Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/95
Sana18.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#455019
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   95
Bog'liq
Mobil aloqa tizimlari majmua

DCS-1800
(ингл. 
Digital Cellular 
System
- ―Рақамли сотали алоқа тизими‖) номини олди. Стандарт дастлаб 
(1993 йилларда) PCN (ингл. 
Personal Communication Network 
- ―Персонал 
алоқа тармоғи‖) номи билан ҳам юритилди. Кейинчалик эса (1996 йилда) 
стандартни 
GSM-1800
деб номлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 
GSM тармоқларининг ривожланиш йўлидаги асосий қадами – бу бир 
неча канал интервалларини (тайм-слотларни) бирлаштириш ҳисобига 
маълумот узатиш тезлигини ошириш имконини берадиган - 
HSCSD
(ингл. 
High Speed Circuit Switch Data - 
канал коммутацияси ҳисобига юқори 
тезликда маълумот узатиш) схемасининг киритилиши бўлди. Тайм-слотларни 
бирлаштириш натижасида 19,2 (9,6х2) ва 28,8 (14,4х2) kbit/sek тезликларга 
эришиш мумкин бўлди. Бунда тармоқ тузилмаси ва аппарат қисмига эмас, 
балки протоколларни қўллаб-қувватлайдиган дастурий воситаларгагина 
тегишли ўзгартиришлар киритиш етарли бўлди. Юқорироқ тезликларга 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
43 
эришиш учун эса (масалан, 9,6х4=38,4kbit/sek) абонент ускуналарининг 
аппарат қисмини модернизация қилиш талаб қилинарди. 
Шуниси ажабланарлики, АҚШда 1800MGs диапазони бошқа 
фойдаланувчилар билан банд бўлса-да, лекин 1900MGs диапазонида бўш 
полосалар топилди ва бу диапазон Америкада ―Персонал алоқа тизимлари 
диапазони‖ (ингл. 
Personal Communications System

PCS)
номини олди. 
―Сотали алоқа диапазони‖ номи эса (ингл. 
Сellular Band
) 800MGs 
диапазонида қолдирилди. 1900MGs диапазонини ўзлаштириш 1995 йилнинг 
охирларида бошланди ва бу диапазонда TDMA (IS-136) стандартининг 
ишлаши кўзда тутилди (бу даврга келиб, AMPSнинг шу диапазондаги аналог 
версияси ишлатилмас эди). GSM стандартининг ушбу версияси (‖Америка‖ 
GSM-1900 ѐки IS-661 стандарти) 1997 йилда ишга туширилди. 
Японияда ҳам персонал алоқа йўналишида кескин бурилиш содир 
бўлди, бу ерда 1800MGs диапазонидаги 
PHS
(ингл. 
Personal Handyphone 
System 
- ―Персонал қўл телефони тизими‖) стандарти 1991-1992 йилларда 
ишлаб чиқилиб, 1995 йилдан бошлаб кенг фойдаланишга топширилди. 
Юқорида санаб ўтилган барча иккинчи авлод рақамли тизимлари 
каналларни вақт бўйича тақсимлаш (TDMA) усулига асосланган эди. Бироқ 
1992-1993 
йиллардаѐқ, АҚШда Qualcomm компанияси томонидан 
каналларни кодли тақсимлаш (CDMA) усули асосидаги стандарт ишлаб 
чиқилди ва ишлатиш учун тавсия қилинди. Стандарт 
cdmaOne
номини ҳамда 
IS-95 белгисини олди. Стандарт дастлаб, 800MGs диапазонида фойдаланиш 
учун мўлжалланган эди. 1995-1996 йиллар давомида cdmaOne асосидаги 
тармоқлар АҚШ, Гонконг ва Жанубий Кореяда ишлатила бошлади. Шу 
билан бир вақтда АҚШда бу стандартнинг 1900MGs диапазонига 
мўлжалланган версияси ҳам ишлатила бошлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, 2-авлод тизимлари ҳам бир-бирлари билан 
ўзаро мослашмаган эди. Жаҳоннинг уч йирик минтақасининг ҳар бирида - 
Шимолий Америка, Европа ва Осиѐда турли технологиялар ва биринчи авлод 
аналог тизимларидан иккинчи авлодга ўтишнинг турли йўлларидан 
фойдаланилаѐтган эди. Бундан ташқари, ҳар бир минтақа ичидаги айрим 
давлатлар ҳам харакатдаги радиоалоқа тизимларини яратиш ва жорий этишга 
турлича ѐндашаѐтган эдилар. Шунга қарамай, иккинчи авлод рақамли 
тизимлари олдида турган асосий масала - оммавий равишда овозли алоқа ва 
паст тезликда маълумот узатиш хизматларини тақдим этишга эришилган 
эди
6


Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish