Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Амалий машғулот юзасидан назарий материал



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 
Амалий машғулот юзасидан назарий материал 
Тест 
топшириқларининг 
ривожлантирувчи 
функцияси.
 
Тест 
топшириқлари ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини 
мустаҳкамлаш, ривожлантириш, эришилган натижаларда ўзининг улуши муҳим 
ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда шахс ва келгуси фаолиятидаги 
маъсулиятини англаган ҳолда ўз-ўзини ривожлантиришга ундайди.


168 
Юқоридаги фикрларни эътиборга олган ҳолда, тест топшириқлари 
дидактик материал сифатида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1. Ҳар бир тест топшириғи ўқув фани бўйича Давлат таълим стандарти 
ва ўқув дастури асосида тузилиши шарт. Интегратив тестлар ҳам ўзаро узвий 
боғланган алоқадор фанлар Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури 
мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилиши мақсадга мувофиқ.
2. Тест топшириғи умумий қабул қилинган атамалар асосида тузилиб, 
унда лексикадан чиқиб кетган, шунингдек, кам ишлатиладиган ѐки кўп 
маънони англатадиган сўзлар, иборалар, белгилар, сифатлар ва маъжозий 
маънони берадиган тушунчалар бўлмаслиги керак.
3. Тест топшириқлари илмий асосланган маълумотлар асосида, ягона 
ўқув мақсад: ўқув жараѐнида ўқувчилар томонидан муайян билим ѐки 
кўникмани ўзлаштирганлик даражасини аниқлашни назарда тутган ҳолда 
тузилиши лозим.
4. Таълим-тарбия жараѐнида фойдаланиладиган тест топшириғи тўртта 
қийинлик даражаси асосида тузилиши ва ҳар бир топшириқнинг қийинлик 
даражаси топшириқ паспортида кўрсатилиши керак:
Осон (репродуктив) (I)-ўқувчилар томонидан ўқув материали қайта 
ишланмасдан, уларнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, ҳодиса, воқеа, 
қонун ва атамаларнинг моҳиятини билишни талаб қиладиган даража;
Ўртача қийин (продуктив) (II)-ўқувчилардан объектларни таҳлил қилиш, 
синтезлаш, таққослаш, бир нечта қонун ва қонуниятларни бир вақтда қўллаб, 
умумлаштириш орқали хулоса ясашни талаб қилувчи даража;
Қийин 
(қисман-изланишли) 
(III)-ўқувчилар 
томонидан 
аввал 
ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда 
қўллаш, объектларни таҳлил қилиш, синтезлаш, қиѐсий таққослаш, қонун ва 
қонуниятларни қўллаб, умумлаштириш орқали хулоса ясашни талаб қилувчи 
даража;
Энг қийин (креатив) (IV)-ўқувчилар томонидан аввал ўзлаштирилган 
билим, кўникма ва малакаларни кутилмаган вазиятларда вужудга келтирилган 


169 
ўқув муаммоларни ҳал этишда қўллаш, таҳлил, синтезлаш, қиѐсий таққослаш, 
умумлаштириш, хулоса ясаш каби ақлий операцияларни бажаришни талаб 
қилувчи даража;
Тестлар турли шаклда бўлади: очиқ жавобли, ѐпиқ жавобли, битта 
танлов жавобли, кўп танлов жавобли, комбинатсиялашган, мос қўйиш, тушириб 
қолдирилган сўз(лар)ни тўлдириш, тушириб қолдирилган сон(лар)ни тўлдириш 
ва ҳ.к. 

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish