Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Очиқ кодли Linux операцион тизимлари



Download 3,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/118
Sana25.02.2022
Hajmi3,55 Mb.
#282067
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118
Bog'liq
шохрух

 
3.3.Очиқ кодли Linux операцион тизимлари. 
 
UNIX ОТ лар оиласи. 
UNIX, 
энг яхши амалга оширилган, мультидастурли ва ва 
кўпфойдаланувчили оддий ОТ дир. Ўз вақтида, у, дастурий таъминотни 
ишлаб чиқувчи инструментал тизим сифатида лойихалаштирилган эди. UNIX 
нинг ҳар хил хусусиятларга эга бўлган версиялари, унинг қийматини 
оширади. Биринчи версияси, жуда кичик оператив хотирага эга бўлган, 
компьютерларда фойдаланиш мумкин бўлган бўлса, унинг иккинчи 
версиясини ишлаб чиқишда, мутахассислар, ассемблер тизимидан воз кечиб, 
нафақат тизимли, балки амалий дастурларни ҳам ишлаб чиқиш мумкин 
бўлган, юқори даражали тилни (стили) ишлаб чиқдилар. Шунинг учун ҳам 
нафақат UNIX тизимли, балки унда бажарилувчи иловалар ҳам енгил 
кўчириб ўтказилувчи (мобил) хусусиятига эга бўлди. С тилидан ўтказувчи 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ 
78 
компилятор, ҳамма дастурларга, тизимдаги ресурслардан самарали 
фойдаланиш имконини берадиган кодни беради. 
 
Архитектура умумий характеристикаси ва хусусиятлари 
Бу тизимни ишлаб чиқишда биринчи асосий мақсад соддаликка эришиш 
ва функцияларни минимал миқдори билан иш олиб бориш эди. Ҳамма реал 
муаммолар, фойдаланувчи дастурларга қолдирилди. 
Иккинчи мақсад эса – умумийликдир бу дегани кўп ҳолларда, бир хил 
усул ва механизмлардан фойдаланишлик хусусияти, м-н:
- файлларга, 
киритиш-чиқариш қурилмалари ва жараѐнлар аро 
маълумотлар буферига мурожаатлар, бир хил примитивлар ѐрдамида 
бажарилади; 
- номловчи, 
альтернатив 
ном 
берувчи 
ва 
хуқуқсиз 
(несанкционированный 
доступ) 
мурожаат 
механизмлари, ҳам 
маълумотлар файлларига, ҳам каталог ва қурилмаларга ҳам 
ишлатилади; 
- бир хил механизмлар, ҳам дастурли, ҳам интегралланувчи узилишларга 
нисбатан ҳам ишлатилади. 
Учинчи мақсад эса, мураккаб масалаларни ечишда, мавжуд кичик 
дастурлардан биргаликда фойдаланиб, яъни уларни янгидан ишлаб 
чиқмасдан ечиш имкониятини яратиш эди. 
Ва ниҳоят 4-чи мақсад эса, нафақат процессор вақти, балки қолган 
бошқа ресурсларни ҳам тақсимловчи, самарали механизмли-мультитерминал 
ОТ ни яратишдан иборат эди. Мультитерминал ОТларда, биринчи ўринда, 
ҳисоблаш жараѐнларини бошқа ҳисоблаш жараѐнлари аралашувидан ҳимоя 
масалалари туради. 
UNIX ОТ и, файл тизимига боғлиқ бўлмаган кучли ва содда команда 
тилига эгадир. Бундай имкониятни амалга оширишнинг энг муҳим 
ҳусусияти, шундан иборатки, бир дастур натижаси, иккинчи дастур учун 
бошланғич маълумот бўлиши мумкин. Бу дегани, катта дастур 
композициялари, 
мавжуд 
кичик 
дастурлар 
ѐрдамида 
яратилиши 
мумкинлигидир. Бунда янги дастур яратишга хожат йўқлигидир. 
UNIX – тизими тизимли ва амалий дастурларига, матн редакторлари, 
команда тилининг дастурловчи интерпретаторлари, бир нечта оммавий 
дастурлаш тиллари компилятори (С, С++, ассемблер, PERL, FORTRAN ва 
ҳ.к.лар), компановкачилар (дастурлараро алоқа редакторлари), созловчилар 
(отладчики), кўпсонли тизимли ва фойдаланувчи дастурлари кутубхонаси, 
маълумотлар базасини юритиш ва ажратиш воситалари, кўп сонли 
администрловчи ва хизмат қилувчи дастурлар киради. Бу дастурларнинг 
анчайин қисми учун хужжатлар мавжуд бўлиб, дастур матнлари яхши 
изохлангандир. Бундан ташқари, хужжат ва тавсифлардан фойдаланувчи 
интерактив режимда фойдалана олиш мумкин. 
Тўлиқ ҳимояга эга бўлган файл тизимидан фойдаланилади, қурилмалар 
мустақиллиги таъминланади. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ 
79 
UNIX тизими марказий қисми-ядродир (kernel). У кўп сонли 
модуллардан иборат бўлиб, архитектура жиҳатдан монолит ҳисобланади. 
Аммо, ядрода ҳар доим 3 та тизимни ажратиш мумкин: жараѐнларни 
бошқариш; файлларни бошқариш; марказий қисм ва периферик қурилмалар 
ўртасида киритиш ва чиқариш амалларини бошқариш. 
Жараѐнларни бошқариш тизими жараѐнларни диспетчерлаш, ва 
бажаришни, уларни синхронлаштиришни ва ҳар турли жараѐнлар аро 
алоқани ташкил этади. Жараѐнларни бошқариш асосий функцияси – бу 
оператив хотирани бошқариш ва (замонавий тизимлар учун) виртуал 
хотирани ташкил этишдир. 
Файлларни бошқариш тизими, жараѐнларни бошқариш тизими билан 
ҳам, драйверлар билан ҳам қатъий боғлангандир. Компьютер таркибидаги 
қурилмаларга ва ечилаяпган масалаларга қараб, ядро қайта компиляция 
қилиниши мумкин. Ҳамма драйверлар ҳам ядро таркибида бўлмаслиги 
мумкин, бир қисми ядродан чақирилиши мумкин. Бундан ташқари, тизимли 
функцияларининг жуда кўпчилиги, ядрога кирмайдиган, аммо ядродан 
чақириладиган тизимли дастур модуллари ѐрдамида бажарилади. 
Ядро, бошқа тизимли модуллар билан бажариши керак бўлган 
функциялар қатъий равишда стандартлаштирилган. 
Юқорида айтилганлар ҳисобига, UNIX нинг турли версиялари ва турли 
аппарат таъминоти ўртасидаги кодларни кўчириб ўтказувчанликка 
эришилади.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish