Чизмаларни тахт қилишда қуйидаги талабларига риоя қилиш лозим:
ЎЗСТ 2.301га муофиқ лист формати - А2.
Ҳамма ёзувлар қия ёки тўғри стандарт шрифтлар билан бажарилади (ЎЗСТ 2.304).
Чиқариш чизиғи ва ўлчам чизиғи, контур чизиғи ёки ўқ чизиғи билан кесишган чизиқларини чегаралашда 450 қияликдаги асосий чизиқлар қўлланилади.
Тасвирларнинг номлари («режа», «фасад» ва б.) тасвирнинг устига озгина масофа қолдириб жойлаштирилади.
Қирқимлар ва кўринишларга умумий кетма-кетликдаги рақамлаш қўйилади(масалан, «Қирқим 1-1», «Кўриниш 2-2», «Кўриниш 3-3»).
Бинонинг режасини номлашда тегишлича қаватнинг пол сатҳи белгиси кўрсатилади («0.000 белгидан режа», «3.300 белгидан режа»), фасадларни номлашда – чекка ўқлар рақамлари билан ёзилади (масалан, «Фасад 1-12», «ФасадА-Г»).
Ўхшаш буюмлар (конструксия элементлари) тегишли стандартларда, ўхшаш буюмлар чизмалари ва каталогларида келтирилган маркалар билан белгиланади.
Конструктив тугун(бирикма)лар рақамлари қўш айланалар ичида (каттасининг диаметри 15 мм)тугун устидан ёки ундан ўнг томонидан ёзилади.
Тугунга ҳавола қилиш 10 мм диаметрли айлана ичида ўртасидан чизиқча билан ёзилади. Айлананинг юқори қисмида тугуннинг рақами, пастида эса – тугун тасвирланган лист рақами кўрсатилади.
Чизмаларда масштаб чизма устига (агарда ҳар хил масштаблар қўлланилган бўлса) ёки бучак штампида қўйилади.
Лойиҳа режа ўқлари узун штрихли штрих-пунктир чизиқлари билан белгиланади ва араб рақамлари билан ёки ҳарфли белгилар билан белгиланади (3, Й, О, П, Х, Ч, Ў, Қ,o, ҳарфларидан ташқари). Бинонинг лойиҳа режа ўқлари сони кўп томонидан рақамлар билан маркаланади. Ўқларни маркалаш чапдан ўнгга ва пастдан юқорига қабул қилинади.
01.00.Бинонинг режалари чизмалари
Бинонинг режа чизмалари фасад тасвири остидан чизилади. Биринчи қават режаси пастдан, унинг устидан - иккинчи қават режаси жойлаштирилади. Қаватларнинг катта симметрик режалари бирлаштирилиши мумкин ( режанинг чап ярми симметрия ўқигача –режанинг биринчи қавати, ўнг томонига эса –режанинг иккинчи қавати жойлаштирилади).
Режани чизиш лойиҳа режа ўқи тўрини чизишдан бошланади, сўнгра, боғлаш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда юк кўтарувчи деворлар туширилади. Ташқи деворлар қалинлиги иссиқлик техникаси ҳисоби билан аниқланади ва ғишт, майда блоклар, йирик панеллар ўлчамларига муофиқ қабул қилинади. Кейин пардеворлар чизилади.
Режавий ечимидан ташқари ошхона ва ваннахона, ҳожатхона жиҳозлари, шамоллатиш қувурлари, эшикларнинг очилиш йўналиши, лойиҳа режа ўқлари маркировкаси кўрсатилган бўлиши лозим. Биринчи қават режасида майдончалар, ёзги хоналар (агар улар лойиҳаланган бўлса) кўрсатилади.(1-чизма). Иккинчи ва юқори қаватларда эса- балконлар, лоджиялар, киришнинг устидаги ёпма ва б. кўрсатилади. Шунингдек режаларда зинапоя маршларининг бўлиниши, эни ва йўналиши, қирқимларнинг чизиқлари ва белгиланиши кўрсатилади.
Режадарда алоҳида хоналарнинг номлари ва майдонлари кўрсатилиши керак. Хоналарнинг номлари хонанинг марказида, уларнинг майдонлари эса пастки ўнг бурчагида кўрсатилади ва тагига чизилади. Бундан ташқари кўпинча тураржой бинолари хонадонлари кириш (даҳлиз) хонаси марказида катта рақамлар билан хонадоннинг хоналари сони, ёнидан эса каср чизиғи билан хонадон яшаш майдони (суратда) ва хонадон умумий майдони (махражда) кўрсатилади.
Режа проексияларда ўлчамлар ташқи занжир бўлинмалари кўринишида мм ларда қўйилади: биричиси (бинонинг ташқи контуридан 20 мм масофада) – эшик-дераза ўринлари ва ўйиқлар ўлчамлари; иккинчиси-лойиҳа режа ўқлари оралиғи ўлчамлари; учинчиси- умумий габарит ўлчамлар қўйилади. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўлчам чизиқлари орасидаги масофа 8-10 мм га тенг қабул қилинади. Режанинг ичидан занжирли ўлчам деворларнинг ва пардеворларнинг қалинликларини кўрсатган ҳолда қўйилади. Режаларнинг чизмаларининг бажарилиши кетма-кетлиги2-чизмада келтирилган.Бинолар планида ташқи ва ички ўлчам чизиқларини қўйишга намуна 3-чизмада келтирилган. Топшириқ бўйича ТИК чизма штампининг устидан жойлаштирилади.
1-чизма. Бино режасини бажариш кетма-кетлигига намуна
Do'stlaringiz bilan baham: |