Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

4. Таълим жараёнида 
ўқитувчига қўйиладиган 
талаблар ва ижодий 
кайфиятни бошқариш 
- зарур билим, кўникма ва малакалар, фикрлаш ва фаолиятнинг рационал 
усулларини шакллантириш;
- мавжуд билимларни дунёвий билимлар билан доимо бойитиб бориш ва 
ўз эҳтиёжи даражасида фойдаланиш; 
- ҳар бир дарсни юксак маҳорат билан пухта лойиҳалаштириш, 
режалаштириш, ташхислаш ва тахмин қилиш. 
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, таълимнинг ёрдамчи шакллари ҳам 
мавжуд бўлиб, улар асосан ўқитувчининг педагогик ташаббускорлиги 
натижасида ташкил этилади. Таълимнинг ёрдамчи шакллари қуйидагилар: 
турли 
тўгараклар, 
практикум, 
семинар, 
конференция, 
маслаҳат 
(консультация), факультатив машғулотлар, ўқув саёҳатлари, ўқувчиларнинг 
мустақил уй вазифалари.
Таълим жараёни ўқитувчи ижодий 
қобилиятини намойиш этувчи саҳнадир. 
Юқорида 
таъкидлаб 
ўтилган 
ўқитувчилик маҳорати ҳеч қачон бир 
йўналишда қотиб қолмаслиги керак. Ўқитувчининг таълим жараёнидаги 
маҳорати жамиятда фан оламида рўй бераётган янгиликлар ҳодисалар билан 
доимо чамбарчас боғланган ҳолда шаклланиб боради. Мамлакатимизда олиб 
борилаётган ижтимоий – сиёсий ўзгаришлар таълим соҳасида ўқитувчи 
олдига юксак вазифаларни қўймоқда. Замонавий таълим ўқитувчидан 
қуйидаги вазифаларни эътиборга олишни талаб қилади: 
- ўз мутахассислиги бўйича энг сўнгги билимлардан хабардор бўлиб 
бориш, 
таълимни 
педагогик 
технологиялар 
ҳамда 
ахборот 
технологияларидан фойдаланиб амалдаги ўқув тарбиявий жараён 
қонуниятлари асосида ташкил этиши; 
- таълимда таълим олувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини 
эътиборга олиб ўз маҳоратини, билимини ва қобилиятини намойиш этиши; 


129 
- таълим олувчиларнинг қизиқишлари, лаёқати ва талабларини хисобга 
олган холда, улар томонидан билимларни пухта ўзлаштирилишига шароит 
яратиш; 
- таълим олувчилар томонидан ўрганилаётган ўқув фанларининг ўзаро 
алоқадорлини таъминлаш; 
- таълимни тарбиявий жараён билан ўзаро алоқадорлиги асосида шахсни 
ҳар томонлама камол топишини фаоллаштириш; 
- ўқув тарбиявий фаолиятнинг барча босқичларида таълимнинг 
эмоционаллигини таъминлаш; 
- компьютер ва ахборот технологиялари асосида фаннинг энг сўнгги 
ютуқларидан хабардор бўлиб бориш; 
- таълимда таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари, 
фикрлаш ва фаолият турларини бойитиш мақсадида улар руҳиятини доимий 
ўрганиб бориш; 
- ҳар бир дарсни пухта лойиҳалаштириш, режалаштириш, ташхис ва 
тахмин қилиш. 
Таълим жараёнида ўқитувчи эришиши лозим бўлган ютуқлар кўп 
жиҳатдан унинг ижодий кайфиятини бошқара олиши билан боғлиқ. Ижодий 
кайфият ўқитувчи касбида муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусиятлардан 
биридир. Ижодий кайфият, ўқитувчи ақл идрокини намоён этувчи педагогик 
маҳоратнинг муҳим қирраси ҳисобланади. Ижодий кайфият – 
ўқитувчининг руҳий ҳолатини бир маромда ушлаб турувчи, касбий 
жиҳатдан ижодкорлигини таъминловчи, касбий хусусиятларининг ўзига хос 
жиҳатларини кўрсатувчи, таълим олувчилар жамоасига тез киришиб 
кетишини таъминловчи воситадир.
Ўқитувчи ўз ижодий кайфиятини вужудга келтириш учун психологик 
йўналишларнинг хилма-хил усулларини билиш керак. Бу, дарсни фикран 
хаёлдан ўтказиш ва лойиҳалаш, ҳар бир таълим олувчи қалбига осон йўл топа 
олиш маҳорати, мулоқот маданияти. Ўқитувчи ижодий кайфиятини аввало 
ўзи яратади, бу унинг характер хусусиятидан, ўз касбига нисбатан 


130 
муносабатидан пайдо бўлади. Қуйида тажрибали устозлар синовидан ўтган, 
ижодий 
кайфиятни 
таълим 
жараёнида 
шакллантиришнинг 
баъзи 
воситаларини ҳавола этамиз: 
• Янги ўрганилаётган ўқув мавзусидан ўз ижодий кайфияти учун 
воситалар қидириш.
• Гуруҳ тингловчилари билан бўлаётган ҳар бир мулоқотдан ижодий 
кайфият учун мотивлар топа олиш.
• Ҳис туйғу ва кечинмаларини яхшиликка, ижодий кайфиятга 
йўналтира олиш. 
• Таълим олувчиларнинг ножўя ҳатти-ҳаракатларига доимий эътибор 
бермаслик ва қулай вазиятда расмий, таъсирчан танбеҳ бериш. 
• Дарс жараёнида асло ғазабланмаслик, тингловчилар кулгисини аччиқ 
сўз билан тўхтатмаслик, аксинча тўғри қабул қила олиш. 
• Дарс жараёнида мулойимлик, меҳр шафқатли бўлиш улкан педагогик 
ютуқлар калити эканлигини унутмаслик. 
• Доимий жиддийлик ва асабийлашиш, асаб ва юрак тизимини тез 
чарчатишини унутмаслик. 
Муомалада ижодий кайфиятни вужудга келтириш ва сақлашнинг муҳим 
вазифаси ўқитувчининг ўрганилаётган янги ўқув материалига нисбатан ўз 
ҳиссий 
муносабатини 
ифодалашда 
топган 
ташқи 
шаклларни 
мустаҳкамлашдир, у ўқитувчи томонидан қуйидаги йўллар орқали амалга 
оширилади: дарснинг боришини, тадбирни фикран ёдга тушириш; кўзгу 
олдида такрорлаш; намуна сифатида санъат (адабиёт, кино, ранг тасвир) 
асарларидаги вазиятлардан фойдаланиш. 
Ижодий кайфиятни бошқариш – ўқитувчи меҳнатининг энг муҳим 
касбий жиҳатдан талаби бўлиб, у ўқитувчининг гуруҳда, болалар билан 
муомалада эркин бўлишини, хулқ-атворининг самарали бўлишини 
таъминлайди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish