4.3. Нақд пул муомаласининг ўрни ва зарурияти
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти эришган юксак технологик
ютуқларидан фойдаланилган ҳолда пул муомаласида нақд пуллар ўрнини
банк (ёки бошқа кредит ташкилотлари) ҳисобварақлари бўйича ёзувлар ва
турли электрон тўлов ҳужжатлари эгаллаб бораётганлигига қарамасдан барча
мамлакатлар иқтисодиётида нақд пул муомаласи сақланиб қолмоқда.
Нақд пул муомаласининг улуши Буюк Британия, Япония ва АҚШ каби
юксак даражада ривожланган мамлакатларда умумий пул айланмасининг 2 –
8% ини ташкил этган бўлса, иқтисодиёти ўтиш жараёнидаги ва айрим
ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсатгич нисбатан юқорилигича
қолмоқда.
Мамлакатлар
иқтисодиётининг
ривожланиш
тарихи
шуни
кўрсатмоқдаки, энг ривожланган мамлакатларда ҳам нақд пул муомаласи
ҳали ўзининг муқим ўрнини эгаллаб турибди. Шунинг учун ҳам нақд пул
муомаласини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳали бирорта
мамлакатнинг кун тартибидан олиб ташлангани йўқ.
Шу ўринда, ҳақли савол туғилади. Нима учун, энг ривожланган
мамлакатлар иқтисодиётида ҳам нақд пул муомаласи ҳануз сақланиб
қолмоқда? Қандай омиллар борки, уларнинг таъсири остида нақд пуллар
ўрнини энг замоновий техник воситалар ҳам боса олмаяпди.
Нақд пул муомаласини сақланиб қолишига аввало, аҳоли ўртасида
кичик ҳажмдаги чакана ва уюшмаган савдо ҳамда нақд пулли хизматларнинг
мавжудлиги сабаб бўлмоқда. Бундай савдо ва хизматлар учун тўловларни
техник воситалар қўллаш йўли билан амалга ошириш мумкин эмас. Ҳар
қандай кичик савдо шаҳобчасига, барча транспорт воситаларига ёки аҳолига
маданий – маиший хизмат кўрсатувчи ҳамма кичик корхоналар (фирмалар)га
101
ҳам қимматбаҳо қурилмалар бўлмиш банкомат ва терминаллар ўрнатиш
иқтисодий жиҳатдан самара беравермайди. Қолаверса, бугунги кунда энг
ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида ҳам якка тартибда тадбиркорлик
фаолияти сақланиб қолмоқдаки, ушбу фаолиятни амалга ошириш албатта,
нақд пуллардан фойдаланишни тақозо этмоқда. Бизнинг Республикамизда
эса ушбу омилнинг таъсири жуда кучли. Чунки, аҳолининг томорқа
хужаликларида етиштирилган маҳсулотларни деҳқон бозорларида сотиш
мутлоқо нақд пул ёрдамида амалга оширилади.
Нақд пул муомаласини сақланиб қолишига нафақат айрим товарлар ва
хизматларни нақд пулсиз тўлаб бериш имконияти мавжуд эмаслиги, балки
нақд пулларнинг юқори ликвидлик қобилиятига эга эканлиги
ҳам катта таъсир
этади.
Иқтисодиётдаги барча активларларнинг сифат даражаси уларнинг
қанча даромад келтириш қобиляти билан бир қаторда ликвидлик, яъни
қўшимча харажатларсиз пулга айланиш қобиляти билан ҳам баҳоланади.
Нақд
пуллар
мутлоқ
ликвидли
активлар
ҳисобланади.
Банк
ҳисобварақларидаги нақдсиз пул маблағлари ҳам ликвидлик даражаси
бўйича нақд пулларга қараганда паст ликвидли активлар ҳисобланади. Нақд
пул банкнотлари ва тангалар муомалага ягона эмиссия банки
– Марказий
банк
(Миллий банк, Федерал захиралар тизими) томонидан чиқарилади ва
улар юқори ликвидли активлар (олтин, хорижий давлатлар валютаси ва
бошқа юқори ликвидли мажбуриятлар) билан таъминланган. Шунинг учун
барча активларнинг, жумладан пластик карточкалар, банк омонатлари ёки
бошқа депозитларидаги маблағларнинг ҳам ликвидлилик даражаси нақд
пулга айланиш қобиляти билан ўлчанади.
Шунингдек,
нақд пуллар ишончли ва осон тўлов воситасидир.
Бугунги
кунда эришилган энг қулай ва мукаммал техник воситалар ҳам ҳар қандай
пулли ҳисоб – китобларни нақд пулчалик тез ва осон бажаришга қодир эмас.
Товарлар ва хизматлар учун тўловлар нақд пуллар билан амалга
оширилганда, сотувчида ҳам олувчида ҳам ўз хатти ҳаракатларидан ҳеч
қандай шубҳага ўрин қолмайди.
102
Бундан ташқари, нақд пулларнинг яшовчанлик қобилияти, унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |