122
фан соҳасидаги ҳар қандай янгиликлар даставвал тил бирликлари, тўғрироғи,
терминлар орқали ўз ифодасини топади. Шу маънода терминология (маълум
тилдаги терминлар мажмуи) замона тарихининг гувоҳи, кўзгусидир,
57
дейиши айни ҳақиқатдир.
Саид Усмоновнинг проф. М.Мирзаев ва проф. И.Расуловлар билан
ҳамкорликда яратган «Ўзбек тили» дарслиги алоҳида тилга олиниши лозим.
Чунки ушбу иш 70 йиллардаёқ тилшуносларнинг,
талабаларнинг зарурий
адабиётлари хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Ишда лексикология ва
морфологияга оид қатор ҳодисаларнинг табиати, моҳияти атрофлича очиб
берилди, айни ҳодисалар мукаммал таҳлил қилинди, пухта назарий
хулосалар чиқарилди. Шунга кўра асар қайта
қайта нашр қилинди.
Саид Усмонов ўзининг истеъдодли тилшунос эканлигини фақат
хусусий
тилшуносликдагина - ўзбек тили билан боғлиқ кўплаб масалаларни асосли,
ишонарли ҳал қилишдагина кўрса-тиб қолмади. Унинг истеъдоди
тилшуносликнинг анча мураккаб назарий – фалсафий масалаларини ҳал
қилишда – шу соҳада ҳам яратган бир қанча тадқиқотларида яққол кўриниб
туради. Бу ўринда, айниқса, унинг ўз даври учун жуда катта аҳамиятга эга
бўлган «Умумий тилшунослик» дарслиги ва тил назарияси соҳа-сида яратган
баъзи жиддий мақолалари таҳсинга сазовордир.
Тилшунос олимнинг педагогика институтларининг филология факультети
талабалари
учун
яратган
«Умумий
тилшунослик»
асари
ўзбек
тилшунослигидаги энг катта воқеалардан, фанимизнинг энг йирик
ютуқларидан бири бўлганлигини таъкидлаш шарт. Чунки олим ўзбек
тилшуносларидан биринчи бўлиб, тилнинг илмий – назарий,
фалсафий
соҳаси бўйича мукаммал дарслик яратди. Дарсликда жаҳон тилшунослиги
тарихи: қадимги, ўрта ва янги асрлар тилшунослиги, қиёсий – тарихий
тилшунослик
масалалари, тил ва нутқ диалектик муносабати, тилни тадқиқ
қилиш методлари анча мукаммал, чуқур ёритиладики, бу асар ўз даври учун
тенги йўқ бир манба сифатида хизмат қилди ва қилмоқда.
Тўғри таъкидланганидек, «Кейинги ўн - ўн беш йил ичида бизда ўндан
ортиқ фан докторлари етишиб чиқди, юздан ортиқ тилшунослар фан номзоди
илмий даражасига эга бўлди. Саид Усмонов буларнинг ичида энг талантли
тилшунос олимлардан бири эди».
58
Саид Усмонов ўзининг қисқа (атиги 50 йил), аммо сермаҳсул илмий –
57
С.Усмонов. Ўзбек терминологиясининг баъзи масалалари. -Т., 1968, 3-бет.
58
Ўзбекистон маданияти.-Т.,1973 йил, 27 март, 3-бет.
123
педагогик фаолияти жараёнида ўнлаб тилшунос олимларга устозлик қилди,
60 га яқин илмий – назарий ва илмий – методик асарлар яратди. Бу асарлар
истиқлол даврида ҳам фанимиз тараққиёти учун самарали хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: