5.2. Бошқарувнинг функциялари ва уларнинг таснифи
Бошқарув нинг жараён сифатида моқияти унинг вазифаларида
74
ифодаланади. Бошқарув вазифалари деганда бошқариш бўйича
маълум масалаларни ҳал этишга қаратилган ҳаракат йиғиндиси
тушунилади. Бошқарув вазифалари аввало бошқарилувчи объектнинг
ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Ишлаб чиқариш таркибига мос
равишда қуйидагиларни акс эттирувчи вазифалар мавжуд бўлади:
иқтисодиётнинг тармоқ таркибини;
унинг худудий таркибини;
ишлаб чиқаришнинг алоҳида унсурларини.
Миллий хўжаликнинг тармоқ таркиби бошқарув олдига моддий
ишлаб чиқаришни бошқариш ва номоддий ишлаб чиқариш бошқариш
ва номоддий ишлаб чиқаришни бошқариш каби вазифа қўяди.
Биринчи соҳа таркибида ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларини
бошқаришни ажратадилар. Ишлаб чиқариш соҳасини бошқаришга
саноат ва унинг тармоқларини бошқариш, қурилишни, танспорт,
алоқани бошқариш вазифалари; муомала соҳасини бошқариш
вазифаларига - савдони, молия, моддий-техникавий таъминот
соҳаларини бошқариш вазифалари эса фан, маданият, таълим
соҳаларини бошқаришни қамраб олади.
Ишлаб чиқаришни бошқариш вазифаларининг худудий
таркибига республика, вилоят, шаҳар, туман миқёсидаги бошқарув
вазифалари киради. Ишлаб чиқаришнинг бошланқич бўғини -
корхонани бошқариш муҳим вазифадир. Бошқарув вазифалари
бошқарув ташкилотлари, бажарувчилар ва бошқарув аппарати
вазифаларини белгилаб беради.
Бошқарув жараёнини бажариладиган ваифалар бўйича тахлил
этиш ҳар бир вазифада иш хажми, бошқарувчи ходимлар сонини
аниқлаш, ва ниҳоят бошқарув аппарати таркибини лойиҳалаш учун
асос бўлиб хизмат қилади. Бошқарув ташкилотининг асосий ва аниқ
вазифалари ажратилади. Асосий вазифалар ҳар бир корхона ва
бошқарувнинг барча даражаси учун хосдир. Улар жумласига
қуйидагилар киради: а) маркетинг; б) бизнес-режа; в) тартибга солиш;
г) ташкил этиш; д) рағбатлантириш; е) назорат ва ҳисоб; ж) ундаш; з)
режалаштириш.
Маркетинг - бу корхонани истеъмолчи билан бозор орқали
боғловчи энг муҳим бозор муносабатлари ва ахборот оқимлари
тўпламидир. Маркетинг таркибига: бозорни ўрганиш, истеъмолчилар
буюртмаларига кўра товарлар турларини режалаштириш, товарларни
бозорга чиқариш, реклама, товар ва хизматларни ишлаб чиқаришдан
истеъмолчига етказиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти киради.
75
Бозор у ёки бу бу товарга бўлган талабни лакмус қоғози сингари акс
эттиради. Бозор таклиф этилган товарни ё қабул этади, ёки инкор
қилади.
Бозор иқтисодиётида иқтисодиётни бошқариш маркетингни
ишлаб чиқариш циклининг сўнггида эмас, бошида бўлишини тақозо
этади, чунки бошқарув қарорларини қабул қилиш асосида ишлаб
чиқариш имкониятлари эмас, балки бозор талаблари, харидорларнинг
мавжуд ва истиқболдаги эхтиёжлари ётади. Агар марказлашган,
маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарувда бозорга ишлаб
чиқаришнинг охирги нуқтаси сифатида қаралган бўлса, бозор
иқтисодиётига ўтилиши билан бозор талаблари ишлаб чиқариш
босқичининг бошидаёқ ҳисобга олиниши зарур. Бозор ишлаб
чиқариш кўламини белгиловчи, бутун бошқарув жараёнига таъсир
этувчи кучга айланади.
Бизнес-режа - бу ижодий лойихалаштириш, истиқболни
белгилашдир. Бизнес-режаларда иқтисодий стратегия белгиланади,
келажакда ривожланиш йўллари ва воситалари аниқланади, таркибий
сиёсат, ижтимоий ривожланиш миқёслари белгиланади.
Ташкил этиш - бу бошқарилувчи тизимнинг техникавий,
иқтисодий, ижтимоий ва бошқа кичик тизимларни тартибга солиш
жараёнидир. Ташкил этиш мақбул тузилмалар ташкил этиш, тизим
таркибий қисмлари ўртасидаги қисмлари тўғрисида қоидаларни
яратиши,
лавозим
мажбуриятлари,
барқарор
иқтисодий
нормативларни белгилашни қамраб олади.
Тартибга солиш (координация қилиш) - бу бошқаришнинг барча
бошқа вазифалари унинг техникавий, иқтисодий, ижтимоий,
ташкилий масалаларини, ҳамда бошқарувчи тизимидаги турли-туман
алоқаларни мувофиқлаштириш жараёнидир. Бу ўзаро узвийликни
ўрнатиш, белгиланган меъёр ва нормативлардан чекланишларнинг
олдини олишдир. Рағбатлантириш - бу манфаатларни ва кенг
демократлаштириш, инсон омили фаоллигини ошириш асосида
манфаатлар воситасида бошқаришдир. Назорат ва ҳисоб -
бошқариладиган тизим маълум мақсадга эришишга қаратилган инсон
фаолиятининг сабаблари ва механизмини ўрганади. Ундаш кишилар
фаоллиги билан улар эга бўлган тажрибанинг мослашиши
натижасида шахсий ва гуруҳий эхтёжларини қондиришга
қаратилгандир. Бошқаришнинг аниқ махсус вазифалари бошқарув
меҳнати тақсимоти натижаси бўлиб, аниқ мазмунга эгадир. Корхона
миқёсида бошқарувнинг қуйидаги махсус вазифаларини кўрсатиш
76
мумкин:
а) асосий ишлаб чиқаришни бошқариш;
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш;
в) махсулот сифатини бошқариш;
г) меҳнат ва иш хақини бошқариш;
д) кадрлар, таъминот, молия ва кредит, жамоа ижтимоий
ривожланишини бошқариш;
е) маркетингни бошқариш.
Бошқаришнинг ҳар бир махсус вазифаси мажмуи жиҳатидан
мажмуа бўлиб, ўз таркибида бошқарувнинг умумий вазифаларини
қамраб олади. Масалан, ишлаб чиқаришни илмий-техникавий
жихозлашни бошқариш вазифаси таркибига режа, ташкил этиш,
тартибга солиш, рағбатлантириш, назорат киради. Барча вазифалар
бир-бири билан узвий боғлиқдир. Бошқарув вазифаларини таркиби ва
мазмунини аниқлашига етарли даражада эътибор бермаслик
бошқарув таъсирининг бўшашиб кетишига сабаб бўлади. Бошқарув
ва унинг вазифалари самарадорлиги кишилар меҳнат интизоми,
ташаббускорлик
ва
омилкорлик,
янгиликка
интилиш
ва
ташкилотчилик қобилияти билан узвий боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |