Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Абдимурод Маматов 


141 
Абдимурод 
Маматов мустақиллик даврида етишган сермаҳсул 
изланувчан олим, филология фанлари доктори (1991), профессор (1994). 
Абдимурод Маматов 1949 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур 
туманида туғилди. 1965 йилда мактаб-интернатни тугатди. 1965-1970 
йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг чет 
тиллар факультетида таълим олди. 
У 1978 йилда Петербург (Ленинград) давлат университетида
“Стилистичекие функции фразеологических единиц в современном 
французском языке” мавзусида номзодлик, 1991 йилда “Ҳозирги ўзбек 
адабий тилида лексик ва фразеологик норма муаммолари” мавзусида 
докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 
А. Маматовнинг илмий тадқиқотлари адабий тил нормаси, нутқ 
маданияти масалалари, фразеология, стилистика, этнолингвистика ва 
социолингвистика каби соҳаларга бағишланган. Унинг асосий асарлари: 
1.“Очерки по французской фразеологической стилистике” (1989), 2. “Тил 
нормаси ва нутқ маданиятига оид ишларнинг библиографик кўрсаткичи” 
(1989, 2 қисмдан иборат), 3. “Ҳозирги ўзбек адабий тилида лексик ва 
фразеологик норма муаммолари” (1990), 4. “Тил нормаси ва нутқ 
маданиятига доир атамалар изоҳи” (1990), 5. “Адабий норма назарияси” 1-
қисм (1998), 6. “Адабий норма назарияси” (адабий норманинг типлари), 2-
қисм (2001), 7. “Адабий норма назарияси” (адбий норма яшашининг 
қонуниятлари), 3-қисм, (2002), 8. “История и теория языковой нормы” (2006) 
ва бошқалар. 
А. Маматовнинг илмий ишларида тилшунослик фани учун жуда муҳим 
қуйидаги масалалар батафсил ёритилган: 
1. “Норма”, “кодификация”, “система”, “узус” тушунчаларининг ўзаро 
боғлиқлиги муаммолари; 
2. Тил нормаси тушунчасининг бошқа лингвистик ва гуманитар фанлар 
билан алоқадорлиги масалалари; 
3. Адабий тил ва диалектларнинг ўзаро муносабати масалалари; 
4. Миллий тил ва унинг ижтимоий, этник муаммолари; 
5.Адабий тил нормаси ва лексик-фразеологик нормадан четга 
чиқишларнинг типлари, сабаблари ва омиллари кабилардир. 
Олим тил нормасининг табиатини изчил ўргана бориб, асосий диққатни 
тилнинг ижтимоий аҳамиятига қаратади ва тил нормаси маълум бир тил 
жамиятининг эстетик идеалидир, деган хулосага келади. Чунки, олимнинг 


142 
фикрича, тилнинг эстетик ва норматив аспектлари жуда яқин, чамбарчас 
диалектик боғлиқликда намоён бўлади. Унинг фикрича, адабий норманинг 
энг асосий мезонлари қуйидагилардир: кодифика-цияланганлик, стабиллик 
(турғунлик), 
вариантдорлик
(муқо-билдорлик), 
динамиклик 
(ривожланувчанлик), умуммажбурий-лик, регламентация қилинганлик 
кабилардир. 
А. Маматов ўзбек тилшунослигида, асосан, фразеология муаммоларига 
алоҳида эътибор берди. У илмий изланишларида фразеологик норма, 
фразеологик норма ва фразеологик вариант муносабати каби жиддий 
масалаларни чуқур ўрганди, пухта тадқиқ қилди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish