Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети «Касб таълими методикаси»



Download 407 Kb.
bet6/21
Sana13.07.2022
Hajmi407 Kb.
#792694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
10 «Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил таълимни ташкил

2-кўриниш
АМАЛИЙ ИШЛАРНИ БАЖАРИШ
Мустақил ишларнинг кўринишларидан бири амалий ишларни бажариш жараёнидир.
Амалий машғулотлар талабада билимни мустаҳкамловчи уларни янги вазиятга кўчириб, амалий масала ва вазиятларни ҳал қилиш учун умум-педагогик тушунчалар ва асосий педагогик маҳоратларни ривожлантиришга қаратилган.
Амалий машғулотларни ўтказишда асосий методлар қуйидагилардан иборат:
- топшириқларни бажариш;
- педагогик вазиятлар ишлаб чиқиш;
- умумлаштирувчи схемаларни моделлаштириш;
- керакли маълумотларни топиш;
- мустақил (қўшимча) билим олиш.
Иккита охирги методлардан кўриниб турибдики, машғулотларда изланиш методларидан фойдаланиб, қисқа текшириш ишлари олиб борилади. Талабалар илмий матнлар, маълумотнома ва тарихий-педагогик адабиётлар билан ишлаб стандарт, экстремал вазиятларда тез ва тўғри психалогик-педагогик қарор топишлари, ҳамда кейинги изланишлар режасини ҳам тузади.
Дарс берувчи учун психологик-педагогик изланишлар наъмуналарини, амалий ва назарий масалаларнинг оптимал ечиш усулларини намойиш этиш катта аҳамиятга эга.
Амалий - лабаратория машғулотларида янги психологик-педагогик ташхис ва методикалар билан танишиб, улар билан ишлайдилар, ёш бўйича гуруҳларга ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлинади ва педагогик технологияларни таҳлил қилишади.
Лаборатория машғулотларининг асосий тавсифи шундаки, унда талабалар мустақил равишда вазифа бажарадилар ёки тажриба ўтказадилар.
Илмий техник тараққиёт шароитида лаборатория ишлари талабага назарий билимларни қўллаш механизмини чуқур ва кўргазмали ўрганиш имконини беради. Лаборатория машғулотлари талабада тадқиқот ўтказиш кўникмаларини шакллантиради. Фан ва техникага ижодий ёндашишни таъминлайди, экспериментнинг умумий методикасини эгаллашга имкон беради. [8 – 17 б]
Амалий-лаборатория машғулотларида талабалар асосан, қисман-изланиш усулини қўллайдилар.
Талабалар кичик гуруҳларда мустақил ишлайдилар. мустақил ишлаш жараёнини тўрт турга бўлиб ўрганишимиз мумкин:
«Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг биринчи тури - бу сиртдан қараганда фаолиятнинг алгоритмик маълумотлар ва вазифалар шароитидан иборат, яъни дастлабки билимларнинг шаклланиш омиллари асосида талабаларда шаклланадиган ва улардан талаб қилинадиган малакаларни аниқлашдир.
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг иккинчи тури. Бунда ўзлаштирилган ахборотлар хотирада қайта ишлашга ва типик вазифаларни, яъни билимларнинг иккинчи босқичини бажаришга қаратилган билимлар шаклланади.
Мустақил ишларнинг учинчи турини бажаришдаги билиш фаолияти умуман олганда билим, малака ва кўникмаларни кўчиришни амалга ошириш йўли билан аввал ўзлаштирилган ва қолипга тушган (муайян алгоритм ҳаракатли тажрибаси) тажриба асосида янги фаолият тажрибасини тўплаш ҳамда намоён қилишдан иборат.
Мустақил ишлар хусусий-дидиактик мақсаднинг тўртинчи тури ижодий фаолиятга омиллар яратишдир.
Бундай ишларни бажаришда талабаларнинг билиш фаоллиги шундан иборатки, бунда талабалар муҳокама қилинаётган объект моҳиятига тобора чуқур кириб боради, зарур бўлган янги олдиндан номаълум бўлган ғояларни топиш ва янги ахборотларни юзага келтириш тамойилларини ҳал қилиш учун зарур бўлган янги алоқалар, муносабатларни ўргатади [8 – 18 б].
Амалий машғулот ўтказиш шакллари ҳар хил педагогик вазиятларни лойиҳалаш, педагогик масалалар ечиш, топшириқлар бажариш, таянч схемалар билан ишлашдан то учрашув, ўқитувчилар билан бахслар бажаришгача бўлади.
Амалий ва амалий - лаборатория машғулотлар режасини амалий ишлар ҳисобига кенгайтириш мумкин. Алоҳида аҳамият мавзули режа ва ўқитувчининг иш режасига кўра тузилган амалий ишлар блокига қаратиш керак [10].
Амалий ишлар айрим муаллифларнинг педагогик жараёнларни уюштиришга ёндашишига қаратилган бўлиб, улар умумлаштирувчи схема ва материалларни тизимлаштириш, намойиш этиш билан ифодаланади.
Амалий машғулот шаклларидан бири семинардир. Семинар маълум бир илмий ўқув ва бошқа турдаги гуруҳлар билан ўтказиладиган машғулот тури. Семинарга тайёргарлик кўриш алгоритми қуйидагича: талаба ўзига мавзу танлаб олгач, у семинарга тайёрланиш режасини тузиб олади. Қўйилган муаммони атрофлича ўрганиш учун у мавзуга тегишли адабиётлардан кенг фойдаланиш керак. Тезислар тузиб улар асосида маърузалар ёзишлари керак. Ёзилган маърузани тахлил қилиш, иложи борича, ўқитувчи билан суҳбатлашиши, маслаҳат олиши тавсия этилади. «Талабаларнинг маърузалари буйича изоҳлари қуйидагича бўлиши керак:
- Мустақил фикрлашга йўналтириб туриш;
- Тавсия этилаётган масаланинг моҳияти ва шаклини аниқлаш;
- Талабалар баҳосидаги нуқтаи-назарни дарров фарқлаб олиш;
- Масаланинг ностандарт ҳал қилинишини рағбатлантириш»
[8 – 17 б].
Семинарда назарий дарсларда олган маълумотларини кенг равишда қайта ўрганиш ва уларни мустаҳкамлаш имкони бўлади. Семинарлар давомида амалиёт учун муҳим бўлган муаммоли саволлар қўйилади ва уларга кўпчилик ҳамкорлигида жавоб изланади. Мунозарали семинарлар ташкил қилиш талабаларнинг ўз фикрларини билдиришлари, муаммоли саволларга биргалашиб жавоб қайтаришларида алоҳида аҳамият касб этади. Мунозарали семинарлар долзарб мавзулар бўйича талабалар фикрини ўрганиш учун ўтказилади.
Кўпинча бу саволлар қуйидагича бўлади: «Ақл ва фикрлар учрашуви», «Менинг фикрим қуйидагича», «Ҳар бир инсон ўзича ҳал қилади» [14].
Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатиб турибдики, семинар яхши қизиқарли ўтиши учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:
- талабаларни ўз хохишларига кўра гурухларга бўлиш;
- гурух учун умумий мақсад ва топшириқлар белгилаш;
- ишнинг кетма-кетлиги;
- ишни якка, иккилик гурух ва жамоавий тарзда ташкил этиш;
- машғулот давомида ҳар бир босқичнинг вақтини чеклаш;
- мутахассис тахлили;
- гурухнинг ишини ўқитувчи томонидан баҳоланиши;
- талаба ўзини баҳолаши.
Ўқитувчи ҳар бир семинар машғулотига якун ясайди, унда қуйидагилар эътиборга олинади:
- замонавий фан эришган муаммо мухокамасининг ҳолати умумий даражасига тавсиф бериш;
- айрим талабаларнинг чиқишларин баҳолаш;
- машғулотга баҳо бериш (талабанинг фаоллиги унинг тайёргарлик ва ўсиш даражаси, маданияти ҳамда фикрлашдаги хусусиятлари [8 – 17 б.]



Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish