III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
23
АРСО-25 рақамли транкинг алоқаси стандарти ―очиқ стандарт‖
статусига эга бўлиб, Шимолий ва Жанубий Америка, шунингдек, Жануби-
Шарқий Осиѐ ва Океания давлатларида кенг қўлланилади. АРСО-25
лойиҳасига боғлиқ тадқиқотлар ва стандартлаш ишлари 1992
йилда
тугатилган, лекин стандартнинг спецификациялари бир неча марта қайта
тўлдирилди. АРСО-25 стандарти аналог ва рақамли тармоқларни ҳамда
транкинг ва конвенционал тармоқларнинг ўзаро ишлаш имкониятини
таъминлайди. Шунингдек, мавжуд бўлган аналог тармоқларидан рақамли
тармоқларга равон ўтиш мақсадида стандарт икки босқичда амалиѐтга татбиқ
этилмоқда.Техник нуқтаи назардан иккинчи босқичга ўтиш частоталар тўри
қадамини икки марта камайтириш (яъни 6,25kGs гача) ва спектрал жиҳатдан
самарадор бўлган CQPSK модуляция усулидан фойдаланиш каби янгиликлар
хисобига бўлмоқда. Шу билан бирга, каналларни вақт бўйича ажратиш, яъни
TDMA технологиясидан фойдаланиш ҳисобига APCO-25 тизимларини
TETRA стандарти билан бирлаштириш масаласи ҳам илгари сурилмоқда.
GSM сотали алоқа стандартининг ютуқларидан таъсирланиб, ETSI
институти 1994 йилда TETRA (ингл.
TransEuropean Trunked Radio
) ―Рақамли
транкинг алоқа трансевропа очиқ стандарини‖ яратди.
Кейинчалик
стандартга бошқа минтақаларнинг ҳам катта қизиқиши туфайли унинг таъсир
этиш ҳудуди фақат Европа билан чекланиб қолмади ва ҳозирги вақтда
TETRA қисқартмаси ―Ер сирти транкинг радиоалоқаси‖ (ингл.
TErrestrial
Trunked RAdio
) номи билан ѐйилмоқда. TETRA стандарти асосига турли
частоталар диапазонларида ва алоқа протоколлари билан фарқ қиладиган
тармоқларни минимал харажатларда яратишга имкон берадиган универсал
техник ечимлар қўйилган. TETRA тизими частота ресурсини тежаш билан
бир қаторда (25 kGs частоталар полосасида 4та мантиқий канал) истиқболда
3-авлод хизматларини тақдим этиш ва турли жорий этиш сценарийларини
кўзда тутиб, функционалликни ошириш бўйича
катта имкониятларни
таъминлайди. TETRA стандарти ривожланишда давом этмоқда ва унинг
базасида юқори тезликда маълумотларни симсиз узатиш тизимлари ишлаб
чиқилмоқда (стандарнинг ҳозирги TETRA V+D версияси 28,8kbit/sek.
максимал маълумот узатиш тезлигини таъминлайди). Каналларнинг пакетли
коммутацияловчи стандартининг TETRA PDO янги версиясида эса 32kbit/sek.
тезликка эришилади. Бундан ташқари, стандартнинг ишчи частоталар
диапазонини кенгайтириш, уни денгиз ва авиация хизматлари (вертолѐтлар
ва учиш тезлиги 500km/soat бўлган енгил самолѐтлар), қишлоқ
жойларида
алоқани ташкил этиш (100km гача масофаларда) ва бошқа вазифалар учун
мослаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда
1
.
ПМР тизимларининг кейинги ривожланиши фойдаланувчиларнинг
ўсиб бораѐтган талабларини қондириш учун алоқа ривожланишининг
замонавий
анъаналарини
ҳисобга
олувчи
янги
хизматларни
ўз
спецификацияларига
киритишга
қаратилган.
Хусусан,
умумий
1
Multi-carrier and spread spectrum systems: from OFDM and MC-CDMA to LTE and WiMAX / K. Fazel,
S. Kaiser. – 2nd ed
.2008
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
24
фойдаланиладиган тармоқлар (Интернет) ҳамда корпоратив тармоқлар
орасида тармоқлараро ўзаро ишлаш имкониятига эга булган IP протоколи
асосида қурилган тармоқлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда.
Бундай
тармоқ қўлланилганда технология ўта юқори маълумот узатиш тезлигини
талаб қиладиган иловаларга мўлжалланади. Бошланғич юқори тезликдаги
иловалар учун бир неча ўнлаб Mbit/sek тезликлардан фойдаланилса-да,
кейинчалик ПМР тизимларининг янги ишланмалари 155Mbit/sek дан юқори
тезликларни таъминлашга қодир бўлиши тахмин қилинмоқда. Бунда тўла
мобиллик ва кенг ҳудудларни коплаш («роуминг» имкониятлари) каби
афзалликлар сақланади.
Шунингдек, ПМР тизимларини LTE мобил алоқа технологиси сари
ривожлантириш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда ва шу тариқа 4G авлоди
даражасида ПМР ҳамда сотали алоқа
функционалларининг янада
яқинлашиши кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: