ХУЛОСА ……………………………………………………………...172
АТАМАЛАР ЛУҒАТИ ……………………………………………...173
АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ ……………………………………..…..182
ТЕСТЛАР …………………………………………………………….187
ИШБИЛАРМОНЛИК ЎЙИНЛАРИ ………………………………220
7
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВАЗИЯТЛАРИ ……………………….........230
“КОРХОНАЛАР МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ”МАВЗУСИ БЎЙИЧА КЕЙС – ТЕХНОЛОГИЯ...........241
“КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ“
МАВЗУСИ БЎЙИЧА КЕЙС – ТЕХНОЛОГИЯСИ…...............264
“КОРХОНАЛАР
ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ
ЭТИШ
САМАРАДОРЛИГИ”МАВЗУСИ
БЎЙИЧА
КЕЙС–
ТЕХНОЛОГИЯ.............................................................................290
8
КИРИШ
Маълумки ҳар қандай фаолият тури бошқарув асосида
қурилади, чунки шу фаолиятни амалга оширишда кўзланган мақсадга
эришиш, бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат
қилиш, шунингдек, самарадорликка эришиш учун шу фаолиятда
иштирок этувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш
чора тадбирлари бошқарув жараёнида ташкил этилади ва
мувофиқлаштирилади. Бунда бошқарувга иқтисодиётда мавжуд
тизим ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мустақиллигимизни қўлга
киритмасимиздан олдинги тизимда, иқтисодиётда маъмурий–
буйруқбозликка, ҳамда марказий режалаштиришга асосланган тизим
ҳукмрон эди. Фақатгина мулкчиликнинг давлат мулки ва ширкат
мулк шаклига эга бўлган, марказдан туриб белгиланган режалар
асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қаттиқ назорат қилиш,
қолаверса, жамиятда мулкдорлар синфини шаклланишига тўсқинлик
қилувчи иқтисодий тизим ўзини оқламаганлиги тарихдан маълум.
Ўзбекистон жаҳон тажрибасига асосланиб, мулкчиликнинг турли
шакллари тенглиги таъминланган, ишлаб чиқаришнинг замонавий
миллий манфаатларга мос тузилмасини яратиш кўзда тутилган, эркин
нарх-наво ва бозор қонунлари асосида бошқариладиган ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади ва
иқтисодий ислоҳатларни босқичма-босқич амалга оширмоқда.
Иқтисодий ислоҳатларни биринчи босқичиданоқ иқтисодиёт
бошқарув тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Олиб
борилган иқтисодий ислоҳатлар институционал ўзгаришларни амалга
оширишга, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини бошқариш
борасида уларнинг хусусиятига мос келадиган хўжалик юритувчи
субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ёрдамлашадиган,
тадбиркорликни ривожланишини рағбатлантирадиган ташкилий
ҳуқуқий шакллар вужудга келишига қаратилган эди ва бу
бошқаришда янги бир тизим вужудга келишига замин яратди. Бундай
бозор муносабатлари шароитида бутун жамиятга хизмат қилувчи
замонавий бошқарув илмини ўрганишда, иқтисодиётни бутун
тармоқларида, бошқарувни амалга ошира оладиган малакали
раҳбарларни тайёрлашда “Бошқарув назарияси” фани муҳим ўрин
тутади. Зеро, раҳбар, бошқарувни амалга оширишда бош бўғин
ҳисобланиб, унинг ташкил этилиши, самарадорлиги кўп жиҳатдан
раҳбар эгаллаган билим малака, тажриба, қолаверса унинг муҳим
9
ҳислатлари ва бошқарув услубига бевосита боғлиқ бўлади. Бу
фаннинг мақсад вазифалари ҳам шуларни ўрганишни назарда тутади.
Бу фан бошқарувнинг қонуниятлари, қонун ва тамойиллари, функция
ва вазифалари, шунингдек бошқарув тизимида менежер ўрни,
маданияти ва услуби, бошқарув самарадорлиги ва унга таъсир
қилувчи бошқарув қарорлари мазмуни, моҳиятини очиб беришга
қаратилган.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |