Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


  ҳақида маълумот беринг.  3.5 Назарий маълумотлар



Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/114
Sana23.02.2022
Hajmi9,47 Mb.
#171837
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114
Bog'liq
kitob

136 
ҳақида маълумот беринг. 
3.5 Назарий маълумотлар 
Сигнализация тизимининг ўзаро ишлаш алгоритми 
Сигнализациянинг турли протоколларидан фойдаланилган тармоқ ту-
зилмасига мисолни кўриб чиқамиз.
SIP-T протоколи бўйича ўзаро ишлайдиган Softswitch негизида қурил-
ган IP-телефониянинг иккита тармоғи 3.1 - расмда келтирилган. Бунда уш-бу 
икита тармоқ турли шаҳарлардаги (масалан, Softswitch1 - Самарқандда, 
Softswitch2 - Тошкентда) фойдаланувчиларга хизмат қилади. УФТф фойда-
ланувчиси 7 сонли умумканал сигнализация бўйича IP-телефония тармоғига 
чақирувни йўллайдиган станцион ускунага (рақамли АТС) уланади. 
3.1 - расм. Softswitch негизидаги тармоқларда «телефон-компьютер»нинг 
ўзаро ишлашига мисол 
Чақирилувчи фойдаланувчи оператор бўлиб ҳисобланадиган Softswitch2 
негизидаги конвергентли тармоқнинг абоненти саналади ва унга умумий 
фойдаланишдаги телефон тармоғининг умумий рақамига мансубдир. Нутқли 
ахборот УФТф тармоғидан рақамли кўринишда пакетларга жойлаштириб 
шлюзга, IP-тармоқлар бўйича Н.323 терминалнинг фойдаланувчисидан теска-
ри тартибда узатилади. 
Муваффақиятли боғланишни ўрнатиш алгоритми 
1) Муваффақият билан тугайдиган боғланишларни ўрнатиш алгоритмига 
3.2 -расмда келтирилган мисолни кўриб чиқамиз.
1) Чақирувчи абонент трубкани кўтаради ва АТСдан «Станция жавоби» 
SS1 
Терминал 
H.323 
шлюз 
SS2 
Рақамли АТС 
УФТф 
SIP-T 
H.323 
RTP 
E1 
УКС №7 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
137 
акустик сигнал жавобини эшитади. 
2) Чақирувчи абонент чақирилувчи абонентнинг телефон номерини 
(импульсли теришда) теради. АТС 7-сон УКС Softswitch1 протоколининг 
модулига бошланғич адресли хабар IAM узатилади. У адресат номерининг 
рақамини (ѐ барчасини ѐки маршрутлаш учун зарур бўлган миқдорда) ўз 
ичига олади. Унда ўрнатиладиган боғланишларнинг характери (акс-садо
ажратгич бўлганда ѐки бўлмаганда, йўлдошли каналнинг боғланишида 
мавжудлиги ва бошқалар), боғланишнинг характери тўғрисидаги ахборот ва 
унга қўйиладиган специфик талаблар (масалан, ахборотни тўғридан-тўғри 
узатиш зарурлиги ва ушбу узатиш усули), чақирувчи томон тоифаси ва 
бошқалар узатилади. 
Бундан ташқари, IAM адресли хабар мажбурий параметр – чақирувчи 
абонент рақамини ўз ичига олади (ўзгарувчан узунлиги 4-12 байт). 
Чақирилувчи абонент номери рақамининг таҳлили кейинги йўналишни 
белгилайди. IAM хабардаги қолган ахборотнинг таҳлили ахборотни етказиб 
бериш воситасининг тавсифи танланишини белгилайди, масалан, канал 64 
Кбит. 
Чақирувчи абонент номери тўловни кейинчалик ҳисоблаш учун ўзаро 
ҳисоб-китоб серверларидан фойдаланилади. Softswitch1 MGC бошқариш 
қурилмаси адресли ахборотни Е.164 IP-адресга ўзгартириш ва чақирувни 
маршрутлаш амалга оширилади. 
И з о ҳ. Softswitch1 ѐки Softswitch2 тушунчаси остида тегишли сервер 
тушунилади. 
3) Softswitch1 cўровларни қайта ишлайди, маълумотлар базаси бўйича Б 
абонентни топади ва у Москвада жойлашганлигини аниқлайди. Шунинг учун 
чақирув Softswitch1 SIP-T протоколи бўйича боғланган бошқа Softswitch2 
технологияга йўлланади. 
4) Softswitch1 ISUP:IAM хабарни SIP:INVITE сўровга ўзгартиради, ушбу 
сўров чақирилувчи абонентни (ушбу ҳолатда Softswitch2) алоқа сеансида 
қатнашишга таклиф этади. Хабар, одатда, сессиянинг баѐнини ўз ичига 
олади, унда қабул қилинадиган ахборот ва ахборотни қабул қилиш учун 
зарур 
бўлган 
параметрларни 
(параметрларнинг 
мумкин 
бўлган 
вариантларининг рўйхати) узатилади, шунингдек чақирилувчи фойдаланувчи 
узатишни истаган ахборот турини кўрсатиши мумкин. Ушбу хабарда 
абонентни аутентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар бўлиши 
мумкин. Softswitch1 SIP:INVITE сўровини узатиш учун Softswitch2 транспорт 
IP-адресини билиши керак.

Download 9,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish