Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 - МАВЗУ: ЎҚИТУВЧИНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ ВА



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

5 - МАВЗУ: ЎҚИТУВЧИНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ ВА 
ТАРБИЯЧИ СИФАТИДАГИ МАҲОРАТИ 
РЕЖА: 
1. Тарбиячилик маҳоратининг мазмуни. 
2. Тарбиячилик маҳоратининг таркибий қисмлари. 
3. Ҳозирги замон ўқитувчисининг педагогик фаолияти. 
4. Таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар ва ижодий
кайфиятни бошқариш. 
Таянч тушунчалар: Тарбиячилик маҳорати, ижодий кайфият, 
тарбиявий мақсад, тарбиявий мазмун, ижтимоий талаб, ташкилотчилик 
фаолияти, ижтимоий-психологик тизим, касбий омилкорлик, методологик 
омилкорлик. 
Ҳар қандай жамиятда баркамол авлодни 
тарбиялаш, вояга етказиш ва уни 
маълум бир касбга йўналтириш оғир ва 
машаққатли меҳнат эвазига амалга оширилади. Бу машаққатли меҳнат 
узлуксиз таълим ва тарбиявий фаолиятнинг маҳсулидир. 
Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш, замонавий билимларга эга бўлган 
юксак малакали кадрларни тайёрлашда айниқса ўқитувчининг тарбиячи 
сифатидаги ўрни беқиёсдир. Мамлакатимизнинг келажаги, мустақил 
Ўзбекистоннинг 
истиқболи, 
таълим 
соҳасида 
олиб 
борилаётган 
ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан тарбиячи ўқитувчига, унинг 
савиясига, тайёргарлигига, фидойилигига, ёш авлодга таълим бериш ва 
баркамол инсон даражасида тарбиялаб, вояга етказишга нисбатан шижоатига 
боғлиқ. Ҳар қандай таълим муассасасида тарбиявий жараён бевосита 


112 
ўқитувчи томонидан ташкил қилинади ва олиб борилади. Янгича ижтимоий 
шароитда таълим- тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, таълим 
олувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари хилма-хил тарбиявий фаолиятларини 
уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, ватанпарвар, меҳнатсевар, 
баркамол инсон қилиб ўстириш ва касбга йўналтириш ўқитувчи зиммасига 
юклатилган. 
Кўпчилик ёш ўқитувчиларда, таълим бериш маҳоратига қараганда 
тарбиячилик маҳоратини эгаллаш жараёни қийин кечади. Албатта бунинг 
объектив 
сабаблари 
бор: 
тарбия 
тушунчаси, 
инсоннинг 
ақлий 
имкониятларини ривожлантириш, ахлоқан пок, эстетик дидли, меҳнатсевар 
қилиб тарбиялаш омили бўлиб, таълим бериш кўникмаларини эгаллашга 
қараганда кенг маънодаги тушунча бўлганлиги учун доимо зиддиятларга ва 
тасодифий ҳодисаларга бой. Тарбия – ўқитувчи ва таълим олувчи (тарбиячи 
ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи педагогик фаолият бўлиб, 
тарбияланувчини маълум бир мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун 
шахсга мунтазам ва тизимли таъсир этиш, жамиятнинг ижтимоий-тарихий 
тажрибаларига ёндашиб шахсни ҳар томонлама шакллантириш, унинг хулқ-
атвори ва дунёқарашини, ижтимоий онгини таркиб топтиришда халқнинг бой 
мафкураларига йўналтирилган қизғин фаолият жараёнидир. Тарбия асосида 
тарбияланувчининг онги шаклланади, маънавий бойлиги ва ҳис-туйғулари 
ривожланади, ўзида ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиш учун зарур бўлган, 
кишилар билан ўзаро муносабатни тўғри ташкил этишга хизмат қиладиган 
ахлоқий одатлар ҳосил бўлади. 
Тарбия жараёнида жамиятнинг шахсга нисбатан ахлоқий талабларига 
мувофиқ келувчи хулқий малака ва одатларини ҳосил қилиш лозим. Бунга 
эришиш учун таълим олувчининг онги, ҳиссиёти ва иродасига ўқитувчи 
томонидан педагогик маҳорат қонуниятлари асосида таъсир этиб борилади. 
Агар буларнинг бирортаси эътибордан четда қолса, мақсадга эришиш 
қийинлашади. Тарбиянинг моҳияти ва мазмуни мамлакатнинг ижтимоий-
сиёсий мақсадларини ифодалайди, жамиятнинг фуқаролар олдига қўядиган 


113 
талабларидан келиб чиқиб асосланади. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий 
этиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан 
боғлиқлиги қадимдан ўз исботини топган. 
Ҳар қандай ижтимоий жамиятда ёш авлод тарбияси муайян мақсад 
асосида ташкил этилади. Тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, 
унинг ривожланиш йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан келиб 
чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ташкил 
этилаётган тарбиянинг асосий мақсади баркамол авлодни тарбиялаб вояга 
етказишдан иборат. Тарбия хусусида таниқли ўзбек адиби Абдулла 
Авлонийнинг “Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот – ё 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish