ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
«КЕЛИШИЛГАН»
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги
_______________________
«_____» __________ 2020 йил
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Қўқон давлат педагогика
институти ректори в/б
М.Ю.Атаджанов
_________________________
«_____» __________ 2020 йил
МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ СИНОВИ ДАСТУРИ ВА БАҲОЛАШ
МЕЗОНЛАРИ
5А111801-ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА
МЕТОДИКАСИ (МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ)
МУТАХАССИСЛИГИ УЧУН
Қўқон- 2020
Ушбу дастур магистратура мутахасисслигига даъвогарнинг
мактабгача таълимнинг асоси бўлган мутахассислик фанларидан
бакалавриат босқичида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини
баҳолаш мақсадида тузилган.
Дастур 5А111801 – Таълим - тарбия назарияси ва методикаси
(мактабгача таълим) мутахассислигига кириш учун мактабгача таълим
йўналишида ўқитиладиган фанларнинг амалдаги намунавий дастурлари
асосида тузилди.
Тузувчилар: М.М.Умарова – мактабгача таълим
кафедраси доценти,п.ф.н.
М.Х.Усмонова– мактабгача таълим
кафедраси доценти,п.ф.н.
Тақризчи: З.Х.Аббасова – педагогика фанлари номзоди,
доцент
КИРИШ
5А111801- Таълим тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача
таълим) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар синов
топширишда умумкасбий ва ихтисослик фанлари етакчи бўлиб ҳисобланади.
Шунинг учун магистратурага кирувчилар “Мактабгача педагогика”, “Нутқ
ўстириш назарияси ва методикаси”, “Мактабгача таълимда элементар
математик тасаввурларни шакллантириш”, “Табиат билан таништириш
методикаси”, “Тасвирий фаолиятга ўргатиш назарияси ва методикаси”,
“Мактабгача таълимни ташкил этиш ва раҳбарнинг ташкилотчилик
маданияти”, “Мактабгача таълимни ўқитиш технологиялари ва
лойиҳалаштириш” фанларга алоҳида эътибор қаратишлари муҳимдир. Бунда
магистратурага кирувчилар мактабгача таълимнинг меъёрий асослари,
мактабгача педагогиканинг илмий-назарий асослари, мактабгача ёшдаги
болаларнинг рвожланиши ва тарбияси, мактабгача таълим ташкилотларини
ташкил этиш ва бошқариш, мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш,
уларда математик тасаввурларни шакллантириш, мактабгача таълимни
ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг мазмуни ва
моҳиятини ва уларнинг таркибий қисмлари билан боғлиқ саволларни, уларга
тааллуқли муаммолар ечимини билишлари ва ёрита олишлари муҳимдир.
Шунингдек, синов жараёнида абитуриентларнинг мутахассислик бўйича
назарий билимлари ва амалий кўникма ва малакалари, мустақил таҳлил
қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимларига ҳам катта аҳамият
қаратилади.
Ушбу дастур 8 та фаннинг бўлимларидан иборат бўлиб, “Мактабгача
педагогика”, методика фанлари “Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси”,
“Мактабгача таълимда элементар математик тасаввурларни шакллантириш”,
“Табиат билан таништириш методикаси”, “Тасвирий фаолиятга ўргатиш
назарияси ва методикаси”, “Мактабгача таълимни ташкил этиш ва
раҳбарнинг ташкилотчилик маданияти”, “Мактабгача таълимни ўқитиш
технологиялари
ва
лойиҳалаштириш”
каби
фанлар
мазмуни
умумлаштирилган.
Мазкур дастур магистратура мутахасислиги бўйича кириш синови
дастури бўлиб, бўлажак мутахассис эгаллаши керак бўлган билимлар ва
кўникмалар мажмуини ўз ичига олади. Назарий маълумотлар амалиёт ва
кўргазмалилик билан мустаҳкамлангандагина, чуқур билимга эга бўлиш
мумкин. Шунинг учун дастурда амалий билим ва кўникмаларга катта
эътибор қаратилган. Талабаларнинг “Таълим- тарбия назарияси ва
методикаси (мактабгача таълим)” мутахассислиги бўйича билимларни
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан
фойдаланиш, янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларини
тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурни ўзлаштиришда дарслик,
ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон материаллар, тарқатма материаллар,
виртуал стендлардан фойдаланилади.
Дастурдаги умумкасбий ва ихтисослик фанлари мактабгача таълим
соҳасида чуқур билимга эга бўлган, мутахассисликка мос илмий, илмий-
педагогик қобилияти ва қизиқиши бор абитуриентларни магистратурага
қабул қилиш масалаларни ҳал қилишга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |