Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

Илғор 
педагогик 
тажриба 
– 
ўқув 
тарбиявий 
ишларни 
жадаллаштирувчи доимий омил, педагогик жараёнларни амалга оширишнинг 
энг мақбул ва самарали йўли саналади. Илғор педагогик тажриба 
ўкитувчилар томонидан қўлланиладиган шакллар, методлар, усул ва 
воситалар мажмуасида, ёки бошқача айтганда унинг тузган педагогик 
тизимини ифодаловчи технологиясида намоён бўлади. 
Илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш – аниқ мақсадга 
йўналтирилган тадбирларнинг умумлашган тизимидир. Педагогикада оддий, 
илғор ва ижодий тажрибалар ўзаро фарқланади. Оддий тажриба – маълум 
методик тавсияларни ўқитувчи томонидан ўз имкониятлари доирасида 
мувофиқлаштириб қўллашни англатади. 
Илғор тажриба - педагогика илмида илгари сурилган янги ғояни 
ижодий қайта ишлаш ва аниқ вазиятларга тадбиқ қилишда намоён бўлади. 
Ижодий тажриба эса ўқитувчининг мавжуд бўлганларидан жиддий 
фарқ қилувчи, мавжуд илмий – педагогик қарашлардан ташқарига чиқувчи, 
янада мукаммалроқ янги ғоянинг амалий акс эттирилишидир. 
Илғор тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва тадбиқ қилишдан 
мақсад таълим жараёнини амалга оширишнинг янада мукаммал усулларини 
жорий қилиш орқали унинг мазмунини такомиллаштириб боришдан иборат. 
Илғор тажрибаларни оммавий тарзда ўрганиш ва тадбиқ қилиш ўқув- 
тарбиявий жараёнлар самарадорлигини оширишнинг муҳим омили 
ҳисобланади. Шу сабабли илмий изланувчилар, таълим муассасаларининг 
раҳбарлари ҳамда педагогик жамоалар ҳар бир ўқитувчидан ижодий ишлаш 
сифатларини тарбиялаш йўлларини топиши, рағбатлантириш ҳамда 
оммалаштиришга ҳаракат қилмоғи лозим. 
Илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва шунга асосланган янги 
педагогик ҳодисаларни ва қонуниятларни кашф қилиш ўқув-тарбиявий 
жараёнларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув материалини 


148 
ўқитишнинг янги мантиқини амалга киритиш, билиш фаолияти муаммолари 
ечимини топишга, янги типдаги ўқув жараёнларини моделлаштиришга 
туртки бериши мумкин. Хўш, педагогик тажрибаларни ўрганишда нималарга 
эътибор қаратиш керак? 
Бунда қуйидаги талабларга амал қилиш лозим бўлади: 
1. Ўрганиш учун ўзида таълимнинг замонавий муаммолари ечимини 
акс эттирувчи тажрибани танлаш. 
1. Аниқланган тажрибани узоқ даврга мўлжаллаб, ишлаб чиқилган 
дастур асосида, ўқув юртининг бутун кўламини қамраб олган ҳолда ўрганиш. 
2. Бу борадаги тадбирларга ўрганилаётган тажриба даражасида 
фаолият кўрсата олувчи ўқитувчиларни имкон даражасида кўпроқ жалб 
қилиш. 
3. Ўрганилаётган муаммонинг ўзаро таъсир қилувчи ва тузатувчи 
характерга эга эканлигини эътиборга олиш. 
4. Илғор педагогик тажрибани унинг ривожланиб бориш жараёнда 
ўрганиш. 
5. Қўлланилаётган метод ва усулларнинг эришилган натижалар билан 
бевосита узвий боғлиқлик омилларини аниқлаш. 
Фикримизга кўра ижодкор ўқитувчилар илғор тажрибаларни 
оммалаштириш ишларини қуйидаги босқичларда амалга оширилиши 
мақсадга мувофиқ бўлади: 
1. Ўз педагогик тажрибаларини умумлаштириш. 
2. Ҳамкасб ўкитувчилар тажрибаларини ўрганиш. 
3. Илғор педагогик тажриба жамоасини тузиш. 
4. Илғор педагогик тажриба мактабларини яратиш. 
5. Илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш. 
Илғор тажрибаларни оммалаштиришда адабиётларни таҳлил қилиш, 
далилий 
материалларни 
йиғиш, 
кузатиш, 
педагогик 
таҳлил 
ва 
умумлаштириш, таққослаш ва таснифлаш, тажриба-синов ўтказиш, 


149 
билимларни назорат қилиш методлари воситасида амалга оширилиши 
мумкин. 
Мазкур методлардан фойдаланишда алоҳида олинган битта натижа 
эмас, балки умумлашган натижалар тизимигина ҳаққоний манзарани акс 
эттира олиши мумкинлигига эътиборни қаратиш лозим. Яна таъкидлаш 
лозимки, йиғиладиган далилий маълумотлар ўқитувчига ёки таълим олувчига 
эмас, балки педагогик жараён моҳиятига қаратилиши лозим. 
1. Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этишнинг мазмун моҳиятини 
тушунтиринг.
2. Ўқитувчининг кун тартиби ва иш ўрни қандай ташкил қилиниши 
керак? 
3. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этиш тамойиллари ҳақида 
маълумот беринг.
4. Педагогик меҳнатни илмий ташкил этишнинг асосий 
йўналишларини баён этинг. 
5. Ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш педагогик маҳоратнинг
асосий шарти эканлигини асосланг. 
6. Илғор педагогик тажрибани ўрганишда материаллар тўплаш 
заруратини тушунтиринг.
7. Ижодкор ўқитувчилар илғор тажрибаларни оммалаштириш 
ишларини қандай амалга ошириш мумкин? 
8. Педагогик тажрибаларни ўрганишда нималарга эътибор қаратиш 
керак? 
9. Педагогик тажрибани тўплаш тизими қандай таркибий қисмлардан 
ташкил топади? 
10. Нима учун ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш педагогик 
маҳоратнинг асосий шарти ҳисобланади? 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish