Фойдаланилган адабиѐтлар
1. IMS: IP multimedia subsystem concepts and services, Miika Poiselka &
George Mayer, 2009 Publishing by John Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey,
USA.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
51
2. IP multimedia subsystem, Taylor & Francis group, Syed A.Ahson,
Muhammad Ilyas. 2009, UK.
3. Optical fiber communication: System and impairments., 2002y., Elseiver
scinece, USA
4. Signalling in Telecommunication networks., 2007 Publishing by John
Wiley&Sons Inc., Hoboken New Jersey, USA.
5. TCP/IP protocol suite, Behrouz A. Forouzan, New York, International
edition, 2010y.
6. NGN Architectures, Protocols and Services, Toni Janevski, Publishing by
John Wiley&Sons Inc. USA 2014.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
52
3 - мавзу: Кейинги авлод тармоқларнинг технологиялари
Режа:
1. NGN транспорт тармоғи тузилишининг умумий принциплари.
2. IP технологиялар.
3. SDH тизимларининг кейинги авлоди – NGSDH.
Таянч иборалар: SDH, WDM, TCP, UDP, ATM Frame Relay, GE,
Ethernet Fibre Channel, NGSDH.
3.1 NGN транспорт тармоғи тузилишининг
умумий принциплари
Қуйида транспорт тармоғини белгилаб берувчи асосий тавсифлар
келтирилади:
- транспорт тармоғи коммутация каналларидан коммутация пакетларига
ўтишда бирламчи тармоқнинг ривожланишидир;
- транспорт тармоғи замонавий NGN тармоқнинг каркаси бўлиб
фойдаланувчилар ва иловаларни боғловчи восита бўлиб хизмат қилади;
- бирламчи тармоқда асосий функция тармоқнинг икки нуқтаси ўртасида
аналог ѐки рақамли канални ташкил этишдан иборат бўлса, транспорт
тармоғи NGN фойдаланувчиларининг икки нуқта уланиши ўртасида
маълумотларни узатиш каналини шакллантиради.
- Транспорт тармоғи ва бирламчи тармоқнинг ишлаш принципида
ягоналик бўлишига қарамай, NGN ўзига хос қуйидаги хусусиятларга эга:
- бирламчи тармоқнинг типовой канали ўрнига маълумотларни узатиш
канали ишлатилади, унда ―виртуал канал‖ технологияси асосида, ѐки
дейтаграмма узатиш принципи ишлатилган ҳолда ―виртуал труба‖
ўрнатилиши мумкин.
- тармоқда боғланишлар ―нуқта-нуқта‖ сифатида мавжуд бўлиши мум-
кин, у канал деб талқин этилиши мумкин, ҳамда ―нуқта-кўпнуқта‖
боғланишлар ва ҳаттоки ―кўпнуқта-кўпнуқта‖ боғланишлар бўлиши мумкин,
уларни энди канал сифатида кўриб бўлмайди.
- ―виртуал трубалар узатилаѐтган трафик ҳажми бўйича‖ симметрик ва
ассимметрик бўлиши мумкин; бир йўналишли узатиш режимига йўл
қўйилади (симплекс канал).
- ―жойлашув бўйича‖ тузиладиган имконийлик тармоқларидан фарқли
равишда транспорт тармоғи операторнинг ривожланиш стратегиясига
мувофиқ режалаштириб қурилади.
3.1- расмда транспорт тармоғининг ишлкаш модели кўрсатилган, унга
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |