Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

-
 
шахснинг ўз дини ёки эътиқодига эга бўлиш;
-
 
шахснинг ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш; 
-
 
таълимотда, тоат-ибодат қилишда ва диний расм-русм ҳамда маросимларни 
оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш; 
-
 
ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек, бошқалар билан бирга амал 
қилиш.
Бундан ташқари, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 19-
моддасида ҳам виждон эркинлигига айни шу мазмунда изоҳ берилган.
Шу ўринда бир масалага алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Виждон эркинлиги 
шахснинг ўз дини ва эътиқодини ўзгартириш ҳуқуқини кафолатлаши аниқ. Лекин бундай 
ўзгартириш бошқа шахснинг таъсирида бўлмаслиги шарт. Акс ҳолда, бу 
қонунчилигимизда тақиқланган миссионерликнинг бир кўринишига айланиб қолиши 
мумкин.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, виждон эркинлиги шахснинг конституциявий 
табиий ҳуқуқи бўлиб, давлат бу эркинликни ҳуқуқий кафолатлаш ва амалда таъминлаш 
тадбирларини рўёбга чиқариш билан бир қаторда, уни поймол этишга нисбатан ҳар 
қандай таҳдиднинг олдини олишга ҳам интилади. Қонун устуворлиги энг олий мезон 
бўлган фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзоси ушбу қонуний талабга тўғри муносабатда 
бўлиб, унинг ҳаётга татбиқ этилишига ҳисса қўшиши лозим. Чунки энг муҳим 
конституциявий ҳуқуқлардан бўлган виждон эркинлиги ҳуқуқининг амалда рўёбга 
чиқарилиши фуқаролик жамиятининг маънавий-маданий ривожланганлик даражасининг 
ҳам муҳим кўрсаткичларидан ҳисобланади. 


3. Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар. Инсон ва 
фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларида диний 
ташкилотларнинг муҳим ўрни бор. Давлат билан дин ўртасидаги муносабатларда 
субъект сифатида бир томондан эътиқод қилувчилар, яъни фуқаролар, иккинчи 
томондан давлат ва учинчи томондан диний ташкилотлар қатнашади.
Ўзбекистон дунёвий характердаги давлат ва диний ташкилотлар давлатдан 
ажратилган бўлишига қарамай, уларни жамиятдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. 
Шу сабабли давлат диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятини қўллаб қувватлайди, 
жамиятнинг маънавий қадриятларини тикланиши ва ривожланишида диний ташкилотлар 
кўмагига таянади, яъни Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлсада, жамиятнинг 
ажралмас бўлаги ҳисобланади. 
Бугунги кунда дин билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда иштирок этувчи 
фуқаролар ва давлатнинг ўрни ва аҳамияти бирмунча ойдин бўлса-да, диний ташкилотлар 
ҳақида, уларнинг мақоми ва вазифалари, фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиш виждон 
эркинлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларнинг янада ортишига хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси диний ташкилотларга бағишланган бўлиб, унда 
айтилишича, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, 
расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли 
бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, 
синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади».
Диний ташкилотга берилган бу каби таъриф бошқа давлатлар қонунчилигида ҳам 
учрайди. Жумладан, Арманистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний 
ташкилотлар тўғрисида»ги қонунида «Диний ташкилот – бу фуқароларнинг динга эътиқод 
қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган 
кўнгилли бирлашмалари (черковлар, диний жамиятлар, епархиялар, монастирлар, диний 
конгрегациялар, диний ўқув юртлари, нашриётлар) дир» дея таъриф берилган. 
Россия Федерациясининг «Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида»ги 
федерал Қонунининг 8-моддаси 1-бандида: «Россия Федерацияси фуқаролари, Россия 
Федерацияси ҳудудида доимий ва қонуний асосларда истиқомат қиладиган бошқа 
шахсларнинг динга биргаликда эътиқод қилиш ва тарқатиш мақсадларида тузилган ва 
юридик шахс сифатида қонун билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган кўнгилли 
бирлашмалари», диний ташкилот деб эътироф этилади.
Демак, диний ташкилот тушунчасига берилган таърифлар ўртасида муштарак 
жиҳатлар мавжуд. Умуман олиб қараганда диний ташкилот инсон ва фуқароларнинг 
виждон эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишларига кўмаклашувчи нотижорат кўнгилли 
ташкилот ҳисобланади.
Мамлакатимизда фаолият юритадиган барча диний ташкилотлар Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги 
ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунига ва амалдаги бошқа 
қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. 
Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги 
янги таҳрирдаги қонунига асосан диний ташкилотлар фаолияти фуқароларнинг 
динга 
эътиқод қилиш

ибодат қилиш

диний расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо 
этишларига кўмаклашиш
ни мақсад қилади.
Қонунчиликда диний ташкилотларнинг бир неча турлари эътироф этилади. Унга 
кўра, 
диний жамиятлар

диний ўқув юртлари

масжидлар, черковлар

синагогалар

монастирлар
ва бошқа ташкилотларга диний ташкилот мақоми берилади. 
Диний ташкилот ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилиши учун, аввало, у қонуний 
асосларга эга бўлиши лозим. Республикамизда тузиладиган диний ташкилотлар устав 
(низом)и Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органларида 


рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, юридик шахс мақомига эга бўлиб, қонунчиликда 
белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб бориши мумкин. 
Республикамизнинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисдаги» Қонуни 
ва «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида диний ташкилот тузиш учун 
тўртта муҳим шартга амал қилиш керак. Унга кўра диний ташкилот тузиш учун 
ташаббускорлар:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish