга келган. Ўз даврида Монийлик Ғарбда Римгача, Шарқда 
Хитой ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудда кенг ёйилган ва юқори нуфузга эга бўлган. 
III асрда Сомонийлар давлати Зардуштийлик динининг таъсири остида эди. 
Шундай бўлсада, Моний христиан - яҳудий таълимотлари асосида улғайган. Унинг ота-
онаси (Фатак ва Марям) асли Парфия саркардалари авлодларидан бўлган. Монийнинг 
ёшлиги гностиклар (илк христианликда худо ва дунёнинг яратилиши ҳақидаги 
таълимотни яратишга уринган диний- фалсафий оқим) ибодатхонасида ўтган ва 12 ёшга 
тўлганида ўзига илоҳий хабар (ваҳий) келганини маълум қилган. Ўзига хабар берган 
илоҳнинг номини Моний «икки моҳият (Нур ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик) руҳи» деб 
атаган. Шунга кўра, унинг таълимотини иккихудолик ғояси (гностик дуализм)га 
асосланган деб айтилади. Шундан сўнг унга Моний – «Руҳ» лақаби берилган. 
241 йил Моний 24 ёшга етганда унга ўз илоҳидан яна ваҳий келган ва ниҳоят ўз 
таълимотини очиқ ва баралла тарғиб қилиш вақти етганини билдирган. Шундан сўнг 
Моний янги динга асос солишга қарор қилган ва ўзининг диний тарғибот ишларини 
бошлаган. 242 йилда Форс давлати шоҳи Шопур I нинг тахтга ўтириш ва тож кийиш 
маросими пайтида Моний биринчи марта ўз таълимотини оммавий баён этиб, ваъз айтган. 
Шундан сўнг Моний Шопур I нинг вафотига қадар (273 йил) мамлакатда ўзининг диний 
тарғиботини олиб борди. У ўзини шу диннинг асосчиси ва пайғамбари деб билган ва 
бутун Форс давлати, Ҳиндистон, Олд ва Ўрта Осиё бўйлаб сафарлар уюштирган. У ўз 
сафарлари давомида зардуштийлик, ҳиндуийлик, яҳудийлик, буддавийлик ва христианлик 
динлари фаоллари билан мулоқотлар уюштирган ҳамда уларнинг таълимоти, 
ибодатхоналарининг фаолияти ва тарғибот услубларини ўрганиб, ўз таълимотининг 
тарғибот - ташвиқот ишларида фойдаланган. Шундай бўлсада Моний, ўз фаолиятини қатл 
қилингунга қадар Форс мамлакати ҳудудидагина амалга оширган. 
Моний ўзини Зардушт, Сиддҳартҳа Гаутама (Будда) ва Исо Масиҳларнинг издоши 
деб билади. Шунга асосланиб Монийликни, синкретик (қоришиқ) характерга эга 
дейилади. Аммо айрим маълумотларда Моний ўзининг илк тарғиботини айнан 
Месопотамияда эмас, балки Ҳиндистоннинг шимолий-шарқий қисмларида бошлагани 
айтилади. Чунки Моний, у ерда жаҳон динларидан бири бўлган буддавийлик таълимотини 
ўрганиш билан бир пайтда, ўзнинг тарғиботчилик ишларини ҳам бошлаб юборган эди, 
дейилади. 
275 йилда мамлакатда юқори нуфузга эга бўлган Муғлар (зардуштийлик 
коҳинлари)нинг қистови билан Форс давлатининг янги шоҳи Баҳром I Монийни зиндонга 
ташлашга фармон берган ва 276 йилда қатл эттирган. Шундан сўнг Моний издошларининг 
баъзилари қийноқларга маҳкум этилган, айримлари мамлакатдан бадарға қилинган. 
Аксарият қисми эса ғарбда Рим империяси, шарқда эса Шарқий Туркистон, Уйғуристон 
ҳамда уларнинг атрофидаги давлатларда паноҳ топиб, монийлик таълимотини 
ривожлантирганлар. 
Монийнинг таълимотида Нур ва Зулмат ўртасидаги азалий кураш асосий ўринни 
эгаллайди. Унинг мазмун-моҳияти эса, Нурнинг Зулмат устидан ғалаба қозонишига 
ишонишдир. Монийлик маҳаллий динлар – зардуштийлик, буддавийлик ва христианлик 


хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган. Моний ўзини аввалги динларнинг 
«тўғриловчи пайғамбари» деб эълон қилган. У христианликдан мессионизм ва «Масиҳ» 
эътиқодини ўзлаштирган. 
Борлиқнинг 2 моҳияти асоси – ёруғлик, яхшилик ва руҳ олами билан зулмат, 
ёвузлик ва моддият оламининг ўзаро курашини эътироф этувчи зардуштийлик дуализми 
монийликнинг асосини ташкил этади. Уларнинг эътиқодича, биринчи оламда Нур (Худо), 
иккинчисида – Зулмат (Шайтон) ҳукмронлик қилади. Инсон икки унсурдан - Нур 
фарзанди бўлган руҳ ва Зулмат фарзанди ҳисобланмиш жисмдан иборат мавжудотдир. 
Шунинг учун инсон Зулмат кучларига қарши курашда Нур кучларига ёрдам бериши 
лозим деб қаралади. Ушбу икки олам ўртасидаги кураш фалокат билан тугайди, натижада 
моддият ҳалокатга учраб, руҳ ғалаба қозонади. 
Монийлик таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёси деб қаралган ва пацифизм 
(урушмаслик) ҳамда мол-дунё йиғмаслик муҳим ўрин тутган. 
Монийлик ўз эътиқод қилувчиларидан мол-мулкларидан 1/10 ҳисса хайри-садақа 
беришни, бир кеча кундузда тўрт маҳал ибодат қилишни, ёлғончилик, қотиллик, ўғирлик, 
зино, бахиллик, сеҳргарлик ва унга ишонишни, бутпарастлик каби амаллардан узоқ юриш 
талаб қилган. 
Монийлик ўз даврида аҳолининг қуйи табақа вакиллари орасида кенг тарқалган. 
Бунга сабаб улар Зулмат оламини зодагонларнинг зулмлари қиёфасида тасаввур 
қилганлар ва бундан халос бўлиш учун Нурга ибодат қилганлар. Бу билан Нурнинг 
ғалабасига ҳар ким ўз ҳиссасини қўшмоқда деб ишонганлар. 
Монийлик 763-840 йиллар давомида Уйғур хоқонлининг расмий дини бўлган. Ўз 
юртларидан қувилган монийлар, Кичик Осиёнинг чекка ҳудудларига яширинишга мажбур 
бўлишган. Монийлик умумийлаштирувчи дин бўлгани сабабли тўғридан тўғри 
«пайғамбар»нинг ёзма буйруқларига асосланади. Унинг асарлари кўплаб тилларга 
таржима қилинган. 
Монийлик таълимоти у томонидан тузилган «Шопуркан», «Тирик Ҳушхабарчи» 
(Моний ва унинг таълимоти ҳақида), «Прагматая» (сирлар китоби), «Кефалая» (Боблар) 
каби китобларда асослаб берилган ва айримлари рус тилига таржима қилинган. 
Монийликдан бугунги кунга қадар биргина Хитойнинг Фуцзянь вилояти 
Цюаньчжоу туманида жойлашган монийлик ибодатхонасигина сақланиб қолган. Бу дин 
қанчалик енгилликка ва оддийликка асосланган бўлсада, тарихнинг мураккаб синовларига 
бардош бера олмади. Натижада у дин сифатида унутилди. Ундан йирик тадқиқотлар учун 
маълумотларгина қолган холос. 
3. Яҳудийлик. Бухоро яҳудийлари жамоаси тарихи. Яҳудийлик дунёда кенг 
тарқалган монотеистик динлардан биридир. Энг йирик яҳудий жамоалари Исроилда 5,6 
млн., АҚШда 5,6 млн., Канадада 350 минг, Россияда 230 минг, Ғарбий Европа 
давлатларидан Францияда 310 минг, Германияда 230 минг, Буюк Британияда 280 минг, 
Аргентинада 200 минг, Австралияда 110 минг, Бразилияда 110 минг кишини ташкил 
қилади. 
Яҳудийлик милоддан аввалги II минг йилликнинг охирларида Фаластинда 
вужудга келган яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. Яҳудийлик миллат дини 
бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. 
Фаластин ҳудудидан Рим империясининг турли томонларига бутунлай бадарға 
қилинадилар. Шу тариқа, бу даврларда яҳудий халқининг катта қисми асир қилиб 
олинган ёки бу ерлардан қувғин қилинган. Айнан мана шу ҳол яҳудийларнинг 
кейинчалик Фаластин ҳудудидан ташқарига, жумладан, Марказий Осиёга тарқаб 
кетишига сабаб бўлди. Мавжуд маълумотларга қараганда, милоддан аввалги VII асрдаёқ 
яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон ва бошқа юртларда паноҳ излашган. 
Яҳудийлар Ўрта Осиёга қадим замонлардан кўчиб келганлар. Уларнинг бу 
келишлари ҳақида турли хил ривоятлар мавжуд. Милоддан аввалги 722 йилда Исроил 
подшоҳлиги Оссурия томонидан, милоддан аввалги 586 йилда эса Бобил давлати 


томонидан босиб олингач, яҳудий халқининг бир қисми ўлкадан ҳайдаб чиқарилди. Бу 
эса яҳудийларнинг Осиё ўлкалари бўйлаб тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Ҳатто 
милоддан аввалги VIII асрларда баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон каби 
ўлкаларда бошпана топганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Форс давлати маълум 
муддат Ўрта Осиёни ўз ҳукми остида тутиб турган ва худди шу даврда яҳудийларнинг 
кўчиб келиши бошланган. Яҳудийлар Ўрта Осиёда Сўғдиёна давлати даврида, яъни 
милоддан аввалги II асрда пайдо бўлдилар. Улар Эрон орқали Марвга келиб, сўнг у 
ердан Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларга тарқалдилар. 
Яҳудийларнинг Ўрта Осиёда пайдо бўлиши тарихи жуда мураккабдир. Кўпчилик 
тадқиқотчилар уларнинг бу ерда пайдо бўлишларини милоднинг биринчи асрида 
вужудга келган «Буюк ипак йўли» фаолияти билан боғлайдилар. Буюк ипак йўли, 
дарҳақиқат, бўёқчилик бўйича мутахассис бўлган яҳудийларнинг хом ашё манбаларига 
яқинроқ минтақаларга тарқалишига сабаб бўлган. Яҳудийларнинг Балх шаҳрида пайдо 
бўлишлари эса фақатгина милоднинг IV асрига тўғри келади. Милодий IX-X асрларда 
яҳудий жамоалари анча кўпсонли ва эркин бўлганлар. Улардан фақат урушга яроқли 
бўлган эркакларгина солиқ (жизя) тўлаганлар. Йиғилган солиқларнинг фақатгина ярми 
давлат хазинасига топширилган. Қолган қисми эса жамоа бошлиғи ихтиёрида қолган. 
Яҳудийларнинг Ўрта Осиёда яшаганликларига гувоҳлик берувчи археологик 
топилмалар илк бор 1954 йили олимлар томонидан Туркманистоннинг Марв ва 
Байрамали шаҳарларида аниқланган. Булар қадимги синагога қолдиклари, яҳудий 
ёзувлари ва номалари битилган сопол буюмлардир. Топилмалар Юнон-Бақтрия ва 
Парфия давлатлари ҳукмронлик қилган милоддан аввалги II - милодий I асрларга 
тегишли бўлган. 
1165 йилда Шарққа саёҳат қилган Вениамин де Туделнинг хабар беришича, 
Шарққа томон қанча узоқроқ кириб борилса, яҳудийлар сони шунча кўпайиб борган. 
Ўша даврда Қуддус шаҳрида ҳаммаси бўлиб 4 минг яҳудий яшаган бўлса, Басрада 
уларнинг сони 2 минг, Дамашқда 3 минг, Исфаҳонда 15 минг, Самарқандда эса 30 минг 
кишини ташкил қилган. Бироқ бу сайёҳ Шарқда Бағдодгача сафар қилиб, маҳаллий 
яҳудийларнинг афсонавий маълумотларига асосланган. 
Араб тарихчиларининг маълумотларига кўра, Шарқда яҳудийлар томонидан 
«Йаҳудийа» деб аталадиган шаҳарлар қурилган. Шундай шаҳарлардан бири Марв шаҳри 
яқинида бўлган. 
X-XIII асрлар Бухоро яҳудийлари учун маънавий-руҳий жиҳатдан ўсиш даври 
бўлди. Улар Ироқ яҳудий марказидан узоқда, Ўрта Осиё ҳудудларида яҳудийликка оид 
қарашларини ривожлантирдилар ва Тора қонунларига мослаштирдилар. 
Ўзларини аслзода деб ҳисоблаган Бобил яҳудийлари Ўрта Осиё яҳудийларини 
кашрут қоидаси (рухсат этилган овқатларнигина ейиш)ни бузиш, ерли аҳоли билан 
аралашиб кетиш ва яҳудий динини бидъатлар билан бузишда айблай бошладилар. 
Албатта, бу айбловлар асоссиз эмас эди. 
IX-X асрларда Ўрта Осиёда 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish