Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

Мустаҳкамлаш учун саволар: 
 
1.Рим тилшунослиги қайси тилшунослик мактабига эргашди? 
2.Рим тилшунослигида кимларнинг грамматикаси мукаммал деб ҳисо-
бланди? 
3. Рим грамматикасига, юнон грамматикасидан фарқли, қандай янги-
ликлар
киритилди?
4.Юнон ва Рим тилшунослик мактабларининг жиддий камчилиги нимадан 
иборат эди? 
 
Асосий тушунчалар: 
 
1. Грамматика - тилшунослик маъносида. 
2. Термин - фанга оид сўз бўлиб, илмийлик белгисига эга. 
Адабиётлар: 
 
1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений.-М.,1968. 
2. С.Усмонов. Умумий тилшунослик .-Т.,1972. 
3. В.И.Кодухов.Общее языкознание.-М., 1974. 


27 
4. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков,Ю.В.Рождественский. Очерки по исто-
рии лингвистики.- М.,1975. 
5. Н.АКондрашов.История лингвистических учений.- М.,1979.


28 
ҚАДИМГИ ХИТОЙ ТИЛШУНОСЛИГИ 
Қадимги Хитой тилшунослигида ёзма манбалар алоҳида аҳамиятга эга 
бўлган. Бизнинг кунларимизгача етиб келган Хитой ёзувининг энг қадимий 
ёзма ёдгорликлари эрамизгача бўлган XIII-XI асрларга бориб тақалади. Ушбу 
ёзма ёдгорликлар ҳайвон (қўй) суяклари ва тошбақа қалқонлари бўлиб, 
уларда фол очиш жараёни ҳақида маълумот берилади. Бу қадимги 
«манбалар» Хитой тилшунослиги тарихида ва тараққиётида муҳим ўрин 
эгаллайди. 
Фикр юритилган даврлардаёқ Хитой иероглифи муайян сўз сифатида, 
сўзни англатувчи, ифодаловчи сифатида хизмат қилган, яъни Хитой 
иероглифи логограмма ҳисобланган.
Хитой маданий тараққиётига ҳинд маданиятининг таъсири натижасида, 
яъни Хитойга Ҳиндистондан буддизмнинг кириб келиши сабабли - ҳинд 
тилшунослигининг таъсири билан Хитой тилшунослари она тилларининг 
фонетик - просодемик ҳодисаси - интонациянинг тўртта турини, 
кўринишини ишлаб чиқдилар. 
Хитой тилшунослари томонидан, айниқса, хань даврида (бизнинг 
эрамизгача бўлган 206 й – бизнинг эрамизнинг 220 й) лексикология, 
лексикография, иероглифика, фонетика, грамматика ва диалектология 
масалаларига катта эътибор берилган. 
Ушбу даврнинг энг буюк тилшуноси Сюй Шень «Элементлар ва мураккаб 
белгилар ҳақида» асари билан ёзув назариясининг асосларини яратди. Бу 
манба Хитой тилшунослигида шу кунларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. 
Хитой тилшунослиги, айниқса, XVII – XIX асрларда кенг қулоч ёйди. Бу 
даврларда тарихий фонетика, этимология ва синтаксисга (синтагмага) оид 
фактлар устида иш олиб борилди. Шунингдек, танқидий матншунослик та-
раққий қилди. 
Хитой тилшунослиги тараққиётига катта ҳисса қўшган ота бола Ван 
Нянь – Сунь (1744

1832) ва Ван Инь-Чжи (1766

1834) Хитой граммати-
касининг асосчилари сифатида тан олинади. 
Хитой тилшунослари сўз масаласида мустақил сўзларни ва ёрдамчи 
сўзларни фарқлаганлар. Мустақил сўзларни от, сифат ва феъл туркумига 
ажратганлар. 
Янги давр тилшунослигининг йирик вакили тадқиқотчи Чжан Бинь-Линь 
(1869

1936) бўлиб, у Хитой тилининг меъёрий ва тарихий фонетикаси, диа-


29 
лектологияси масалаларини ишлаб чиқди. Шунингдек, у фонетик ёзув 
лойиҳасини ҳам тузди. 
Умуман олганда, Хитой тилшунослигининг асосий йўналиши, айниқса, 
ўрта асрларда фонетика (ёки фонология) ҳисобланган. Хитой ёзуви-
идеографик ёзув бўлиб, ҳар бир белги сўзга ёки ўзакка мувофиқ келади. Фо-
нетик жиҳатдан эса ҳар бир белги бўғинга тўғри келади. Аслида амалий 
жиҳатдан барча ўзаклар бир бўғинлидир. 
XVII

XVIII асрларда Хитойда тарихий фонетика катта муваффақиятларга 
эришди. Агар Хитойда тасвирий фонетика поэтика билан боғланган бўлса, 
тарихий фонетика қадимги матнларни шарҳлашда юзага келган айрим маса-
лаларга жавоб бериш билан шуғулланди. 
Хитой тили тарихий фонетикасининг яратилиши Хитой классик тилшу-
нослигининг қўлга киритган муҳим ютуғи ҳисобланади. Бу жаҳон тилшунос-
лиги фанида дастлабки йўналиш сифатида бутунлай тарихийлик принципига 
асосланган бўлиб, ўз олдига бевосита кузатишда берилмаган тилнинг ўтмиш 
«шакли», ҳолати билан боғлиқ ҳодисаларни, фактларни тиклаш мақсадини 
қўяди. Айни жараённинг методларидан ва қўлга киритган натижаларидан, 
ютуқларидан ҳозирги кунларда ҳам фойдаланилмоқда. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish