207
оптик тармоқларнинг ўзгартириш жараѐнлари тугатилди.
ТАТУда лаборатория қурилиши
ТАТУда видео ва аудио конференция, асосий бино ва унинг филиаллари
билан керакли ахборотларни узатиш, ТАТУ ректоратига филиаллардан
ҳисоботларни узатиш ва бошқа керакли маълумотлар алмашиш учун унинг
филиаллари билан IP тармоқ шакллантирилган. 102, 302, 401 ва 504
аудиториялари кенг полосали тармоқ қурилмалари, маршрутизатор,
коммутатор, IP телефонлари, SIP телефонлари, шлюз, модем, концентратор,
дастурий коммутатор, дастурий таъминотли сервер, бошқарувчи сервер,
транспорт модул ва бошқа зарурий қурилмалар билан тўлиқ жиҳозланган.
Қуйидаги расмларда қурилмалари билан жиҳозланган лаборатория
хоналари келтирилган.
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
208
ТАТУ ва унинг филиаллари билан NGN тармоғи боғланишини ташкил этиш архитектураси
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
209
Телекоммуникация хизматларига бўлган талаблар жадаллик билан ўсиб
бормоқда, буни таъминлаш учун тармоқни компьютер тармоқлари билан
интеграллашуви ва пакетли коммутация технологияларидан фойдаланиш қулай ва
арзон технология саналганлиги туфайли ушбу тармоқларни ташкил этиш ва таҳлил
этиш кўплаб илмий изланишларга маънба бўлмоқда.
Қуйидаги тармоқ маркази пакетли коммутация усулида қурилган ва абонент
кириш тармоғида xDSL технолияси ва ZXJ10 русумли коммутация тизимлари
орқали СГМ концентраторидан фойдаланилган (Расм 1).
Расм 1. СГМ Коинот-ZXJ10 Коммутация тизими ва NGN ўртасида телефон алоқаси
ташкил этиш схемаси
Расм 1. да келтирилган тармоқда А ва Б фойдаланувчи орасида алоқа ташкил
қилишда тармоқ қурилмаларининг вазифаларини кўриб чиқамиз. А (СГМ 2210000)
фойдаланувчи Б (MSAN 2210001) фойдаланувчига қўнғироқ амалга оширишни
бошлаганда СГМ Коинот концентраторда ва ZXJ10 орасида сигнализация
маълумотлари алмашинади ва MSG-9000 медиашлюз қурилмаси softswitchга H248
протоколи ѐрдамида боғланади. Медиашлюз УФТТдан келаѐтган E1 рақамли
оқимларни пакетлаштиради ва IP тармоқ бўйича трафикни адрес маълумотига кўра
охирги қурилмага йўналтириш вазифасини бажаради. Трафик адрес маълумотлари
сигнализация (H248) канали орқали softswitchга юборилади. Канал поғонасида
(LAN switch) келаѐтган пакетларни фақат IP адресларини ўқиган ҳолда тармоқ
бўйлаб ўз йўналиши (чиқиш портларига) физик поғонадаги каналга узатади. Мини
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
210
MSAN (бир неча хизматларга кириш тугуни) қурилмаси softswitch дан юборилган
сигнал асосида Б фойдаланувчига қўнғироқ юборади. DSL модем канал полосасини
частоталар бўйича ажратиб беради ва телефон каналига ажратилган полоса бўйича
фойдаланувчига чақириқ сигналини юборади. Б фойдаланувчи қўнғироқга жавоб
бергандан сўнгра, softswitch қурилмаси сигнализация жараѐнларини ва биллинг
хизматларини бошқариб туради, фойдаланувчилар орасидаги маълумотлар тармоқ
тугунларида узатилади.
Расм 1. да D-Link русумли коммутатор келтирилган бўлиб у тармоқ
поғонасида ишлайди, бу локал тармоқ ҳосил қилишда фойдаланилади, тамоқдаги
бир телефон иккинчисига қўнғироқ қилганда авваламбор телефон аппаратни ўзида
овозли сигнал рақамли кўринишга айлантирилиб сўнгра пакетлаштирилади ва
тармоқга узатилади, тармоқдаги коммутатор SIP протокол орқали softswitchга
боғланади ва ундан адрес маълумотини олади ва керакли йўналишда
коммутацияни амалга оширади.
Кейинги авлод тармоқлари лабораторияси қуйидаги қурилмалар билан
жихозланган: Softswitch (дастурий коммутатор), Dell Server, ZXJ10 (коммутация
тизими), MSAN, IP коммутатор, L2 switch (2 поғона коммутатор), HP Proliant
(сервер), Media Gateway (медиа шлюз), AC/DC (аккумулятор батарея), SDH
Multiplexing (транспорт тармоқ қурилмалари), Cross Box (кросс маркази), SGM
концентратор.
КЎЧМА МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |