11.4. Ўзбекистонда туризм инфраструктурасининг ривожланиши
Туризм инфраструктураси деганда туризм тармоғида бўладиган муносабатлар ва ҳодисаларнинг тўплами ва яхлитлиги тушунилади. Туризм бу ташқи муҳит билан ўзаро таъсир қилувчи туризм ташкилотлари ва ҳудудларини ўз ичига олувчи муносабатлар тизимидир. Аввалам бор туризм инфраструктурасидаги субъектлар ва объектларни ажратиб оламиз. Туризм субъекти деганда ўзига хос туризм хизматлари орқали талабни қондиришни излаётган туризм анжуманининг иштрокчиси тушунилади. Туризм объекти деганда туризмнинг сафар мақсадига айланиши мумкин бўлган барча воситалар тушунилади.
Иқтисодий, экологик, технологик, сиёсий ва ижтимоий тизимлар туризм учун ташқи муҳит бўлади. Туризмнинг аҳамиятли томони ва ўзига хослиги унинг ташқи муҳитига боғлиқлигидир. Туризм бу замонавий менежмент усуллари ва тамойилларидан фойдаланиб бошқарилиши мумкин ва керак бўлган очиқ тизимдир.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг шаклланиш даври жаҳон бозорларида туризм соҳасида кескин ўзгаришлар бўлиб ўтган даврига тўғри келди. Жаҳонда туризм иқтисодиёти аҳамиятли тармоқларидан бирига айланди. Туризм индустрияси миллионлаб ишчи ва хизматчиларни иш жойлари билан таъминлаб уларнинг касб маҳоратининг ўсишига имкониятлар яратиб бермоқда. Шуни айтиб ўтиш керак-ки, бу соҳада иш билан таъминлаш бошқа соҳаларга қараганда икки баробар тез ўсмоқда.
Туризм индустриясида менежментнинг ривожланишига иқтисодий, ижтимоий, техник ва техналогик омиллар таъсир қилади. Масалан, иқтисодиёт берадиган даромадларсиз туризмнинг оммавийлигига эришиб бўлмайди, демак бошқарилиш воситаси ҳам мавжуд бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилган, лекин бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун қатор ижтимоий йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш керак: транспорт, йўл, овқатланиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ерда гап бошқарилиши керак бўлган туризм инфраструктураси назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда туризм ташкилотлари олдида 2 та ўзаро боғлиқ масала туради:
- Бозор муносабатларини бутунлай амалиётга киритиш, яъни туризм менеджментига бозор иқтисодиёти мазмунини сингдириш;
- Туризм соҳасидаги «ноу-хау» янгиликларни янги аср шароитига мослаштириш, яъни дунёдаги шу йўналишда бўлган ўзгаришларни максимал равишда ҳисобга олиш.
Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг ўсиши дунё бозорига боғлиқ бўлмоқда. Туризм, давлатларни ўзаро яқинлаштирибгина қолмай, балки халқаро муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг учун, халқаро туризмни тўғри ташкил этиш ва бошқариш зарурияти сезилмоқда. Демак, туризм бу муносабатлар, алоқалар ва воқеа-ҳодисалар билан биргаликда одамларнинг йўл сафари ва уларнинг доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланмаган жойлашуви ва уларнинг доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланмаган жойлашуви ва уларнинг меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган мажмуадан иборат. Шундай килиб, туризм инфраструктураси иқтисоднинг бошқарилиши керак бўлган ва ўз ичига туризм ташкилотчилари ва воситачиларининг фаолиятини қамраб олувчи тармоқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |