Т айѐрлов гуруҳда табиий материал ва қоғоздан қуриш –ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Тайѐрлов гуруҳда болалар катта техник малакаларни талаб қилувчи анча мураккаб конструкцияларни ўзлаштириб берадилар. Шунинг учун тарбиячи нарсалар ясашни, унинг бажарилиш усулларини аниқ тушунтириб, кўрсатиш услубидан тез-тез фойдаланади. Тарбиячи балконли уйни қуриш мавзусида аввал кўп қаватли балконли уй конструкциясини тайѐр ҳолда кўрсатади, сўнг ишни ўзи кўрсатиб, уйни қандай ясалишини қоғозни буклаб, балконларини ясаш учун қирқиб, уни томини қандай жойлашишини кўрсатиб беради. Агар машғулотда болалар танишиш усулини қўлласалар, тарбиячи фақат намунани кузатиш ва қисман кўрсатиш билан чекланади ҳалос, ѐки болалар билимини фаоллаштирувчи саволлар бериши мумкин. Арча ўйинчоғини ясаш машғулотида тарбиячи болаларга намунани кўрсатгач, уни қандай қирқишни болалардан сўрайди. Улар бунга жавоб берадилар, сўнг ўзлари мустақил бажарадилар. Агар ясалаѐтган нарса масалан: ҳаракатланувчи ўйинчоқлар, кўп вақтни олса, болалар қийналсалар, тарбиячи машғулотни иккига бўлиши мумкин. Биринчи машғулотда тарбиячи картондан ясалган ўйинчоқларни кўрсатиши, бугунги театр ўйинига ҳам худди шундай ўйинчоқлар ясашлигини айтиб ўтади. Лекин бу ўйинчоқни чизиб бериш лозим, сўнг болалар ҳайвончани ўйлаб топиб чизиб бўяйдилар. Иккинчи машғулотда болалар тарбиячининг тушунтириши ва кўрсатмаси асосида ўйинчоқ ясайдилар. Ўйинчоқ ясаш машғулоти аввалдан тайѐрликни талаб қилади. Тарбиячи бу ишга болаларни жалб қилади. Улар материал тайѐрлашга ѐрдамлашадилар: қоғоз қирқадилар, шакли бўйича жойлаштирадилар, қоғозни олдидан (мебелни оѐғи учун) труба қилиб ѐпиштирадилар. Болалар ўз ўйлаганлари бўйича машғулотнинг яхши ўтиши аввлдан тайѐргарликка боғлик: болалар қанчалик материалларни ясайдиган предметларини тез топсалар, нима ясашларини олдиндан билсалар, шунчалик машғулот қизиқарли бўлади. Тарбиячи машғулот учун болалар билан турли ўлчам, турли шаклдаги дарахт, гул, буталарнинг уруғларини, шох, маккажўхорини дони, береста, мох ва бошқа кўпгина табиий материалларини йиғадилар. Болалар олдиндан ўйлаган нарсалари учун материаллар йиғадилар: йирик уруғ танаси учун, майда уруғ боши учун, турли шохлар–қўл, оѐқ, панжалар учун. Тарбиячи болаларга йиғган материалдан нарсалар ясашни ўргатади, яъни болалар диққатини шу материаллар ҳайвонларни фигураларига ўхшаб кетишига (югураѐтган кийик, туя қуш, одамлар ва ҳоказо) қаратади. Бу нарсаларни ясашда тарбиячи ҳам иштирок этиши мумкин. Болалар тайѐр фигураларни тагликка ўрнатаѐтганларида тарбиячи тагликни мих билан тешиб беради ѐки капалакларни қанотларини
шишкага жойлаштириб беради. Бу барча ясалган нарсалардан кўргазма уюштирилади. 8-март байрамига, ота- оналар мажлисига бағишланади. Бу кўргазмалар болалар ишини янада яхши бўлишига ѐрдам беради ва болаларда жавобгарлик ҳиссини эстетик дидларини янада ўстирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |