Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

Яҳве шоҳидлари 
(ёки Иегов шоҳидлари) йўналишига 1873 йилда Чарльз Тейз 
Рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. Йўналишнинг диний таълимоти унинг етти 
томлик «Муқаддас Ёзувни ўрганиш» китобига асосланади. 
Ч.Рассел вафотидан кейин ташкилотга раҳбарлик қилган Иосиф (Джозеф) 
Франклин Рузерфорд иеговочиликка «армагеддон» (яъни, гўёки, охирзамонда Исо 
бошчилигидаги иеговочилар ва Шайтон бошчилигидаги жинлар қўшини ўртасида бўлиб 
ўтадиган жанг) тушунчасини киритди. Шунингдек, у ҳар йили иеговочиларнинг халқаро 
конференцияларини ўтказишни, 50 га яқин китоб муаллифи сифатида тарғибот ишларида 
радио ва граммо-пластинкалардан фойдаланишни йўлга қўйди. 
«Иегов шоҳидлари» Учлик ҳақидаги ақидани рад этишади, лекин бошқа 
йўналишлар каби унинг барча кўринишларини изоҳлашади. Улар худонинг ўз шахсий 
исми бор, бу исм «Иегов»дир ва у барча нарсаларнинг асоси ва яратувчиси, деб 
ҳисоблайдилар. 
Иеговчилар Исо Худонинг Ўғли бўлган деб эътиқод қилса-да, унинг Худо 
бўлганини инкор қилишади. Уларнинг таълимотига кўра, Исо Иегово томонидан 
яратилган ягона инсондир, қолган барча инсонлар Масиҳ орқали яратилган. Муқаддас Руҳ 
- Худонинг кўринмас кучи бўлиб, у дунё яратилишида қатнашган. Исо Голгофа тоғида 
хочга эмас, балки устунга михланган деб ҳисоблаганлари сабабли ишлатилмайди. 
Иегов бутун инсоният тарихида 144 минг кишини танлаб олган, улар ўлгандан сўнг 
тўғридан-тўғри тирилади ва осмон подшоҳлигига ўтиб кетишади. Ҳозирги кунда ўша 
танланган 144 минг киши, яъни «кичик пода»дан (имони мустаҳкам ва дин йўлида кўп 
хизмат қилган) 11 мингтаси тирик, деб эътиқод қилинади. Қолган имонлилар, яъни Иегово 
шоҳидларига қўшилган «қўйлар»га (оддий диндорлар) Ер юзида абадий жаннатда 
яшашлари ваъда қилинади. 
«Иегов шоҳидлари» фақатгина Исо Масиҳ ўлимини эслаш кечалари билан боғлиқ 
байрамни нишонлайдилар. Шу куни жамоа аъзолари қариндош ва танишларини уйларига 
таклиф қилишади. Дастурхонда Исонинг тана ва қонининг ифодаси деб билинадиган 
хамиртуришсиз нон ва қизил, қуруқ вино бўлиши шарт. 
«Иегов шоҳидлари» диний ташкилоти қатъий марказлашган характерга эга. Унинг 
диний-маъмурий маркази - Бошқарув корпорацияси ҳисобланади. У 15кишидан иборат 
бўлиб, Бруклинда (АҚШ, Нью-Йорк) жойлашган. Бошқарув корпорациясининг 90 дан 
ортиқ филиаллари дунёнинг турли мамлакатларида тарғибот ишларини олиб боради. 
Христианликнинг кўзга кўринган вакиллари иеговочиларнинг христианлик билан ҳеч 
қандай умумийлиги йўқ, деган фикрдалар. 
Марказий Осиёда «Иегов шоҳидлари» диний ташкилотининг биринчи жамиятлари 
1950-йилларда пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият кўрсатиб келган. Бугунги 


кунда республикамизда «Иегов шоҳидлари»нинг 1 та ташкилоти расман рўйхатга 
олинган. 
«Иегов шоҳидлари» миссионерликка катта эътибор беради. Жамоа пайдо бўлган 
даврдан бошлаб, асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўз издошларини 
кўпайтиришга ҳаракат қилади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда иеговочи 
миссионерларнинг сони 700 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Жамоа раҳбарияти 
томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. АҚШнинг Нью-
Йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан бир жойда «Галаад» номли миссионерлар 
тайёрлаш маркази мавжуд. Ушбу марказда ташкил этилган беш ойлик курсларда бутун 
дунёдан келган миссионерлар таҳсил олишади. 
Миссионерлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва адабиётларни нашр 
этиш учун «Қўриқчи минора», «Библия» ва «Рисолалар жамияти» тузилган. Ушбу жамият 
корпорация деб аталиб, бош қароргоҳи ташкилот асосий биноси билан бир жойда, 
АҚШнинг Бруклин шаҳрида жойлашган. Корпорацияни етти директордан иборат 
бошқарув кенгаши бошқаради ва улар корпорация президентини сайлайдилар. 
Ҳозирги кунда «Иегов шоҳидлари» 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради 
ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхоналарга эга. 
Иеговчилар миссионерликни ўзига хос тарзда ва тизимли ташкил этганлар. 
Мутахассислар фикрича, «Иегов шоҳидлари» ўз тарафдорларини шакллантиришда жалб 
этишнинг 80 дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. Жумладан, улар ўз даъватчиларининг 
овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эътибор берадилар. 
Иеговчилар миссионерликни: 

ўз қарашларига заррача бўлса ҳам қизиқиш билдирган одамларни қидириб топиш 
ва сўнг уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш; 

даъват қилинаётган одамнинг онгига «Библия» курслари ва унинг матнини 
ўрганиш орқали диний таълимотни сингдириш; 

прозелитларни сув билан чўқинтириш; 

уларни миссионерлик фаолиятига тайёрлаш каби тўрт босқичда амалга 
оширадилар. 
Иеговчиликнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шуки, унда ҳар бир аъзо 
миссионерлик фаолиятида қатнашиши шарт. Жумладан, жамоа раҳбарияти томонидан ҳар 
бир аъзо ойига 10 соатдан 150 соатгача миссионерлик фаолиятига сарфлашлари талаб 
қилинади. Жамоа аъзолари қанча кўп вақтларини миссионерликка сарфлаганларига қараб 
ташкилот иерархиясида кўтарилиб боради. Сўнгги пайтларда иеговчилар мактаб 
ўқувчилари ва ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришга интилиш кучли намоён 
бўлаётганини таъкидлаш зарур. Ана шундай мақсадли фаолият натижасида иеговочилар 
сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 
Маълумотларга кўра, ҳозирда иеговочилар сони дунё бўйича қарийб 7 миллионни 
ташкил этади. Уларнинг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар 
фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф-харажатлардан ташқари миссионерларнинг 
кундалик харажатларига йилига 100 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфланади. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish