Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/54
Sana28.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#716921
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
Musiqa madaniyati fanini o`qitishda zamonaviy yondashuvlar va innovatsiyalar (4.1-modul)

I-ўқувчи
: Тўмарис она - шунинг учун ҳам уни тасвирловчи мусиқа майин, 
алла оҳанги сингари юмшоқ бўлиши керак. 
II-ўқувчи
: Тўмарис жамоа бошлиғи – уни ифодаловчи мусиқа қатъий, 
салобатли бўлиши керак. 
III -ўқувчи
: Тўмарис жангчи, қўмондон – унинг образи шиддатли, тезкор ва 
ҳаракатчан бўлиши керак. 
Ўқитувчи фикрларни умумлаштириб беради: 
- Берилган жавобларнинг ҳаммаси ҳам тўғри. Чунки, Тўмарис энг аввало 
бизнинг тасаввуримизда она сифатида, муқаддас аёл сифатида гавдаланиши 
лозим.
Ўқитувчи
: Тўғри. Иккинчидан, у давлат арбоби, ўз жамоасини бошқариб 
берувчи билимдон аёлдир.
Ўқитувчи
: Баракалла. Учинчидан, у жасур жангчи, саркарда ҳамдир. Эл 
бошига оғир кун келганда у бир эркак жангчи сифатида ўз юрти ва халқини 
ҳимоя қиладиган мард аёл. Халқимизда бу ҳақда шундай мақол бор:
«От бошига иш тушса, сувлиқ билан сув ичар, 
Эл бошига иш тушса, этик билан . . . » нима қилар? 
Ўқувчилар
: Сув кечар. 


43 
Ўқитувчи
: Демак, эл бошига иш тушган пайтда ҳар бир жасоратли инсон, 
эркагу-аёл ёвга қарши мардларча отланиши, ўз орияти, обрў-эътибори, 
Ватани, халқи учун жонини ҳам фидо қилиишга тайёр туриши керак экан. 
Айнан шундай «ақлий ҳужум» методи балетдаги салбий образ Кир ҳақида 
ҳам ўтказилди ва бунда душманнинг қиефасини ҳар бир ўқувчи кўз олдига 
келтира оладиган даражада дарсни қизиқарли ва мазмунли олиб боришга 
ҳаракат қилинди. 
Ўқитувчи
: Энди биз сизлар билан биргаликда «Тўмарис» балетидан айрим 
мусиқали лавҳаларни тинглаймиз. Барчамиз диққат билан тинглашга ҳаракат 
қиламиз. (Магнитофонда «Тўмарис» балетидан I-акт, «Тўмариснинг илк 
кўриниши» ва I-акт, “Ёвуз Кир” образларининг мусиқий мавзулари қўйиб 
эшиттирилади.)
Юқорида ўқувчилар билан олиб борилган суҳбатда улар Тўмарис 
образи мусиқада қандай тасвирланишини турлича талқин қилдилар. Улардан 
аксарияти уни она сифатида “алла” куйига яқинроқ бўлган характерда, 
бошқалари эса уни аёл сифатида назокатли ва майин характердаги мусиқа 
орқали ифодаланишини айтдилар. Аммо куйни магнитофон орқали 
эшитганларидан сўнг, улар мусиқани ўз тасаввурларидан бошқачароқ 
эканлигининг гувоҳи бўлдилар ва саволомуз ўқитувчидан жавоб кутадилар.
Шунда ўқитувчи бунинг боисини мукаммал тушунтириб беради ва у ўз 
фикрини қуйидагича баён қилади: 
“Тўмарис табиатан аёл бўлишига қарамасдан, ўз жамоасининг 
саркардаси ва бошлиғи ҳисобланади. Айниқса, у даврларда юртга турли 
томондан душманларнинг бостириб кириши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун 
ҳам у ўз қўшинлари билан ҳар доим жанговар ҳолатда туриши лозим эди. 
Куйнинг бир меъёрда такрорланиши унинг қатъий сўзлигини, куйнинг турли 
баландликларда қайтарилиши юрт тинчлигининг ҳолати ҳам турлича 
бўлишини, куйнинг бир меъёрда такрорланиши унинг ҳар қандай ҳолатда 
ҳам уруш юз бериши мумкин бўладиган ҳолатларга бирдай тайёр 
эканлигидан далолат беради”. 
Бундай суҳбат ўқувчиларда мусиқанинг Тўмарис образини яққол ифодалай 
олишига ишонч ҳосил қилдиради. Такрорий эшиттирганда улар энди 
мусиқани мутлақо бошқача идрок қила бошлайдилар. 
Кир образининг мусиқада ифодаланиши ҳам ўқувчилар билан 
биргаликда таҳлил қилиб чиқилди. Мусиқа тинглашдан олдин ўқувчилар 
ўзлари тасаввур қилганларича Кир образига тавсиф бериб чиқишди. 
Улар Кир образи қандайдир даҳшат ёғдирувчи қўрқинчли товушлар 
орқали тасвирланишини, баъзилари эса унинг образи оғир суръатда 


44 
салобатли ижро этилиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришди. Баъзан 
уларнинг ҳар бири эркин мунозарада ўз фикрининг тўғрилигини исботлашга 
ҳаракат қилишди. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг мунозараси баҳсига айрим 
тузатишлар киритиб, уларни йўналтириб туради. Улар ўз фикрларида хақ ёки 
нохақ эканликларидан қатъий назар, энг муҳими уларга мустақил фикр 
юритиш учун имкон яратиб берилди ва улар муаммони маълум даражада 
бўлса-да, мустақил ҳал қилиш имконига эга бўлдилар. Шуни унутмаслик 
лозимки, уларнинг фикр юритишларини ёки билдирилган фиркларини 
ўқитувчи ҳеч қачон камситмаслиги, балки уни қўллаб-қувватлаб туриши, 
нотўғри жавоб берганда ҳам воқеъликни ҳар ким ўзича тасаввур қилиши 
мумкинлигини айтиб, уларни ҳижолатли ҳолатдан чиқариши лозим. 
Ўқувчилар билан Кир саҳнаси мусиқаси эшитилгандан сўнг синфда яна 
жимлик чўкди ва улар ўқитувчининг фикрини кутишади. Ўқитувчи уларга 
мусиқани қуйидагича баён қилиб беради: 
- Кир ҳаётда тинч яшай олмайдиган, қизиққон, жангари инсон бўлади. 
Шунинг учун ҳам унинг образини тасвирлаб берувчи мусиқа ҳам нотинч ва 
бир меъёрда кетмайдиган, безовта характерда берилган. Унинг ҳар бир 
қадамида қиличбозлик, найзабозлик, қалқонлар тўқнашуви юз берганлиги 
учун ҳам аккордларнинг кескин ижроси айнан шу манзаралардан гувоҳлик 
беради. Қонхўр ёвуз Кир образини бастакор кучли драматик ҳолатда 
тасвирлаб берган. Саҳна охирида Шарқона оҳангдаги куй жаранглайди ва у 
воқеъликнинг айнан Шарқ ўлкаларида содир бўлаётганлигидан гувоҳлик 
беради. 
Ўқувчилар билан юқоридаги тарзда мунозара ва баҳсларнинг ташкил 
қилиниши дарсга мутлақо бошқача руҳ бағишлайди. Бундай дарс олиб бориш 
жараёнида ўқувчилар дастлаб мустақил ишлашга, сўнгра гуруҳлар билан 
ишлаш ва ниҳоят, бутун синф билан ҳамкорликда ишлашга ўргатиб борилди. 
Дарсни бундай ташкил қилиш ўқувчилар идрокини янада фаоллаштиради.
Ўқувчилар Тўмарисга хос жасорат, матонат ва қатъийликни, Кирга 
хос безовталик, қизиққонлик ва жангарилик кайфиятини аниқ тасаввур қила 
бошлайдилар. Шу тариқа улар алғов-далғовларининг мусиқа оҳангларида 
ҳам аниқ тасвирланиши мумкинлигининг гувоҳи бўлдилар. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish