Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 3,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/118
Sana25.02.2022
Hajmi3,55 Mb.
#282067
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118
Bog'liq
шохрух

Иш шакли 
Индивидуал 
Гуруҳий 
Таълимий 
фаолият 
Талабалар 
портфолиоси, 
битирувчи, 
докторант,
тингловчи портфолиоси ва 
бошқ.
Талабалар 
гуруҳи, 
тингловчилар 
гуруҳи 
портфолиоси ва бошқ.
Педагогик 
фаолият 
Ўқитувчи 
портфолиоси, 
раҳбар ходим портфолиоси 
Кафедра, факультет, марказ, 
ОТМ портфолиоси ва бошқ. 
 
 


20 
НАЗАРИЙ 
МАТЕРИАЛЛАР 
III. БЎЛИМ


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ 
21 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ 
 
1-мавзу: Кириш. Фан вазифаси ва мақсади. Операцион тизим 
ривожланиш босқичлари ва синфлари.
 
Режа: 
1. Операцион тизим вазифалари. 
2. Хисоблаш тизимлари дастурий таъминоти. 
3. Операцион тизимларнинг ривожланиш босқичлари. 
4. Операцион тизим синфлари. 
 
Таянч иборалар: Ҳисоблаш тизими, дастурий таъминот (software), 
аппарат таъминот (hardware), тизимли ДТ, амалий ДТ, инструментал ДТ, 
модификация, кенгайтирилган машина, виртуал машина, ресурслар, 
аутентификация, муаллифлаштириш, спулинг, вақт ажратиш тизими, 
монолит тизимлар, кўп сатҳли тизимлар, микроядро, клиент-сервер, 
объектга мўлжалланган ѐндашув. 
 
1.1.Операцион тизим вазифалари 
1
Маълумки, ахборот технологияларининг инсон фаолияти ҳамма 
жабхаларга кириб бориш жараѐни борган сари ривожланиб чуқурлашиб 
бормоқда. Умумий сони, кўп юз миллиондан ошиб кетган, кенг тарқалган 
шахсий компьютерлардан ташқари, ҳисоблаш тизимларининг махсус 
воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу турли-туман ҳисоблаш техникасидан 
фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бораѐтганини билдиради, бунда икки 
қарама-қарши тенденцияни ривожланиши кузатилмоқда. Бир томондан, 
ахборот технологиялари борган сари мураккаблашмоқда ва уларни қўллаш 
учун, ва уларни кейинги ривожланиши учун жуда чуқур билимлар талаб 
қилинади. Бошқа томондан, фойдаланувчиларнинг компьютерлар билан 
мулоқати соддалашмоқда. Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари 
―дўстона‖ бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш 
техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб 
бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, 
ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион 
тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди. 
ОТ, фойдаланувчилар учун ҳам, бажарилувчи иловалар учун ҳам 
интерфейсни ташкил этади. Фойдаланувчилар ва кўпгина ҳизматчи 
дастурлар, ДТдан ҳамма дастурларда тез-тез учрайдиган амалларни 
бажаришни сўрайди. Бундай амалларга, биринчи навбатда, киритиш-
чиқариш, бирор-бир дастурини ишга тушириш ва тўхтатиш, қўшимча хотира 
блокини олиш ѐки уни бўшатиш ва бошқа кўпгина амаллар киради. Бундай 
амалларни ҳар сафар дастурлаш ва иккилик код сифатида дастур ичига 
1
Modern Operating Systems, Fourth Edition, Andrew S. Tanenbaum, Herbert Bos, UK London, pages 22-26 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАРИ 
22 
бевосита киритиш мақсадга мувофиқ эмас балки, уларни биргаликда йиғиб 
дастурдан ―сўров‖ орқали бажаришга бериш қулайдир. Бу ўз навбатида ОТ 
нинг муҳим функцияларидан биридир. Амалий дастурлар, ва кўпгина 
тизимли ишлов берувчи дастурлар, (м-н, дастурлаш тизимлари ѐки 
маълумотларни бошқариш тизимлари) компьютер аппаратураси билан 
бевосита боғлана олмайди ва улар билан ОТ га мурожаат этиш орқали 
боғланадилар. Фойдаланувчилар учун ҳам, ОТ командасини киритиш билан 
ѐки тизим таклиф қиладиган мумкин бўлган ҳаракатлар орқали ўз дастурлари 
ва компьютер билан мулоқат қиладилар. Бундай ўзаро мулоқат фақат ОТ 
орқалигина амалга оширилади. Бундай муҳим функцияни бажаришдан 
ташқари, ОТ ҳисоблаш ресурсларини самарали тақсимлаш ва ҳисоблашни
ишончли ташкил этишга жавоб беради. 
ОТ асосларини ва уларнинг ишлаш принципларини билиш,
компьютердан самарали фойдаланишга олиб келади. ОТ ларни чуқур 
ўрганиш, авваламбор бу билимларни, дастурий таъминот яратишда 
ишлатишга имкон беради. 
Албатта, бизнинг мамлакатимизда ҳозирги вақтда, амалда янги ОТ лар 
яратиш устида иш олиб борилмаяптган бўлса ҳам, мураккаб ахборот 
тизимларини ишлаб чиқиш, замонавий ОТ ларда ишлашга мўлжалланган 
дастурлар, мажмуаси ва иловалар яратиш ишлари жадал сураътда олиб 
борилмоқда. Шунинг учун ҳам ОТ ларни ва уларни ишлаш принциплари ва 
ҳисоблашларни ташкил этишни билиш зарурдир. Ҳозирги вақтда, 
компьютерда ишлаш камлик қилади, балки ҳисоблашларни ташкил этишни 
тушуниш шартдир.

Download 3,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish