Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet91/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
1. Фонема 
129
Бу ҳақда қўшимча маълумот олиш учун “Тил ва нутқ” бўлимига қаранг. 


192 
Тил бирлиги бўлган фонема фонологик сатҳ объекти сифатида муайян 
жиҳатлари билан бошқа тил бирликларидан ажралиб туради, нисбий му-
стақилликка эга бўлади.
Фонема тилнинг бошқа бирликларига нисбатан, айтилганидек, энг кичик 
(минимал) бирлиги бўлиб, тил системасида (структурасида) энг катта (мак-
симал) вазифа бажаради. Бошқача айтганда, фонема ҳажм тақозосига кўра 
минимал, аммо вазифасига, «амалига», тил структурасида тутган мавқеига 
кўра тенги йўқ максимал бирлик ҳисобланади. Аниқроғи, фонема моддий 
бирлик-товуш сифатида тилни ҳам, унинг қатор бирликларини, шунингдек, 
нутқ бирликларини ҳам «яратади», «ясайди», яъни у ушбу бирликларнинг 
моддий ашёси, қурилиш материали ҳисобланадики, фонемаларсиз-
товушларсиз на тил (нутқ), на унинг бирликлари мавжуд бўлади, муайян ва-
зифа бажаради.
Демак, тил бирлиги муаммосини ёритиш мантиқан фонемасиз (товушсиз) 
унинг хусусиятларини аниқламасдан амалга ошмайди, тўлиқ, мукаммал бўл-
майди. Бу – аксиома. Шундай экан, фонеманинг ўзига хослиги нималарда 
кўринади? Булар:
1. Фонема (товуш) тилнинг энг кичик қурилиш материали, моддий бирли-
ги бўлиб, таъсир қилиш, сезги уйғотиш қувватига эга.
2. Тил ва нутқ бирликлари-морфема, лексема, сўз кабилар асосида фонема 
(товуш) ётади. Фонема ушбу бирликларнинг товуш қиёфасини ташкил қила-
ди.
3. Фонема морфема ва сўзларни товуш жиҳатидан фарқлайди. Қиёсланг: 
б о т – б о р – б и р – к и р; г у л – к у л – к е л – к е т ва бошқалар. Шунга 
кўра мазкур сўз маъноларида ўзгариш, фарқланиш юз беради. Бошқача айт-
ганда, фонема муайян бирликларнинг мазмун (маъно) жиҳати билан боғлана-
ди. Демак, фонема тил (нутқ) бирликларини ташкил қилишига, уларни товуш 
жиҳатидан фарқлашига, мазмун жиҳатига таъсир қилишига кўра ижтимоий 
вазифа бажаради, ижтимоий бирлик ҳисобланади.
4. Фонема фақат бир томонлама бирлик

ифода томонига эга. У тил бир-
лиги сифатида муайян белги ҳисобланмайди.
130 
5. Фонема сўзловчиларнинг хотирасида ўзининг типик фарқловчи 
белгилари йиғиндиси заминида шаклланган махсус идеал «акустик назорат» 
ёки «товуш образи» сифатида сақланади. Фонеманинг фарқловчи белгилари 
эса артикуляцион (нутқ аъзоларининг автоматлашиб ёки стандартлашиб 
130
Қар:В.М. Солнцев. Ўша асар, 114-115-бетлар.


193 
қолган типик ҳаракати, ҳолати ҳақидаги тасаввур) ва акустик (фонема 
алоқадор бўлган товуш типига хос талаффуз сифати: ўзига хос баландлиги, 
кучи, тембри, чўзиқ 

қисқалиги каби) белгилар ҳақидаги тасаввурлар 
асосида қарор топади.
131
6. Фонема инсон нутқ аъзолари ёрдамида ҳосил қилинадиган товуш 
типларининг андозалари бўлиб, улар психик – акустик образлар 
«галереяси», қатори сифатида бизнинг хотирамизда сақланади. Сўзловчилар 
ушбу психик – акустик образлар асосида нутқ аъзоларини ҳаракатга 
келтиради ва, натижада, фонемаларнинг нутқий кўринишларини 
(товушларни) ҳосил этади.
132
7. Фонема инвариант сифатида намоён бўлади, яъни у тил бирлиги 
сифатида умумийлик ҳисобланади, нутқдан ташқаридаги

нутққача бўлган – 
реаллашмаган бирлик бўлади, «нофункционал» ҳолат. 
8. Фонеманинг нутқдаги 

сўз (сўз формаси), сўз бирикмалари 
таркибидаги кўриниши, қуршов товушлари таъсирида пайдо бўлган қиёфаси 
унинг вариантидир. Демак, бунда фонеманинг вариантлари маъно 
фарқламайди. Чунки улар бир фонеманинг турли сўз таркибида намоён 
бўлиши, қўлланиши ҳисобланади. Қиёсланг: 
уйим, тун, турмуш, югур, урғу, 
қурувчи
ва бошқалар. Ушбу сўзлардаги у бир фонеманинг – у фонемасининг - 
инвариантнинг турлича вариантлари, хусусийликлари бўлиб қайд этилади.
Айтилганлардан маълум бўлдики, тилнинг энг кичик қурилиш материали 
сифатида фонемаларнинг энг муҳим, бош вазифаси – фонологик хусусияти 
морфема, лексема, сўз каби маъно ифодаловчи бирликларни ҳосил қилиш – 
уларнинг товуш томонини шакллантириш ҳамда ўрни билан товуш 
жиҳатини фарқлаш каби ижтимоий вазифаларни бажаришдир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish