268
1. Ўзбекистон Республикасида электроника маҳсулотларини
маҳаллийлаштиришда зарур эҳтиёт қисмлар ва техника-
технологиялар билан таъминланганлик ҳолати
Электроника соҳасида мамлакатимизда бир қатор корхоналар
фаолият юритиб келмоқда, булар ROISON, SINO, ZENITH ва FOTON
очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятларидир. Келтирилган
корхоналарнинг асосий фаолият турларидан бири бўлган
телевизор ва
фотоэлектрик станцияларини ишлаб чиқариш ва локализация қилиш
ҳолати тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Ҳозирда мазкур компанияларда маҳаллийлаштириш дастури
доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:
-
телевизор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лампалар ва
корпуслар корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда ҳамда
маҳаллийлаш даражаси 45 %ни ташкил этади;
-
фотоэлектрик станцияларни ишлаб чиқариш учун керак бўлган
эҳтиёт қисмдардан
алюмин пластинкалар, турли хил диодлар ички
бозорда тайёрланмоқда ва унинг локализация кўрсаткичи 35 %га
яқин.
Ҳозирги даврда республика электроника ишлаб чиқаришини
тўлиқ маҳаллийлаштириш учун техника воситалари билан
таъминланиш ҳолати қуйидагилардан иборат:
мамлакатимиз машинасозлик
корхоналарида янги техника
воситалари қисман ишлаб чиқарилмоқда;
янги мураккаб техника воситалари корхоналар томонидан
импорт қилинмоқда;
ишга
яроқсиз
ва
носоз
техника
воситаларини
ихтисослаштирилган корхоналар таъмирдан чиқарилмоқда.
Юқорида қайд этилган товарларни ишлаб чиқариш ва уни
сотиш бўйича “Фотон” ОАЖ корхонаси етакчи ўринни эгаллайди.
Ушбу корхонанинг стратегик мақсади аҳолини
сифатли плазмали
телевизорларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш ҳамда қишлоқ
жойларига электр энергиясини тежаш мақсадида қуёш батареяларини
(фотоэлектрик станциялар) етказиб беришдан иборат.
Юқорида белгиланган товарларни ишлаб чиқариш учун янги
технологик машиналарни қўллаши талаб етилмоқда, бунинг учун
маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳукумат
томонидан уларни
импорт қилишга ёрдам берувчи махсус чора-тадбирлар ишлаб
чиқилган. Бу вақтинчалик ҳодиса бўлиб, унинг асосий омили
269
мураккаб технологияларни мамлакатимиз
корхоналарида ишлаб
чиқариш нисбатан узоқ вақт талаб этади. Шу билан бирга, уни ишлаб
чиқаришдан аввал мазкур йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш,
корхоналарни қайта модернизация қилиш зарур бўлади.
Ишга яроқсиз бўлиб қолган техника воситаларини таъмирлаш,
носоз детал ва узелларини вақтида созлари билан алмаштириш
ишлари асосан «Фотон» ОКБ унитар корхонаси тизимидаги
ихтисослаштирилган цехлар устахоналарида бажарилади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки “Фотон”
ОАЖ корхонаси
томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар, хусуан фотоэлектрик
станцияларни жорий даврда қишлоқ аҳолисига
сифатли етказиб
бериш мақсадида вилоятларда омборхоналар ва дистрибюторлик
марказлари ташкил этилди. Ушбу ҳолат қолган тадбиркорлар учун
қулай имконият яратгани ҳолда маҳсулотнинг нархини оширмайди.
Бундан
ташқари
корхонанинг
дистрибюторлик
марказлари
томонидан аҳолининг махсулотларни
сотиб олишида истеъмол
кредитларидан фойдаланиш имтиёзи яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: