Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг


Бошкаришга тизимлаштирилган қараш



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

Бошкаришга тизимлаштирилган қараш 
Бошқарувга биринчи қизиқиш 1911 йилда кузатилган. Худди 
ўша пайтда Фредерик У. Тейлор ўзининг анъанавий равишда 
бошқарувни илм ва тадқиқотнинг мустакил соҳаси деб тан 
олинишининг бошланиши деб ҳисобланган «Илмий бошкарувнинг 
тамойиллари» деган китобини нашр этди. Албатта, ташкилот 
максадларига унумли равишда эришиш учун уни тизимлаштирилган 
ҳолда бошкариш тушунчаси дархол пайдо булмаган. Бу концепция 
узоқ муддат мобайнида, XIX асрнинг урталаридан бошлаб 
асримизнинг 20-йилларигача ривожланиб келган. Бошқарувга 
дастлабки қизиқишнинг асосий кучи булиб Англияда бошланган 
саноат революцияси бўлган. Аммо, бошқарувнинг ўзи ташкилотнинг 
ривожланишига ва муваффакиятига жиддий ҳисса қўшади деган ғоя 


29 
илк бор Америкада пайдо бўлди. 
Бир неча омиллар замонавий бошқарувнинг ватани бўлиб 
нимага айнан Америка бўлганини тушунишга ёрдам беради. Хатто 
XX аср бошида Қўшма Штатлар инсон ўзининг келиб чиқиши, 
миллати 
билан 
боглиқ 
бўлган 
кийинчиликларни 
ўзининг 
омилкорлигини намоён қилиб енгиб чиққан амалдаги ягона мамлакат 
эди. Ўз тақдирини яхшилашга интилган миллионлаб европаликлар 
XIX асрда Америкага кўчиб келишди, бу эса меҳнатсевар 
инсонлардан иборат бўлган ғоят катта иш кучи бозорини ташкил 
этди. Қўшма Штатлар пайдо булганидан бошлаб таълим олишни 
хохлаган барча инсонлар учун таълим ғоясини жиддий равишда 
қўллаб келган. Таълим бизнесда ҳар хил ролларни , шу жумладан, 
бошқарувни интеллектуаллик билан бажаришга кобилиятли инсонлар 
сонининг усишига ёрдам берди. Қурилиши XIX аср охирида 
тугалланган трансконтинентал темир йуллар Американи дунёдаги энг 
йирик ягона бозорга айлантирди. Қизиқ, ўша пайтда бизнесда давлат 
бошқаруви деярли мавжуд эмас эди. Аралашмаслик ўз бизнеси 
ривожининг бошларида муваффакиятга эришган тадбиркорларга 
монополистларга айланишларига имкон берар эди. Бу ва бошқа 
омиллар йирик тармоқлар, йирик корхоналарнинг ташкил топишини 
вужудга келтирди, бунинг хаммаси бошқарувнинг расмиятчилик 
усулларини талаб қиларди. 
Бошқарувнинг фан, илмий тадқиқот соҳаси сифатида пайдо 
бўлиши ва шаклланиши, қисман, катта бизнес эҳтиёжларига жавоб, 
қисман, саноат революцияси даврида яратилган техниканинт 
афзалликларидан 
фойдаланишга 
уриниш, 
қисман, 
ишни 
бажаришнинг энг самарали усулларини топиш иштиёқида бўлган бир 
нечтагина қизиқувчан инсонларнинг ютуғи эди. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish